менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси

DOC 23 sahifa 594,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
“менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси”га бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси мактаб зали тантанавор безатилган. деворда менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси тасвирланган плакат,ёш кимёгар деворий газетасининг махсус сони, менделеевнинг портрети, кимёвий элементларнинг турли хоссаларини ифодаловчи плакатлар, менделеев ҳаётининг муҳим саналарини ифода этувчи плакат, кимё фани ҳақидаги ибратли сўзлар ёзилган плакатлар, кимёга оид кроссводлар, сканвордлар, ребуслар ва бошқа материаллар илинган. кечага атаб ташкил этилган кўргазмада менделеевга, шунингдек кимёгар алломаларга бағишланган бадиий ва кимёга оид китоблар, тематик альбомлар, буклетлар мажмуаси намойиш этилган. телевизорда (иложи бўлса замонавий экранда) классик куй ва қўшиқларга доир клиплар намойиш этиб турилади. саҳнага бошловчилар чиқиб кечани очадилар: 1 бошловчи: дўстлар, фикримизча, етишди фурсат, кечани очишга этингиз руҳсат. 2 бошловчи: кимё фани ютуқларин этайлик тарғиб, бўлсинлар хабардор машриқу - мағриб. 1 бошловчи: ҳар бир эл, ҳар фаннинг бордир ўз алломаси, лек баъзи алломалар бутун дунёда донгдор. илм хазинасидан жой олган ҳар номаси, тафаккур мевалари ўнлаб соҳада номдор. 2 бошловчи: буюк …
2 / 23
ҳеч қачон илм - фанда изланишдан толмадим, 2 ўқувчи: ечаолдим элементлар даврийлик муаммосин , 3 ўқувчи: навбат билан элементлар системасин созладим, 4 ўқувчи: далилладим критик қайнашнинг даражасин , 5 ўқувчи: ечдим эритмаларнинг гидрат назариясини, 6 ўқувчи: лаззатландим физик-химик деган шонли унвондан, 7 ўқувчи: енгилмадим об-ҳавонинг илмий жумбоқларидан, 8 ўқувчи: енга олдим ўлчов ҳамда тарози палласини , 9 ўқувчи: “ватанимнинг олдидаги ҳизматни уддаладим” . 1 бошловчи: ўз илмий ҳаётидан қолдириб муҳим нома, бизга маълум айлаган, айтинг қайси аллома? саҳнадаги ўқувчилар қўлларидаги плакатчаларини кўтариб “менделеев” сўзини ҳосил қиладилар ва бир оғиздан “менделеев” деган сўзни баланд овоз билан айтадилар. 2 бошловчи: энди аллома менделеев кашф этган кимёвий элементларнинг даврий системасини яқиндан ўрганамиз. 1 бошловчи: шартли равишда, даврий системани “менделеев уйи” деб, элементларни эса бу уйнинг “фуқоролари” деб атаймиз. 2 бошловчи: энди “менделеев уйи” ва унинг “фуқоролари” ҳақидаги қуйидаги шеърни эътиборингизга ҳавола қиламиз: “менделеев уйи” ҳақида ушбу бино менделеев – тарҳи - ла бўлди …
3 / 23
да яшар . ўз ҳолича бу қардошлар – “маҳаллага”га ярашар. ушбу уйнинг “одамлар”и – ҳулқ бўйича – кўп турли, баъзилари – ҳаво каби , баъзилари – залворли. баъзилари – ўта ҳушфеъл, ҳеч қачон тоқ турмайди! баъзилари – ўта бадфеъл, ҳеч кимни ёқтирмайди. баъзилари – тажовузкор, дуч келганни емирар. баъзилари – жуда ҳамкор, ундан кўплар семирар. кўп қўшнилар қўл ушлашса – башарга наф каттадир. баъзилари қўл тутишса – башарга ҳавф каттадир. хуллас ҳар бир “фуқаро”нинг, бордир сир – синоати, суҳбат қурмоқ бўлсанг агар ўрган уларнинг одатин. бу бинонинг “одамларин” – тўла ўргансак агар, башар жуда олға кетгай, ҳаёт бўлгай жилвагар. 1 бошловчи: энди ушбу уйда яшовчи айрим “фуқаро” ларнинг таҳаллуси (лақабларига) қараб, уларнинг кимлигини (яъни қандай элементлигини) аниқлашга ҳаракат қиламиз. 2 бошловчи: бу “фуқаролар” нинг ҳислатларини таърифлаб топиш-моқлар айтамиз, сиз – азиз ўқувчилар, ота - оналар ва меҳмонлар, топишмоқларнинг жавобларини топишга ҳаракат қилинг. 1 бошловчи: афсонавий прометей – олов берган инсонга, …
4 / 23
д. франция номи), германий, полоний (полъша), скандий (скандинавия), америций, европий, калифорний. 1 бошловчи: айт қайси элементлар – “худо”ларнинг номида, улар қандай аталар, кўпми саноқ сонида? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: ванадий (қадимий скандинав мифологик худоси ванадус номидан), торий (скандинав мамақалдироқ худоси номидан). 1 бошловчи: қулоқ бурун ва томоқ – врачи аталур – “лор”, айтингчи бу атама – қай элемент номида бор? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: хлор элементи номида бор. 1 бошловчи: дутор, рубоб ва танбур – торли чолғу асбобдир, уларнинг бир қардоши – қайси моддада бордир? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: “тор” чолғу асбоби “фтор” элементи номида бор. 1 бошловчи: қайси қимматбаҳо тош– кўмиргадир қон-қардош, қиздирса ёниб битар, қуёшга беролмай дош? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: олмос (ёқут). олмос ва кўмир қон-қардош, яъни улар углероднинг икки хил кўринишидир. олмос ёндирувчи шиша орқали қуёш нурида қиздирилса ҳавода ёниб йўқолиб кетади (xviii аср, аверани ва таржонилар текширишган). …
5 / 23
и: энди, даврий қонуннинг математик ифодаланишига бирозгина тўхталиб ўтамиз. 2 бошловчи: даврий системани тузишда, мукаммаллаштиришда математик тенгламаларнинг ёрдами беқиёсдир. масалан, ушбу embed equation.3 embed equation.3 э. шредингер тенгламаси электронлар ва ядро орасидаги боғланиш-ларни очиб берувчи хусусий ҳосилали иккинчи тартибли дифференциал тенгламадир. бу ерда e - электрон заряди, m – масса, r – электрон билан ядро орасидаги масофа, e – электрон кинетик ва потенциал энергияларининг йиғиндиси, x, y ва z – лар – координаталар, h – планк доимийси, =3,14....; - электроннинг атом ядроси атрофи фазосидаги маълум нуқтада бўлиш эҳтимоллигини ифодалайди. шредингер тенгламасини ечиш орқали z нинг қиймати турлича бўлган атомларда электронлар қандай тарқалганлигини ҳисоблаб топиш мумкин. юқоридаги тенглама даврий қонуннинг миқдорий ифодаларидан биридир. элементнинг тартиб номери z ни ҳосил қилишда қуйидаги тенглама қулайдир: (1) бу ерда ҳарфлар – бош, орбитал, магнит ва спин квантлар сони, уларнинг мумкин бўлган қийматларини (1) тенгламага қўйиб, z нинг турли қийматларини келтириб чиқарилади. углеводород молекулуларининг углерод …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси" haqida

“менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси”га бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси мактаб зали тантанавор безатилган. деворда менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси тасвирланган плакат,ёш кимёгар деворий газетасининг махсус сони, менделеевнинг портрети, кимёвий элементларнинг турли хоссаларини ифодаловчи плакатлар, менделеев ҳаётининг муҳим саналарини ифода этувчи плакат, кимё фани ҳақидаги ибратли сўзлар ёзилган плакатлар, кимёга оид кроссводлар, сканвордлар, ребуслар ва бошқа материаллар илинган. кечага атаб ташкил этилган кўргазмада менделеевга, шунингдек кимёгар алломаларга бағишланган бадиий ва кимёга оид китоблар, тематик альбомлар, буклетлар мажмуаси намойиш этилган. телевизорда (иложи бўлса замонавий экранда) классик куй ва қўшиқларга доир клиплар намойиш э...

Bu fayl DOC formatida 23 sahifadan iborat (594,5 KB). "менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: менделеевнинг кимёвий элементла… DOC 23 sahifa Bepul yuklash Telegram