менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системасига бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси

DOCX 23 pages 494.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
“менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси”га бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси мактаб зали тантанавор безатилган. деворда менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси тасвирланган плакат,ёш кимёгар деворий газетасининг махсус сони, менделеевнинг портрети, кимёвий элементларнинг турли хоссаларини ифодаловчи плакатлар, менделеев ҳаётининг муҳим саналарини ифода этувчи плакат, кимё фани ҳақидаги ибратли сўзлар ёзилган плакатлар, кимёга оид кроссводлар, сканвордлар, ребуслар ва бошқа материаллар илинган. кечага атаб ташкил этилган кўргазмада менделеевга, шунингдек кимёгар алломаларга бағишланган бадиий ва кимёга оид китоблар, тематик альбомлар, буклетлар мажмуаси намойиш этилган. телевизорда (иложи бўлса замонавий экранда) классик куй ва қўшиқларга доир клиплар намойиш этиб турилади. саҳнага бошловчилар чиқиб кечани очадилар: 1 бошловчи: дўстлар, фикримизча, етишди фурсат, кечани очишга этингиз руҳсат. 2 бошловчи: кимё фани ютуқларин этайлик тарғиб, бўлсинлар хабардор машриқу - мағриб. 1 бошловчи: ҳар бир эл, ҳар фаннинг бордир ўз алломаси, лек баъзи алломалар бутун дунёда донгдор. илм хазинасидан жой олган ҳар номаси, тафаккур мевалари ўнлаб соҳада номдор. 2 бошловчи: буюк …
2 / 23
ҳеч қачон илм - фанда изланишдан толмадим, 2 ўқувчи: ечаолдим элементлар даврийлик муаммосин[footnoteref:2], [2: элементлар даврий қонуни очдим] 3 ўқувчи: навбат билан элементлар системасин[footnoteref:3] созладим, [3: кимёвий элементларнинг даврий системасини туздим] 4 ўқувчи: далилладим критик қайнашнинг даражасин[footnoteref:4], [4: критик қайнаш температурасини аниқладим] 5 ўқувчи: ечдим эритмаларнинг гидрат назариясини, 6 ўқувчи: лаззатландим физик-химик деган шонли унвондан, 7 ўқувчи: енгилмадим об-ҳавонинг[footnoteref:5] илмий жумбоқларидан, [5: ҳавода сузиш, метеорологияни ўргандим] 8 ўқувчи: енга олдим ўлчов ҳамда тарози палласини[footnoteref:6], [6: ўлчов ва тарози палатасини бошқардим] 9 ўқувчи: “ватанимнинг олдидаги ҳизматни уддаладим”[footnoteref:7]. [7: ўз илмий фаолиятим билан “ватан олдидаги биринчи вазифамни” бажардим] 1 бошловчи: ўз илмий ҳаётидан қолдириб муҳим нома, бизга маълум айлаган, айтинг қайси аллома? саҳнадаги ўқувчилар қўлларидаги плакатчаларини кўтариб “менделеев” сўзини ҳосил қиладилар ва бир оғиздан “менделеев” деган сўзни баланд овоз билан айтадилар. 2 бошловчи: энди аллома менделеев кашф этган кимёвий элементларнинг даврий системасини яқиндан ўрганамиз. 1 бошловчи: шартли равишда, даврий системани “менделеев уйи” …
3 / 23
қаватларни алмаштириш – жуда ҳам номақбулдур. қаватларда яшовчилар – сони ҳеч ҳам бир хилмас. бирда[footnoteref:9] - икки, еттинчида[footnoteref:10] - [9: уйнинг қаватлари] [10: уйнинг қаватлари] ўттиз икки – ҳеч жилмас. икки-учда[footnoteref:11]саккизтадан, [11: уйнинг қаватлари] тўрту бешда[footnoteref:12] – ўн саккиз, [12: уйнинг қаватлари] олтида[footnoteref:13] ҳам етти каби, [13: уйнинг қаватлари] ўттиз иккидир, шаксиз, лекин еттинчи қаватда, йигирма бир оила бор, қолган ўн бир хона эса – эгасин кутади зор. эллик етти хона, ҳамда саксон тўққиз хонадон – қардошлари анчайин кўп, торлик қилар бунда жой. шу сабабли, бу қардошлар дала-ҳовлида яшар[footnoteref:14]. [14: 57номерли “лантан” га қардош 14 та лантаноидлар, 89номерли “актиний” га қардош 14та актиноидлар жадвал пастида берилган.] ўз ҳолича бу қардошлар – “маҳаллага”га ярашар. ушбу уйнинг “одамлар”и – ҳулқ бўйича – кўп турли, баъзилари – ҳаво каби[footnoteref:15], [15: газсимон] баъзилари – залворли.[footnoteref:16] [16: металлар] баъзилари – ўта ҳушфеъл, ҳеч қачон тоқ турмайди![footnoteref:17] [17: кўплаб элементлар билан бирикиб кетадиган ] баъзилари – …
4 / 23
акат қилинг. 1 бошловчи: афсонавий прометей – олов берган инсонга, айтинг, қандай элемент – эгадир шундай номга? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! эслатма: топишмоқ жавобини бир – икки марта сўралади, агарда ҳеч ким жавоб бера олмаса, у ҳолда топишмоқнинг жавобини бош-ловчининг ўзи айтиб бериши мақсадга мувофиқдир. жавоб: прометий, 68 – элемент. 1 бошловчи: қайси моддада – “ҳаёт” – сўзига ишора бор? агар билсанг – номларин, айтиб бизга эт изхор. 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: водород, кислород, углерод. уларда русча “род” сўзи қўшилган бўлиб, туғдириш, пайдо қилиш маънолари бор, бундан ташқари улар ҳаёт учун муҳим элементлардир. 1 бошловчи: қайси модда номида, олимларнинг номи бор? бу моддалар – олимларнинг номларин этган донгдор. 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: кюрий, курчатовий, менделевий, нобелий, эйнштейнний. 1 бошловчи: қай элеметлар номи – давлатларнинг номида? улар аталар қандай, кўпми саноқ сонида? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: галлий (қад. франция номи), германий, полоний (полъша), скандий …
5 / 23
нинг икки хил кўринишидир. олмос ёндирувчи шиша орқали қуёш нурида қиздирилса ҳавода ёниб йўқолиб кетади (xviii аср, аверани ва таржонилар текширишган). 1 бошловчи: “қароқчилар ароғи”- аччиқдир, эмас ширин, қай элемент номида – унинг номи яширин? 2 бошловчи: марҳамат, жавобларингизни кутамиз! жавоб: “ром”[footnoteref:21]. хром ва бром элементларининг номида бор. [21: ром – спиртли ичимлик.] 1 бошловчи: энди “элементларнинг даврий қонуни”га менделеев берган таърифни ва унинг замонавий таърифини келтирамиз. 2 бошловчи: 1871 йилдаги менделеев таърифи: “элементлар ва улардан ҳосил бўлган оддий ҳамда мураккаб жисмларнинг хоссалари уларнинг атом оғирликларига даврий равишда боғлиқдир”. 1 бошловчи: “элементларнинг даврий қонуни”га замонавий таъриф: “кимёвий элементлар, оддий моддалар ва улар бирикмаларининг хоссалари атомларнинг ядро зарядларига даврий равишда боғлиқдир”. 2 бошловчи: бу иккала таъриф ўз аро тенг кучлидир, чунки атомнинг ядро модели ишлаб чиқилгач, атомнинг ядро заряди (z) сон жиҳатдан элементнинг даврий системадаги тартиб номерига тенглиги аниқланган. 1 бошловчи: энди, даврий қонуннинг математик ифодаланишига бирозгина тўхталиб ўтамиз. 2 бошловчи: …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системасига бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси"

“менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси”га бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси мактаб зали тантанавор безатилган. деворда менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системаси тасвирланган плакат,ёш кимёгар деворий газетасининг махсус сони, менделеевнинг портрети, кимёвий элементларнинг турли хоссаларини ифодаловчи плакатлар, менделеев ҳаётининг муҳим саналарини ифода этувчи плакат, кимё фани ҳақидаги ибратли сўзлар ёзилган плакатлар, кимёга оид кроссводлар, сканвордлар, ребуслар ва бошқа материаллар илинган. кечага атаб ташкил этилган кўргазмада менделеевга, шунингдек кимёгар алломаларга бағишланган бадиий ва кимёга оид китоблар, тематик альбомлар, буклетлар мажмуаси намойиш этилган. телевизорда (иложи бўлса замонавий экранда) классик куй ва қўшиқларга доир клиплар намойиш э...

This file contains 23 pages in DOCX format (494.8 KB). To download "менделеевнинг кимёвий элементлар даврий системасига бағишланган кимёга оид кечанинг сценарийси", click the Telegram button on the left.