машқ қилишнинг физиологик асослари

DOC 99.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526563659_71581.doc машқ қилишнинг физиологик асослари режа: 1. машқ қилишнинг асосий принциплари 2. машқ қилганликнинг физиологик курсатгичлари 3. нафас олиш аъзолари. 4. оғир жисмоний машқ бажарганда машқ қилганликнинг физиологик кўрсатгичлари. машқ қилиш деб спортнинг маълум тури бўйича юқори малакага ва натижаларига эришиш учун амалда махсус ҳаракатларини бажариш жараёнига айтилади. машқ қилиш ўз ичига жисмоний, техникавий, тактик, маънавий ва иродавий каби тайёгарликларни олади. шулардан иккитасини яъни жисмоний ва техник тайёргарликни физиологик асослари мавжуд. жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказиладиган машқлар организим​нинг функционал имкониятларини, ҳаракатнинг сифат кўрсатгичларини (куч, тезлик, чидамлилик ва чаққонлик) оширади. машқ қилишдаги техник тайёргарлик эса спортчи организими​нинг ҳаракат малакасини оширади. спорт формаси (рағбат). машқ қилишнинг максимал даражага эри​шувчан таъминлай оладиган организм ҳолати спорт формаси дейи​лади. спорт формасига эришган спортчиларда натижалар юқори ва барқарор бўлади. бундан ташқари бундай спортчилар бевосита машқ қилиш жараёнида ҳамда стандарт ҳаракатларини бажаришда физиоло​гик функциялардан тежаб фойдаланади. максимал даражадаги иш ба​жаришда эса энергетик ресуруслардан унумли фойдаланилади. спорт​чининг юқори спорт …
2
бунда спортчи бўлажак иш учун тайёр​ланади. даставвал разминка қилинади. разминка, кўриб ўтилганидек, умумий ва махсус қисмлардан иборат, унинг умумий қисми нерв системасига оптимал қўзғалишини уйғотиш, моддалар ал​машинуви ва тана ҳароратини маълум даражага кўтариш, нафас олиш ва қон айланиш тизими ишини юқори функционал ҳолатга йўллаш каби ҳолатлар билан характерланади. кейин бажариладиган махсус қисм эса бўлажак ишда бевосита қатнашадиган мускуллар тизимида оптимал қўзғалувчанликни вужудга келтиради. шунинг учун ҳам разминка учун махсус ҳаракатлар танлаб олинади. разминка натижасида спортчи ор​ганизмида ишга киришиш. разминка натижасида спортчи организимда ишга киришиш ҳолати содир бўлиши керак. иккинчи қисм-асосий қисм бўлиб, бунда техник, умумий ва мах​сус тайёргарлик амалга оширилади. бу қисмнинг мазмуни, услуби спортчига бериладиган юкламанинг ҳажмини ва интенсивлигини аниқлайди. бу қисмда бажариладиган ҳаракатлар бўлажак қайтарилиш жараёнини кучайтиришга қаратилган бўлиши керак. бевостиа ишга қатнашган мускулларининг таранглиги аста-секин камайтирилади. машқ қилишнинг кўриб ўтилган қисмларини юрак уришини (пульсни) ҳисоблаб аниқлаш тавсия қилинади. биринчи қисмда у тез​лаша бошлаши, иккинчи қисмда максимумга етиши …
3
оғланиши (шартли рефлексни) йўқолишига олиб келади. шунинг учун машқ қилиш узлуксиз давом эттирилди, орадаги танаф​фус ҳам спортчининг тайёргарлик даражаси ва индивидуал хусусиятла​рига кўра танлаб олинади. мана шунда машқ қилиш унумли бўлади. кўпинча машқ қилиш организм иш қобиляти юқори бўлганида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади. лекин баъзан чидамлиликни ку​чайтириш учун иш қобиляти ошмаса ҳам машқ қилинади. машқ қилиш орасида танаффус 1-20 минутгача бўлиши мумкин. ҳафта давомида қайта машқлар ўртасидаги оралиқ вақт 48 соатдан кўп бўлмаслиги ке​рак, акс ҳолда машқ қилганликнинг самарадорлиги йўқолади. спортчи​нинг жисмоний тайёргарлиги юқори бўлганидан эса машқ қилиш ҳафтасида 5-6 марта ва ҳатто бир кунда икки марта бўлиши мумкин. машқ қилишнинг даврлари. спортчининг қайси тури билан бўлмасин у билан машқ қилиш йил да​вомида даврий характерга эга бўлади. бунда уч хил давр фарқланади, яъни машқ қилишнинг тайёргарлик кўриш даври, мусобақа даври ва ўтиш даври. тайёргарлик кўриш даври. тайёргарлик кўриш даврининг ўзи иккига бўлинади, биринчи дав​рида умумий жисмоний тайёргарликка аҳамият берилса, …
4
ин кўпайтирилиб бориш керак, акс ҳолда машқ қилишнинг самараси бўлмайди. берила​диган юклама кўпайтирилиб борилмаса бир хил юкламага организм ўрганиб қолади, унда суперкомпенсация ҳолатлари кузатилмайди, на​тижада организимнинг функционал ҳолати бир нуқтада тўхтаб, машқ қилганлик ривожланмайди. бу жуда муҳим нарса. машқ жараёнида юкламанинг кўпайтирилиши бир текисда бўлмасдан тўлқинсимон ўтади, юклама ҳажми кўпайса унинг интенсивлиги камаяди, интенсив ошса юклама ҳажми камаяди. машқ қилишда яна шу нарса муҳимки, спортчига вақти-вақти би​лан максимал юклама ҳам берилиши керак, шунда унинг организими​даги барча тизимлар иши мумкаммаллашади, спортчи ўзгарган ички муҳит шароитида ишлашга ўрганади ва ҳоказо. машқ қилишнинг бир қанча усуллари бўлиб, уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин, яъни қайтарма ўзгарган машқ қилиш, қайтарма машқ қилиш бир хил машқларни қайтариш билан характерланади. у спорт​нинг барча турларида ҳам қўллананилади ва бир хил юкламанинг ўзгаришсиз (таркиби, суръати ва доимийлиги) такрорланиб туриши билан ажралиб туради. бундай машқ қилиш куч, тезлик, чидамлилик ва чаққонлик ошириб бориши мақсадида ўтказилади. узгартирилиб туриладиган машқ қилишда юкламанинг …
5
ҳолатида машқ қилганликнинг физиологик кўрсатгичлар юрак қон томирлар тизими. машқ қилиш даставвал юрак мус​кулларининг гипертрофиясига олиб келади ва уни ишчи гипертрофияси деб айтилади. одатда ишчи гипертрофияси юрак вескуляризациясининг (вескулум-томирлар) ошишига олиб келади. ҳайвонлар устида олиб борилган тажрибалар бу вақтда юрак мускулларида сезиларли биокимёвий ўзгаришлар юзага келишини кўрсатади. гипертрофия билан бир қатор юрак камераларида кенгайиш со​дир бўлади. бу нарса қоринчалар заҳира ҳажмининг кўпайишига олиб келади, натижада юрак бевосита иш бажарганида бу имкониятдан фой​даланиб қисқарган пайтда одатдагидан кўп қон чиқаради. бошқача айт​ганда бевосита иш бажаришда унинг систолик ва минутлик ҳажми кўпаяди. бу фикрлар пастдаги расмда ўз аксини топган. юрак уриш сонининг (частотасининг) ҳар хил спорт билан шуғулланувчиларда турлича бўлиши ушбу жадвалга келтирлган. юқори малакали спортчиларда тинчлик ҳолатида ўртача юрак уриш сони. спорт соҳаси тинчлик ҳолатида 1 мин.юрак уриш сони (частотаси) узоқ масофага югуриш 45 велоспорт 44 сузиш 49 волейбол 51 қисқа масофага югуриш 53 футбол 55 кураш 58 оғир атлетика 61 спорт …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "машқ қилишнинг физиологик асослари"

1526563659_71581.doc машқ қилишнинг физиологик асослари режа: 1. машқ қилишнинг асосий принциплари 2. машқ қилганликнинг физиологик курсатгичлари 3. нафас олиш аъзолари. 4. оғир жисмоний машқ бажарганда машқ қилганликнинг физиологик кўрсатгичлари. машқ қилиш деб спортнинг маълум тури бўйича юқори малакага ва натижаларига эришиш учун амалда махсус ҳаракатларини бажариш жараёнига айтилади. машқ қилиш ўз ичига жисмоний, техникавий, тактик, маънавий ва иродавий каби тайёгарликларни олади. шулардан иккитасини яъни жисмоний ва техник тайёргарликни физиологик асослари мавжуд. жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказиладиган машқлар организим​нинг функционал имкониятларини, ҳаракатнинг сифат кўрсатгичларини (куч, тезлик, чидамлилик ва чаққонлик) оширади. машқ қилишдаги техник тайёргарлик эса спортчи орга...

DOC format, 99.0 KB. To download "машқ қилишнинг физиологик асослари", click the Telegram button on the left.