ўрта ёшли ва кекса кишилар организмининг баъзи бир физиологик хусусиятлари

DOC 80,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1526563524_71578.doc ўрта ёшли ва кекса кишилар организмининг баъзи бир физиологик хусусиятлари режа: 1. организм аъзолари ва тизимлари функцияларининг ёшга қараб ўзгариши 2. моддалар ва энергия алмашинуви. 3. ўрта ёшли ва кекса кишилар организмига жисмоний машқ қилишнинг таъсири одатда ўрта ёшли ва кекса кишилар ёш нуқтаи назаридан физиоло​гияда 4 даврга бўлиб ўрганилади. 1. ўрта ёшли 45 – 59 ёш 2. кексалик 60 – 74 ёш 3. қарилик 75-90 ёш 4. узоқ умр кўрувчилар – 90 ва ундан юқори. ёшнинг бу даврлари шартли бўлиб ёшга қараб организмнинг мор​фологик, биокимёвий ва физиологик хусусиятлари ҳар хил бўлади. шу сабабли кишининг биологик ёки тақвимий ёшга тўғри келмаслиги мум​кин, баъзи кишилар ёшига нисбатан кексароқ ёки тескарисича бўлиши ҳам мумкин. ҳар хил социал – иқтисодий шароитлар, оптимал ҳаракат режими, жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиб бориш, мақсадли тиб​биёт хизмати кишининг биологик ёшини чўзиши мумкин. вақт ўтиб борши билан кексариб бориш ҳар бир тирик орга​низмга хос хусусиятдир, уни тўхтатиш …
2
сий сабаб ҳужайра цитоплазмаси янгиланиши​нинг секинлашиб боришидир. кексариб борган сари организимда дис​симиляция ассимиляцияга қараганда кучайиб боради. кексаришда яна марказий нерв тизими ва эндокрин безларда бўладиган ўзгаришлар муҳим ўрин тутади. айниқса гипоталамусда кузатиладиган нуқсонлар туфайли гипофиз иши яхши бошқарилмай қолади, натижада барча ички секреция безлари ва нерв тизими фаолиятида кузатиладиган бошқариш ва муҳитга мослашиш издан чиқиб киши кексариш оқибатида ўз фаолиятини бир текис секнилаштирмайди, масалан, буйракларда ок​сидланиш жараёнлари 11% га камайганда, юрак мускулларида бу кўрсатгич 28% жигарда эса 34% ни ташкил қилади. организм аъзолари ва тизимлари функцияларининг ёшга қараб ўзгариши марказий нерв ва сенсор тизимлар. и. п. павлов таълимоти бўйича ёш ошиб борган сари унинг олий нерв фаолиятида тубдан ўзгаришлар содир бўлади. булар қўзғалиш, тормозланиш жараёнлари ва уларнинг бир-бирига янги шартли рефлекслар анча қийинчиликлар би​лан ҳосил қилинади, дифференцировкали тормозланиш юзаки бўлади ва ҳоказо. кекса кишиларда янги динамик стериотипнинг ҳосил бўлиши учун ёш организимга қараганда 2-3 баравар нисбатан кўп вақт сарф бўлади. …
3
ростлайдиган мускул​ларнинг кучи 35-51 ёш орасида 163 кг дан 129 кг гача пасаяди. айниқса мускулларнинг нисбий кучи камайиб кетади (бунга тана массасининг кексалик натижасида ёғлар ҳисобидан кўпайиш асосий сабабчидир). айниқса мускулларнинг нисбий кучи камайиб кетади (бунга тана мас​сасининг кексалик натижасида ёғлар ҳисобидан кўпайиш асосий са​бабчидир). ҳаёт давомида кам ишлайдиган мускуллар тез «қарийди», бунга қорин бўшлиғи мускуллари мисол бўла олади(шу сабабли ҳам кексарган ва қорин мускулларини чиниқтирмаган одамларда чурра тушиши ҳоллари тез-тез учраб туради). ёшнинг ошиб бориши билан тана мускулларнинг массаси камайиб боради, масалан 30 ёшда у ўртача 35,8 кг-ни 70 ёшга борганда эса бор йўғи 22,8 кг ни ташкил қилади. кексалик яна тезликнинг кескин камайиши билан характерла​нади. ҳаракат тезлиги 30 ёшда кейин камая бошлайди. ёшларда ҳаракат реакцияси вақти ўртача 0,14-0,18 сек. бўлса, кекса одамларда у 0,28-0,54 сек-га тенг. кекса одамларда яна турли хил мускул фаолиятига нисбатан чидам​лилик ҳам пасайиб кетади. қуйидаги жадвалда статик иш бажа​ришининг ёшга қараб пасайиб кетиши келтирилган. …
4
иши биринчи​дан тўқималарнинг кислородга нисбатан талабнинг пасайиб кетиши ва иккинчидан оксидланиш жараёнини тезлаштирувчи ферментлар фаол​лигининг кучсизланиб кетиши билан тушунтириш мумкин. гликолиз (гликогеннинг кислородсиз парчаланиши) жараёни ҳам кекса одам​ларда кучсизланиб қолади. оқсиллар алмашинуви кучсизланишини қуйидаги мисолда аниқ кўриш мумкин, одатда 20 см2 юзада жароҳат 20 ёшлиларда 31 кунда, 40 ёшлиларда 55 кунда, 60 ёшлиларда 10 кунда битади (оқсилллардан янги ҳужайралар ҳосил бўлиши тезлигининг пасайганлиги учун). энергия алмашинувининг кучсизланиши кекса кишилар жисмоний иш қилиши билан улар қонида шакар миқдорининг тез камайиб кетишида кўриш мумкин. нафас олиш. кексайиб борган сайин ташқи нафас олиш функ​цияси пасайиб боради. 60 ёшдан кейин ўпка тириклик сиғими қарийиб 2 баравар пасаяди. шу билан бирга кексайиб борган сари нафас олиш частотаси тезлашади, нафас олиш чуқурлиги пасаяди, кислороднинг максимал қабул қилиниши камаяди ва ҳокоза. кексариб қолган одам​ларда нафас олиш унумдорлиги сезиларли даражада пасаяди. агар ўспирин организмда 100 мл о2 ўпкага кирган 2,0-«5 л ҳаводан ажратиб олинса, кекса одам учун шунча …
5
вчанлик, ўтказувчанлик қисқарувчанлик пасаяди, юрак мускулларидаги митохондриялар ва уларнинг оксидлантириш хусусиятлари кучсизланади. яна юрак мус​кулларида гликоген захираси ва атф ва креатинфосфот каби энергияга бой бирикмаларнинг янгиланиб туриши қийинлашиб қолади. юрак уриш частотаси камаяди, юракнинг систолик ва минутлик ҳажми озаяди. кекса кишиларда ўрта ёшли одамларга қараганда юракнинг систолик ҳажми 23 %, минутлик ҳажми эга 24 % камаяди. қуйидаги жадвалда турли ёшли кишиларда систолик ва диастолик босим ҳақда маълумот келтирилган. ҳар хил ёшдаги соғлом одамларда артериал қон босими (мм. симоб устуни) ёш систолик босим диастолик босим 30 – 32 121 72 42 – 44 122 75 51 – 53 126 75 60 – 67 133 77 68 – 69 136 78 хулоса қилиб айтганда организмнинг кексайиб бориши билан юрак қон-томирлари тизимининг функционал ҳолати пасайиб кетаве​ради. шунинг учун ҳам бу ёшда жисмоний юкламанинг меъёридан кўп берилиши анча хавфли ҳисобланади. урта ёшли ва кекса кишилар организмига жисмоний машқ қилишнинг таъсири меъёрий жисмоний юклама бажариб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта ёшли ва кекса кишилар организмининг баъзи бир физиологик хусусиятлари" haqida

1526563524_71578.doc ўрта ёшли ва кекса кишилар организмининг баъзи бир физиологик хусусиятлари режа: 1. организм аъзолари ва тизимлари функцияларининг ёшга қараб ўзгариши 2. моддалар ва энергия алмашинуви. 3. ўрта ёшли ва кекса кишилар организмига жисмоний машқ қилишнинг таъсири одатда ўрта ёшли ва кекса кишилар ёш нуқтаи назаридан физиоло​гияда 4 даврга бўлиб ўрганилади. 1. ўрта ёшли 45 – 59 ёш 2. кексалик 60 – 74 ёш 3. қарилик 75-90 ёш 4. узоқ умр кўрувчилар – 90 ва ундан юқори. ёшнинг бу даврлари шартли бўлиб ёшга қараб организмнинг мор​фологик, биокимёвий ва физиологик хусусиятлари ҳар хил бўлади. шу сабабли кишининг биологик ёки тақвимий ёшга тўғри келмаслиги мум​кин, баъзи кишилар ёшига нисбатан кексароқ ёки тескарисича бўлиши ҳам мумкин. ҳар хил социал – иқтисодий шароитлар, оптима...

DOC format, 80,0 KB. "ўрта ёшли ва кекса кишилар организмининг баъзи бир физиологик хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.