қари ва кекса ёшли беморлардарационал фармакотерапия принциплари

PPT 27 стр. 3,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
sandoz ppt-template қари ва кекса ёшли беморларда рационал фармакотерапия принциплари кафедра ассистенти: умаров ф.х. режа: кириш гериатрик фармакология фармакокинетиканинг ёшга хос ўзгаришлари фармакодинамиканинг ёшга хос ўзгаришлари қари ва кекса ёшли беморларда медикаментоз терапия принциплари қари ва кекса ёшли беморларда медикаментоз терапия муаммолари хулоса гериатрик фармакология — клиник фармакологиянинг бир қисми бўлиб, қари кишиларда дори воситаларини дозалаш принципларини ва дори воситаларининг биршгаликдаги таъсирини ўрганади. унинг мақсади фармакотерапия самарадорлигини ошириш ва ножўя таъсирларининг олдини олишга эришиш ҳисобланади. қари ва кекса ёшли беморга дори воситасини буюришдан олдин, тиббиёт ходими,кексаликдаги физиологик ва патологик ўзгаришларнинг фармакотерапия самарадорлигига таъсирини ҳисобга олиши керак. фармакокинетиканинг ёшга боғлиқ ўзгаришлари. қари ёшдаги беморнинг дори воситасига реакцияси, қариш жараёнида юзага келувчи патологик ва физиологик ўзгаришларга боғлиқ. қаришда кузатилувчи физиологик жараёнлар дори воситасининг фармакокинетика ва фармакодинамикасининг ўзгаришига олиб келади. қари ва кекса шли беморларда кўпгина дори воситаларининг барча фармакокинетик жараёнлари секин кечади, шунинг учун уларнинг қонида эркин дори воситаларнинг юқори конйентрацияси кузатилади. …
2 / 27
кўрсатмайди, чунки дори воситаларининг абсорбцияси жараёни асосан ингичка ичакда юзага келади. шу билан бирга кўпчилик ферментларнинг ҳосил бўлиши ва фаоллиги хлорид кислотага боғлиқ. меъда ичи рн нинг ўзгариши дори воситасининг эрувчанлиги ва ионизациясига таъсир этиб, рнга боғлиқ абсорбция бузилишига олиб келади, бу эса дори воситасининг тўлиқ сўрилишига таъсир этади. ахлоргидрия кислотага чидамсиз дори воситаларининг ортиқча сўрилишига сабаб бўлади (пенициллинлар). темир элементи ўзлаштирилишининг пасайиши нафақат меъда ичак тизимидан сўрилишининг камайиши, шунинг дек баъзи аъзоларда (жигар) депо ҳосил қилиниш функциясининг бузилиши билан ҳам боғлиқ. қари кишиларда ичаклар мотор фаолиятининг сусайиши ва меъда эвакуатор қобилиятининг секинлашиши катта аҳамиятга эга. бу дори воситаси сўрилишини секинлаштиради ва терапевтик самара риволаниши вақти ҳам узаяди. шу билан бирга қарияларда қабзият ва ичаклар гипомоторикаси, дори воситасининг митда узоқ қолиши ҳисобидан тўлиқ сўрилишига олиб келади. натижада дори воситаси терапевтик таъсири кучайиши ва узоқ муддатли бўлишига олиб келади, шунинг учун уларнинг эллиминациясининг пасайишини ҳисобга олиб дозани коррекциялаш ва буюрилиш тартибига …
3 / 27
8,4 л, ёшларда эса — 29,1 л ни ташкил этади. қарияларда ҳужайра массасининг камайиши ва тўқима архитектоникасининг ўзгариши ҳисобидан, шунингдек тана массасининг пасайиши, унинг таркибининг ўзгариши ва циркулятор бузилишлар ҳисобиги дори воситасининг тақсимланиш тезлиги ва даражаси бузилиши мумкин. тақсимланиш ҳажмининг ёшга боғлиқ ўзгаришлари- метаболик фаол тўқималарнинг ёғ тўқимасига айланиши, организмда сув миқдорининг камайиши, тўқима ўтказувчанлигининг пасайиши ва бошқалар ҳисобига кузатилади. мушак массаси ва сув миқдорининг камайиши гидрофил дори воситаларнинг тақсимланиш ҳажмининг камайиши ва уларнинг қон плазмасида ва тўқималарда концентрациясининг ошишига олиб келади. дорининг ортиқча киритилиши ва интоксикация хавфи ошади. бу амногликозид антибиотикларга, юрак гликозидларига, гидрофил β-адреноблокаторларга, н2-блокаторларга тегишли. ёғ тўқимаси миқдорининг ошиши қари ёшдаги беморларда липофил дори воситалари тақсимланиш ҳажмининг ошиши ва тўқималарда концентрациясининг пасайишига олиб келади, бу эса долри воситаси таъсири бошланишининг кечикиши ва таъсир давомийлигининг ошишига олиб келади. тетрациклинлар, бензодиазепинли транквилизаторлар, фенотиазинли нейролептиклар, барбитуратларда шундай ҳолат кузатилади. қарияларда дори воситасининг метаболизми. қари ва кекса ёшли беморларда дори воситаларининг …
4 / 27
ар, антиаритмик препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши воситаларни буюришда катта амалий аҳамиятга эга. дориларнинг жигар метаболизмининг 1- фазасида бузилишлар — цитохрома р450 тизимида амалга оширилувчи ( β-блокаторлар, кальций антагонистлари, теофиллин) носинтетик реакциялар (оксидланиш, гидролиз)да яққол кўринади. жигар метаболизмининг 2- синтетик реакциялар (конъюгация) фазасидаги ўзгаришлар кам кузатилади фақатгина глюкуронилтрансфераза, сульфотрансфераза (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, бензодиазепинлар) фаоллиги пасаяди. буйрак функциясининг пасайиши – ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали экскрецияланувчи дори воситалар, актив ёки токсик метаболитларининг организмда ортишига, шунингдек ярим ажралиш вақти ошиб дори воситасининг кумуляцияланиши, миқдорининг ошиши ва ножўя таъсирларининг ошишига сабаб бўлади. қарияларда кенг бўлмаган терапевтик таъсир доирали дори воситалар дозасини коррекциялаш керак: юрак гликозидлари (строфантин, коргликон, дигоксин), аминогликозид антибиотиклар, шунингдек цефалоспоринлар, диабетга қарши дорилар, антиаритмиклар, урикозурик воситалар, клофелин, ностероид яллиғланишга қарши воситалар. қари кишига стандарт катталар учун дозада дори воситасини буюриш, уларнинг қонида нопропорционал равишда дори концентрациясининг ошиб кетишига сабаб бўлади. дори воситаси фармакодинамикасининг ёшга хос ўзгаришлари. қари ёшда дори вос италарининг организмга …
5 / 27
ко, д.ф. чеботарев и е.г. калиновская қари ва кекса ёшли беморларда дорили терапия принципларини ишлаб чиқишди: 1. қари ва кекса ёшли беморларга дори воситасини буюришда, уларга юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирларни ҳисобга олиш керак. 2. қариликда компенсатор резервлар зараланган омилларга нисбатан пасаяди, шунинг учун унча кўп бўлмаган дорили интоксикацияда қари киши организмида яққол ўзгаришлар намоён бўлиши мумкин. 3. қари ёшдаги беморлар, нафақат касал, балки доимий дори қабул қилиб юрувчи амалий соғлом қариялар, ўз-ўзини даволашга мойил бўлишади. шунинг учун қарияга дори курсини буюришда врач, беморнинг дори анамнезини аниқлаб олиши ва олдин қабул қилган дорилар билан коррекциялаши талаб этилади. 4. қари ва кекса ёшдаги беморларга дори воситалар қатъий кўрсатма билан буюрилиши керак. 5. медикаментоз даво беморни айни вақтда безовта қилаётган асосий касаллик учун буюрилиши лозим. 6. давога индивидуал ёндашишқари ёшдаги беморга дори воситасининг адекват дозасини буюришда орган, тўқима ва бутун организмнинг реактивлиги ва сезгирлигини, дорининг сўрилиш парчаланиш ва ажралиш тезлигини, ҳисобга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қари ва кекса ёшли беморлардарационал фармакотерапия принциплари"

sandoz ppt-template қари ва кекса ёшли беморларда рационал фармакотерапия принциплари кафедра ассистенти: умаров ф.х. режа: кириш гериатрик фармакология фармакокинетиканинг ёшга хос ўзгаришлари фармакодинамиканинг ёшга хос ўзгаришлари қари ва кекса ёшли беморларда медикаментоз терапия принциплари қари ва кекса ёшли беморларда медикаментоз терапия муаммолари хулоса гериатрик фармакология — клиник фармакологиянинг бир қисми бўлиб, қари кишиларда дори воситаларини дозалаш принципларини ва дори воситаларининг биршгаликдаги таъсирини ўрганади. унинг мақсади фармакотерапия самарадорлигини ошириш ва ножўя таъсирларининг олдини олишга эришиш ҳисобланади. қари ва кекса ёшли беморга дори воситасини буюришдан олдин, тиббиёт ходими,кексаликдаги физиологик ва патологик ўзгаришларнинг фармакотерапия сам...

Этот файл содержит 27 стр. в формате PPT (3,5 МБ). Чтобы скачать "қари ва кекса ёшли беморлардарационал фармакотерапия принциплари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қари ва кекса ёшли беморлардара… PPT 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram