айрим спорт турларининг физиологик характеристикаси

DOC 111,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1526564081_71588.doc айрим спорт турларининг физиологик характеристикаси режа: 1. енгил ателетика 2. велоспорт. биз юқорида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг организмдаги кўпгина физиологик ва биокимёвий жараёнларга таъсири қандай функионал ўзгаришларга олиб келишини ва бу ҳолатларнинг чуқурлиги, давомийлиги асосан таъсир этувчи омилнинг кучига, мудда​тига яқиндан боғлиқ эканлигини кўриб чиқдик. бундан ташқари, машқ қилиш туфайли кузатиладиган ўзгаришлар асаб тизимининг хусусиятларига, машқ қилганлик даражасига ҳам бе​восита алоқадорлиги ҳақида гапириб ўтилди. масалан, бир хил жисмо​ний юклама эндигина шуғулланишни бошлаганлар билан тажрибали спортчиларда ҳар хил физиологик ва биокимёвий силжишларга олиб келади ёки ўрганувчи учун максимал юрак уриши ва юқори қон боси​мига сабаб бўлувчи машқ тури юқори малакали спортчида айтарлик ўзгаришларга олиб келмайди ва ҳокоза. яна шу нарса диққатга сазаворки, кўриб ўтгнимиздек жисмоний машқларни клас​сификациялашда уларнинг организмга таъсир этиш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иш тутилади (тегишли бобга қаранг), уларни циклик (спортчасига юриш, чопиш, сузиш, велосипед ҳайдаш, ва ҳокоза), ёки ациклик (оғирлик кўтариш, спорт гимнастикаси, ку​раш, спорт …
2
жуда узоқ масофаларга югуриш билан характер​ланади. буларнинг ҳаммаси айтиб ўтилганидек циклик иш ҳисобланади. шулардан қисқа масофага югуришнинг техникаси энг мураккабдир. спринтерлар (кисқа масофаларга югурувчилар) тезлик ва куч ишлатиб иш бажа​ради, шунинг учун уларнинг мускуллари юқори қўзғалишга эга бўлади. шу билан бирга уларда бевосита иш бажарувчи мускуллар кучли гипертрофияланган бўлади. бундай ги​пертрофия миофибрилли гипертрофия дейилади. узоқ масофаларга югурувчиларда эса мускуллар қўзғалувчанлиги ва гипертрофияси бир мунча кам ривожланган бўлиб, гипер​трофия саркаплазматик характерга эга бўлади. югурувчиларда мускул кучли қисқариш билан максимал ҳолда бўлиши ҳам керак. шунинг учун спринтерларда мускуллар “портловчи” кучга эга бўлади. турли масофаларга югуриш ҳар хил йўл билан энергия сарфланишига олиб ке​лади. қисқа масофаларга югурувчиларда асосан анаэроб йўл билан, ўрта ва узоқ масофа​ларга югуришда анаэроб-аэроб йўл билан энергия ажралиши талаб қилинади. масофа қанча узун бўлса, аэроб жараён шунчалик кўпроқ намоён бўлади. қанча масофа узоқ бўлса энергия сарфлаш ҳам шунча кўпроқ бўлади, буни ушбу жадвалда кўриш мумкин. турли масофаларга югуришда сарфланадиган энергия …
3
натижада қон реакцияси кислоталик томонга оғади. спинтер тинч турганда юрак уриш частотаси 60 га тенг бўлса, стайерларда - 40 атро​фида. яхши машқ қилган спортчиларда юракнинг ҳам систолик ҳам минутлик ҳажми бироз камроқ бўлади (тинчлик пайтида), бу ҳолат тинчлик пайтида юрак фаолиятининг тежамкорлик билан ишлашини кўрсатади. қисқа масофаларга югуришда юрак уриш частотаси 190-200 та бўлади. тахминан шундай ҳолат ўрта масофаларга югуришда ҳам кузатилади лекин бундай чопишнинг охи​рига келиб ушбу кўрсатгич 210-220 га чиқиши мумкин. узоқ ва жуда узоқ масофаларга югуришда эса юрак уриши частотаси 160-180 дан ошмайди. урта масофаларга югуришда юракнинг систолик ва минутлик ҳажми энг максимал даражага чиқади (тегишли ҳолда 200-220 мл ва 40-42 литр). артерия қон босими югурув​чиларда (тинчлик ҳолатда) физиологик норма атрофида бўлиб, систолик босим юклама бажарилганида 180-200 мм симоб устунига тенглашади. диастолик босимда эса ўзгариш айтарли бўлмайди. ¡рта масофаларга югуриш қонда кучли ўзгариш чақиради, қон шаклли элементлари кескин кўпайиб кетади, плазма таркибида сут кислотаси миқдори ошиб кетади …
4
ган одам шу ҳароратда очиқ ҳавода 1 соат турганидагича энергия йўқотади). сузувчи​ларда юрак қон-томирлари тизимининг ишлаши ўзига хос хусусиятга эга. чунки сузиш доим горизонтал ҳолатда ўтади, бу ҳолат эса қон босимининг вертикал тургандагига нис​батан бироз кўтарилади. одатда сузишда мусабақа шароитида) юрак уриш частотаси 180-200 га чиқади. юракнинг систолик ва минутлик ҳажми ҳам сувда сузиш шароитида одатда юриш ҳолатига нисбатан бироз кўпайган бўлади. сузиш пайтида тер ажралиш кузатил​майди, шунинг учун ҳам сузувчиларда буйраклар анча интенсив ишлар экан, кўпинча уларнинг сийдигига эркин оқсил учрайди. сузишнинг яна бир хусусияти шундаки, узоқ масофага югуришда организм қизиб кетишга қарши курашса, сузишда совиб кетишга қарши курашади. чанғи спорти ўзининг асосий хусусиятлари билан катта ва ўртача қувватдаги цик​лик иш ҳисобланади. унинг яна бир характерли томони шундан иборатки, чағничининг тезлиги, ҳаракат таркиби доим бир хилда бормайди. масалан, баландликка кўтарилишда тезлик камайиб ишнинг қуввати ошади, пастликка тушишда эса бунинг тескарисича иш қуввати камайиб, тезлик ошади. буларнинг барчаси спортчидан юксак …
5
ўлади). чанғичида машқ ба​жариш танадаги гликоген заҳирасини камайтириб, қон таркибидаги глюкоза миқдорини баъзан 40-38% гача тушириши мумкин. шунинг учун бевосита машқ бажариш давомида (дистанцияда) уларга қўшимча озиқланиш тавсия қилинади. чанғичиларда нафас олиш частотаси минутига 50-60 мартгача кўпайиб, унинг минут​лик ҳажми 100-140 л. атрофида бўлади. чанғичилар спортнинг бошқа тури билан шуғулланувчилар қараганда энг катта ўпка тириклик сиғимига эга бўладилар. чанғичилар юраги катта ҳажмга эга (900-1400см3), юрак уриш частатаси тинчлик даврида 40 дан ошмайди, юракнинг систолик ва минутлик ҳажми тегишли ҳолда 60-70 мл ва 3,5 литрга тенг бўлади. юрак уриш частотаси машқ пайтида ўртача 170-180 га тенг, баъзан трассада бу кўрсаткич 200 гача ҳам чиқиши мумкин. уларнинг артериал қон бо​сими тинчлик даврида 125-70 мм. сим. устунига тенг бўлади. жуда қийин масофаларини босиб ўтишда баъзан диастолик босим пасайиб кетади. чанғичилар ҳаракатининг қийинлиги ва узоқ масофаларига мусобақа уюштирилга​нида уларда тана массасининг 0,5-5,0 кг гача камайиб кетишига сув бўғими кўплаб йўқотиш кузатилади). велоспорт. велосипедчиларнинг ҳаракат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "айрим спорт турларининг физиологик характеристикаси"

1526564081_71588.doc айрим спорт турларининг физиологик характеристикаси режа: 1. енгил ателетика 2. велоспорт. биз юқорида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг организмдаги кўпгина физиологик ва биокимёвий жараёнларга таъсири қандай функионал ўзгаришларга олиб келишини ва бу ҳолатларнинг чуқурлиги, давомийлиги асосан таъсир этувчи омилнинг кучига, мудда​тига яқиндан боғлиқ эканлигини кўриб чиқдик. бундан ташқари, машқ қилиш туфайли кузатиладиган ўзгаришлар асаб тизимининг хусусиятларига, машқ қилганлик даражасига ҳам бе​восита алоқадорлиги ҳақида гапириб ўтилди. масалан, бир хил жисмо​ний юклама эндигина шуғулланишни бошлаганлар билан тажрибали спортчиларда ҳар хил физиологик ва биокимёвий силжишларга олиб келади ёки ўрганувчи учун максимал юрак уриши ва юқори қон боси​мига сабаб...

Формат DOC, 111,5 КБ. Чтобы скачать "айрим спорт турларининг физиологик характеристикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: айрим спорт турларининг физиоло… DOC Бесплатная загрузка Telegram