енгил атлетикада ўргатиш асослари

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481460811_66512.doc енгил атлетикада ўргатиш асослари режа: 1. енгил атлетикада ўргатиш жараёни 2. асосий педагогик тамойиллар 3. енгил атлетикада ўргатиш жараёнининг 4. жисмоний тарбия воситалари енгил атлетикада ўргатиш жараёни. енгил атлетикада ўргатиш – бу енгил атлетикачи учун зарур билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда такомиллаштиришнинг икки томонлама ташкил этилган, аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараёнидир. у педагог-мураббий томонидан бошқарилади ва бир-бирини тақозо этувчи фаолиятларни талаб қилади: · бир томондан, педагог-мураббий фаолияти; · иккинчи томондан, ўрганувчилар фаолияти. асосий педагогик тамойиллар (педагогик қоидалар): · онглилик ва фаоллик; · кўргазмалилик; · мунтазамлик; · тушунарлилик ва индивидуаллаштириш; · талабларни аста-секин кучайтириб бориш; · мустаҳкамлик. асосий педагогик тамойиллар онглилик ва фаоллик. аниқ вазифалар қўйиш ва уларни ҳал этиш воситаларини кўрсатиш. шуғулланувчиларнинг ўз ҳаракатларини тушунишларига эришиш. ўқув машғулотлари ва улардан ташқари вақтда алоҳида топшириқлар бериб, мустақил фаолиятга ўргатиш. шуғулланувчиларни бажарилган ҳаракатни тўғри баҳолашга, хатоларни тушунтиришга, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш йўлларини кўрсатишга ўргатиш. талабаларни алоҳида элементларга ўргатишда …
2
исийликка риоя қилиш. талабаларга талаб қўйиш ва улар фаолиятини баҳолашда изчил ҳамда холис бўлиш. тушунарлилик ва индивидуаллаштириш. муайян енгил атлетика машқини ўргатишда тушунарлиликнинг энг оптимал даражасини ҳисобга олиш ва унга риоя қилиш. ўргатишни ташкил этишда ҳар бир талабанинг алоҳида хусусиятларини, жумладан, унинг асосий ихтисос-лигини қатъий ҳисобга олиш, бунда маълумдан номаълумга, осондан мураккабга, ўзлаштирилгандан ўзлаштирилмаганга ўтиш. шуғулланув-чиларнинг жинси, ёши, саломатлиги ҳолати, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги даражаси ҳаракат сифатларининг ривожла-нишига эътибор бериш. талабларни аста-секин кучайтириш. машқлар мураккаблигини доимий равишда ошириш ҳамда юкламаларни тобора ўстириб боришни кўзда тутган ҳолда топшириқларни янгилаш заруратига риоя қилиш. шуғулланувчиларнинг юкламани бажаришни уддалай олишлари, машғулотларнинг мунтазамлиги, юклама ва дам олишнинг мақбул тарзда навбатланиши, шунингдек, юкламани бажариш ҳамда дам олиш даврларида шуғулланувчилар фаолиятининг оқилона алмаштирилишини кузатиб бориш. мустаҳкамлик. ўрганилаётган машқни кўп маротаба такрорлаш орқали мустаҳкамлаш, бунда унинг оптимал вақт оралиғида қайтарилиши ва дам олиш оралиқлари давомийлигини аниқлаш. ўрганиш жараёнини мунтазам назорат қилиш. ўргатиш жараёнининг мақсад ва вазифалари. жисмоний …
3
ан шароитларга мослаша олишига эришиш. 3. спорт, меҳнат фаолияти ва кундалик турмушда зарур бўлган маънавий-иродавий ҳамда аxлоқий сифатларни тарбиялаш. 4. енгил атлетика турларини ўқитиш учун зарур билим ва малакаларни эгаллаш. ҳаракатларни ўргатиш ҳақида тушунча. ҳаракат – тана ва унга тегишли қисмларнинг макон ва замондаги жой ўзгартириши демакдир. эркин (ҳаёт давомида эгалланган) ва ғайри-ихтиёрий (туғма) ҳаракатлар фарқланади. ҳаракат фаолияти – бу одамнинг ҳаракат фаоллигини мақсадга йўналтириб намойиш этиши бўлиб, унинг ёрдамида ҳаракат-ланиш вазифаси ҳал этилади. ҳаракат малакаси – ҳаракат фаолиятини бошқаришнинг шундай даражасики, бунда унинг таркибига кирувчи ҳар бир ҳаракатнинг бажарилишини кузатиб бориш зарур. ҳаракат кўникмаси – алоҳида ҳаракатларда эмас, балки фаолиятнинг шароитлари ҳамда натижасини назарда тутган ҳолда фаолиятни бажариш қобилиятидир. ҳаракатлар техникаси ҳақида тушунча. машқни бажариш техникаси – ҳаракатланиш вазифасини энг оқилона ва самарали ҳал этиш йўлидир. қуйидагилар фарқланади: · техниканинг асоси – енгил атлетика машқи турининг белги-ловчи қисми; · техниканинг деталлари – муайян ҳаракат тизимининг маконий-вақт хусусиятлари, уларнинг таркиби …
4
ник-малари билан қуроллантириш. 2. ўрганилаётган енгил атлетика машқи техникаси асослари ва махсус-тайёрлов машқи техникасини эгаллаш. шуғулланувчиларнинг кўникмаларни мустаҳкам эгаллаши ҳамда ўзгарувчан шароитларга мослашувчанлигига эришиш. 3. спорт, меҳнат ва кундалик фаолиятда зарур асосий ҳаракат малака ҳамда кўник-маларини ўзлаштириш. 4. енгил атлетика турини ўргатиш билим ҳамда малакаларини эгаллаш. ўргатишнинг намунавий схемаси. ўргатиш шартли равишда 3 босқичга бўлинади. 1-босқич. вазифа: шуғулланувчиларда мазкур енгил атлетика машқи техникаси ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш. воситалар: 1. машқни тасвирлаш, шунингдек, мусобақа қоидаларига кўра уни бажаришнинг асосий қонуниятлари ва шартларини тушунтириш. 2. машқ техникасининг мусобақа қоидаларига мувофиқ техникасини намунали намойиш этиш. 3. машқни бажариш йўлларига кўрсатмалар ва турли кўргазмали қуроллар ёрдамида машқ техникасининг иллюс-трацияси. 4. ўрганилаётган машқ техникасининг босқич ва элементлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун машқларни намойиш этиш. 5. машқнинг яхлит кўриниши ва элементларини енгиллаштирилган шароитларда синовдан ўтказиш. 2-босқич. вазифа: шуғулланувчиларнинг алоҳида хусусиятларини эътиборга олиб, машқнинг асосий қисми, унинг тавсилотлари ҳамда яхлит машқ техникасини ўргатиш. воситалар: 1. …
5
сус тайёргарлик машқлари. 2. ўргани-лаётган тур техникасининг асосий босқичларини ўзлаштириш учун мураккаблаштирилган махсус яқинлаштирувчи машқлар. 3. ўргани-лаётган машқни мураккаблаштирилган кўринишда ва турли шароит-ларда бажариш. 4. машқларни мусобақалашув-рақобатчилик шароитида бажариш. ҳаракатларни бажариш техникасини баҳолаш. машқнинг бажа-рилишини баҳолашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: 1. машқни бошлаш учун дастлабки ҳолат ва бошланғич ҳаракатларнинг тўғрилиги, ҳаракатларнинг шакли ҳамда ўзаро мувофиқлиги. 2. ҳаракатларнинг йўналиши ва амплитудаси, машқнинг асосий босқичида кучланиш-ларнинг хусусияти. 3. машқнинг ритм тузилиши тўғрилиги. жисмоний тарбия воситалари. енгил атлетикада жисмоний тарбиянинг асосий воситалари қуйидагилардир: 1. жисмоний машқлар (циклик ва ациклик). 2. табиатда мавжуд кучлар (қуёш, ҳаво, сув, ҳарорат, иқлимий шароитлар, манзаралар ва ҳ.к.). 3. гигиеник омиллар (кун тартиби, овқатланиш тартиби, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларига риоя қилиш). енгил атлетикада ўргатиш жараёнида педагогик усуллар. 1. ҳаракатлар техникасига ўргатиш усуллари. 2. жисмоний машқларни бажариш (юкламани шакллантириш ёки бошқариш) усуллари. 3. ўқиш-ўргатиш жараёни (машғулотларда шуғулланувчиларни ташкил этиш) усуллари. тақсимлаб ўргатиш усули шуниси билан фарқланадики, ўрганилаётган ҳаракат, хусусиятлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "енгил атлетикада ўргатиш асослари"

1481460811_66512.doc енгил атлетикада ўргатиш асослари режа: 1. енгил атлетикада ўргатиш жараёни 2. асосий педагогик тамойиллар 3. енгил атлетикада ўргатиш жараёнининг 4. жисмоний тарбия воситалари енгил атлетикада ўргатиш жараёни. енгил атлетикада ўргатиш – бу енгил атлетикачи учун зарур билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда такомиллаштиришнинг икки томонлама ташкил этилган, аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараёнидир. у педагог-мураббий томонидан бошқарилади ва бир-бирини тақозо этувчи фаолиятларни талаб қилади: · бир томондан, педагог-мураббий фаолияти; · иккинчи томондан, ўрганувчилар фаолияти. асосий педагогик тамойиллар (педагогик қоидалар): · онглилик ва фаоллик; · кўргазмалилик; · мунтазамлик; · тушунарлилик ва индивидуаллаштириш; · талабларни аста-секин кучайтириб ...

DOC format, 82.5 KB. To download "енгил атлетикада ўргатиш асослари", click the Telegram button on the left.