кураш турларида ўргатиш услублари

PPT 17 pages 744.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
презентация powerpoint кураш турларида ўргатиш услублари 2-маъруза кураш турларида ўргатиш услублари р е ж а ўқитиш усулияти асослари. ўқитишнинг мақсадлари ва вазифалари. ўқитиш тамойиллари. ўқитишнинг илмийлик тамойили. ўқитишнинг енгиллик тамойили. ўқитишнинг мунтазамлик тамойили. ўқитишнинг онглилик ва фаоллик тамойили. ўқитишнинг кўргазмалилик тамойили. ўқув материалини пухта ўзлаштириш тамойили. жамоали ўқитиш ва ўқувчига индивидуал ёндошиш бирлиги тамойили. ўқитишнинг амалиёт билан боғликлиги тамойили. ўқитувчининг ўқитиш жараёнида етакчилик ахамияти тамойили. ўқитиш услублари. ўқитиш босқичлари. дастлабки ўрганиш босқичи қисмларга бўлиниб ўрганиш босқичи. мустахкамлаш ва кейинги такомиллаштириш босқичи. ўз-ўзини текшириш учун саволлар ва топшириклар. тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўқитиш усулияти асослари 1.1. ўқитишнинг мақсадлари ва вазифалари кураш турларида ўқитиш - бу кураш турлари назарияси ва уни ўқитиш усулияти тўғрисидаги билимлар курашчининг асосий ўзига хос мусобақа, ҳакамлик, педагогик, ташкилий фаолияти ҳисобланган кўникма ва малакалар тизимини шакллантиришга қаратилган мақсадли ташкил қилинган педагогик жараёндир. ўқитиш мақсади шуғулланувчиларда тренернинг касб фаолияти концепциясини акс эттирувчи билимлар тизимини шакллантиришдан иборат. ушбу концепция билимлар …
2 / 17
ари асосланади, улар ўқитиш амалиётини режалаштириш, ташкил этиш ва таҳлил қилиш учун йўриқ бўлиб хизмат қилади. кураш турларида ўқув-тренировка жараёни жисмоний тарбиянинг асосий тамойиллари: тарбиявий хусусияти, ҳар томонлама ривожлантириш; соғломлаштириш ва амалий аҳамиятига мувофиқ ҳолда олиб борилади. ўқитишнинг тарбиявий хусусияти ўқув-тренировка жараёнинг қонунияти ҳисобланади. бу ерда курашчиларнинг спорт малакаси ўсиши билан бир вақтнинг ўзида шахсга тегишли аҳлоқий меъёрлар шакллантирилади. спорт заҳирасини тайёрлаш ва асосан тарбиялаш бир қатор мураккаб тарбиявий муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ. спортда юқори натижаларга эришишда курашчиларда техник-тактик ҳаракатларни ўз-ўзи назорат қилиш, таҳлил этиш ва баҳолаш малакаларини тарбиялаш катта аҳамиятга эга. бунинг ҳаммаси тренернинг тарбиявий таъсири натижасидир, унинг раҳбарлиги остида шуғулланувчилар ҳаётий вазиятларни ҳал этишга тайёр туриш тажрибасини оладилар. 1.2. ўқитиш тамойиллари 1.2.1. ўқитишнинг илмийлик тамойили ўқитишнинг илмийлик тамойили ўқувчидан ўқув материалини ўзлаштириш ва илмий-асосланган усулият, ўқитиш жараёнини ташкил этиш қонуниятларини билишни талаб этади. илмийлик тамойилига мувофик ўқув-тренировка жараёни усулияти ҳамда уни ташкил этиш илмий асосланган бўлиши лозим, …
3 / 17
и ўқув дастури материалини ўзлаштириш сифати бир қатор омилларга боғлиқ. лекин бошқа тенг шароитларда материал ўқувчига енгил бўлган тақдирдагина ўзлаштирилиши мумкин. ҳаракатларга ўргатиш соҳасида енгиллик тамойили бир қатор талаблар бажарилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин: - ўқувчининг жисмоний тайёргарлиги ҳал этилаётган ҳаракат вазифасининг ўзига хос хусусиятига муносиб бўлиши лозим; - ўқувчиларнинг харакат тайёргарлиги ўрганилаётган ҳаракат хусусиятлари, ҳал этилаётган ҳаракат вазифасининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ бўлиши керак; - ўқувчи ўрганилаётган ҳаракатни мантиқан тушуниб етиши ва бу ҳаракатни бажаришнинг ҳал этувчи шартларига ўқувчи эътиборини қаратиш лозим; - ўқувчининг руҳий тайёргарлиги ўрганилаётган ҳаракат хусусиятларига мос бўлиши керак; - ташкил этиш воситалари, услублари ва шакллари ўқувчиларнинг ақлий ривожланганлик ҳамда техник тайёргарлик даражасига мувофиқ бўлиш зарур; - ўқув материалини юқори, лекин мазкур ўқувчилар таркибига енгил бўлган даражада ўзлаштирилишини режалаштириш лозим. 1.2.3. ўқитишнинг мунтазамлилик тамойили ўқитишнинг мунтазамлиги ҳамда изчиллиги, шунингдек маълум бир вақт орасида нагрузка ҳамда дам олишнинг алмашинуви мунтазамлилик тамойили асосини ташкил этади. мунтазамлилик тамойилининг амалга …
4 / 17
уни онгли равишда амалиётда қўллай олиш малакасида намоён бўлади. шуғулланувчилар фаоллиги мустақиллик, ташаббускорликни тарбиялашга қаратилган бўлиши лозим. бундай сифатларни тарбиялаш шаклларидан бири - бу оддий педагогик кўникмаларга ҳамда ўз-ўзини назорат қилишга (тренировка кундалигини тутиш, мусобақа фаолиятини таҳлил қилиш ва ҳ.к.) ўргатишдир. онглилик ва фаоллик тамойилини амалга ошириш учун қуйидаги талабларни бажариш лозим: - ўқув фаолияти талабларини тушуниб етиш ва шунинг асосида унинг сабаб ҳамда мақсадларини шакллантириш; - шуғулланувчи ўқув фаолиятининг ҳамма амаллари ҳамда ҳаракатларини онгли равишда бажариши лозим; - ўқиш сабабларини фаол шакллантириш ва бошқариб бориш;. курашнинг техник-тактик ҳаракатларига ўргатиш ҳаракатланиш тўғрисидаги тасаввурларни, яъни ўрганиладиган ҳаракатнинг маълум бир тушунчаси ҳамда кўринишини шакллантиришдан бошланади. амалий тушунишда биринчи ва энг муҳим вазифа - бу кўз орқали жонли ҳис қилиш ҳисобланади. шундай кўз орқали ҳис қилишни таъминлаш кўргазмалилик тамойилини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланади. ўрганилаётган усул ёки усуллар комбинациялари образи (кўриниши) биринчи навбатда кўз органлари орқали келадиган сигналлар ҳисобига шаклланади. лекин ўрганилаётган ҳаракат …
5 / 17
омондан очиб берилади: 1) ўрганилаётган материалнинг мустаҳкам ўзлаштирилишини таъминлаш; 2) шакллантирилаётган ҳаракат кўникмаларининг ишончлилигини таъминлаш. эслаб қолиш мустаҳкамлилигига бир қатор шартлар таъсир кўрсатади, улардан энг муҳимлари қуйидагилар: - эслаб қолишга кўрсатма бериш ва эслаб қолинадиган материалдан мусобақа фаолиятида фойдаланиш йўлларини кўрсатиш; - эслаб қолинадиган ахборот сони ҳамда уни қабул қилиш суръатини оптималлаштириш; - ўқувчиларнинг эслаб қолинадиган ҳаракатлар билан ишлаш шакллари турларини ўзгартириб туриш; - турли такрорлаш усуллари ва шаклларидан фойдаланиб, ўрганилаётган ҳаракатни мунтазам текшириб туриш; 1.2.7. жамоали ўқитиш ва ўқувчига индивидуал ёндашиш бирлиги тамойили жамоали ўқтиш ва ўқувчига индивидуал ёндашиш бирлиги тамойили кураш турлари бўйича ўқув-тренировка жараёнини ташкил қилишда катта аҳамиятга эга. жамоали ўқитишнинг хар бир ўқувчига индивидуал ёндашиш билан уйғунлиги курашнинг оддий техник ҳаракатлари билан бир қаторда мураккаб техник-тактик ҳаракатларга муваффақиятли ўргатилишини таъминлайди. жамоали ўқитишда педагог материалнинг енгиллиги, шуғулланувчиларнинг ҳаракат тажрибаси, спортчиларнинг машғулотларга бўлган муносабатини ҳисобга олиши зарур. ўқув фаолиятини шуғулланувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш лозим. …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "кураш турларида ўргатиш услублари"

презентация powerpoint кураш турларида ўргатиш услублари 2-маъруза кураш турларида ўргатиш услублари р е ж а ўқитиш усулияти асослари. ўқитишнинг мақсадлари ва вазифалари. ўқитиш тамойиллари. ўқитишнинг илмийлик тамойили. ўқитишнинг енгиллик тамойили. ўқитишнинг мунтазамлик тамойили. ўқитишнинг онглилик ва фаоллик тамойили. ўқитишнинг кўргазмалилик тамойили. ўқув материалини пухта ўзлаштириш тамойили. жамоали ўқитиш ва ўқувчига индивидуал ёндошиш бирлиги тамойили. ўқитишнинг амалиёт билан боғликлиги тамойили. ўқитувчининг ўқитиш жараёнида етакчилик ахамияти тамойили. ўқитиш услублари. ўқитиш босқичлари. дастлабки ўрганиш босқичи қисмларга бўлиниб ўрганиш босқичи. мустахкамлаш ва кейинги такомиллаштириш босқичи. ўз-ўзини текшириш учун саволлар ва топшириклар. тавсия этиладиган адабиётлар 1....

This file contains 17 pages in PPT format (744.0 KB). To download "кураш турларида ўргатиш услублари", click the Telegram button on the left.