гапириш ва гаплашишни ўргатиш

DOC 68.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404096123_50432.doc гапириш ва гаплашишни гапириш ва гаплашишни ўргатиш режа: 1. гапириш (сўзлаш)ва гаплашиш (сўзлашиш) тушунчалари тавсифи. 2. гапириш нутқ фаолиятининг тури сифатида. 3. гапиришнинг нутқ фаолияти бошқа турлари билан муносабати. 4. гапиришга ўргатишнинг мақсади ва мазмуни. 5. гапириш ва гаплашиш нутқининг лингвистик тавсифи. 6. ўрта мактабда гапиришга ўргатиш машқлари тизими. гапириш – сўзлаш, сўзлашиш, гаплашиш, тилдан огзаки фойдаланиш фикр – нарса, ходиса, воқелик хақида тушунча, баён этиш, чет тилда фикр юритиш. синоним - маънодош, шакли турлича, маъноси бир хил бирликлари. сўзлаш – фикрни огзаки баён этиш, гапириш. билим – шахснинг билиш фаолияти махсули, маълум сохадаги орттирилган тажриба, билимини ўзлаштириш ва шакллантириш, бахолаш, текшириш. монолог - якка нутқ, якка шахснинг гапириши; қиёс, диаолог, полилог мотив – ундовчи, сабаб, ички ва ташқи туртки, нутқий мотив, фаолият мотиви. маънавий – ахлоқий, ички холатга оид, маънавий жихатлар. малака – қисман автоматлашган фаолият. дастур – програма, дастур. нейтрал – холис, бу хам, у хам эмас. …
2
ат каби психологик механизмлар фаолиятига таянади. гапириш мураккаблиги жихатидан турли даражада масалан, хис-хаяжонни ифодаловчи сўздан тортиб предметнинг номини аташ, саволга жавоб қайтариш ва маълум мавзу, режа асосида фикрни огзаки баён қилишгача бўлиши мумкин. гапириш жараёнининг натижаси бўлиб нутқ хизмат қилади. нутқ гапириш жараёнида фикрнинг тўлалиги нутқий муомаланинг содир бўлиши хусусиятига кўра бир неча турга бўлинади. психологик нутқнинг қуйидаги турлари фарқланади. 1. гапирувчининг тил воситаларини мазмун ва нутқ холати билан онгли равишда боглай олган нутқи. гапирувчи ўз ташаббуси билан фикрини шакллантиради. ушбу фикрни ифодалаш учун мустақил равишда тил воситаларини ва ифода усулларини танлайди. бундай нутқни австралиялик психолог фридрих кайнс, спонтан ўз – ўзидан қуйилиб келадиган деб атайди. 2. жавоб нутқи 3. тақлидий нутқ аввал танланган ёки ўқилган материални эсга олиш ва такрорлаш. 4. ёдлаб олинган парчаларни такрорлаш нутқи. бундай нутқ холат билан богланмаганлиги билан характерланади. гаплашиш икки ёки ундан ортиқ кишиларни муомала қилишлари, бирор нарса масала ёки воқелик хақида мулохаза ёки …
3
босқичида нутқ шаклланишиннг биринчи ва иккинчи босқичи она тилида ўтади, яъни ўқувчи ички хиссиётини аввал она тилида режалаштиради уни ифодалаш учун она тилида восита ва усул танлайди сўнгра эса уларни чет тилига фикран таржима қилади. методика фани олдида нутқ шаклланиши ва муомаланинг содир бўлиш қонуниятларини хисобга олиш юзасидан қуйидаги муомалалар мавжуд. 1. таълим бериш учун ўқувчиларда билим олишга бўлган хохиш эхтиёжини пайдо қилиш. 2. таълимни вазиятга мослаштириш. 3. таълим кўникма ва малакаларини шакллантиришга ижобий таъсир қиладиган воситаларини топиш ва қўллаш. 4. гапиришга оид бўлган кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш. 5. интерференция доирасини белгилаш. маълумки нутқ фаолияти турлари бир-бири билан узвий боглиқ гапириш нутқ фаолиятининг репродуктив тури сифатида тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш турлари билан яқин алоқада. гапириш ва тинглаб тушуниш жараёнида ички нутқ фаол иштирок этади. агар тингловчи нутқни ичкий нутқи ёрдамида такрорламаса уни тушунмайди. гапирувчи талаффуз қиладиган ичкий нутқида такрорлайди худди хаёлидан ўтказади. гапириб ва тинглаб тушуниш нутқ …
4
ўргатиш жараёнида ўқувчиларнинг мустақлиш ишлаш ижодий фаоллик, гўзалликка интилиш, дўстлик, хурмат, китобни севиш каби хислатлари хам ривожлантириб борилади. чет тилида гапира ва гаплаша оладиган бўлиш маълум тил билимини эгаллашни талаб этади. гапириш умумий маънода ўз билим ва тажрибасини намойиш қилишда гапириш нутқини эгалаш учун тил материалини билиш. шу материаллар асосида нутқ харакатини ижро этиш мавзуни билиш лозим. гапириш маъруза, сухбат, сўраш, мурожаат, тушунтириш ва бошқа шаклда бўлиши мумкин. нутқнинг қуйидаги турлари мавжуд. 1. ишонтириб гапириш 2. лирик гапириш 3. драмматик гапириш 4. ахборот берувчи гапириш. гапиришнинг хар бир турида хам тил материали ахборот хажми хусусияти кабиларни ўзи танлайди. гапирувчи учун энг мураккаб ходиса нутқ объектини аниқлаш ва фикрнинг баёний мантиқини белгилаш хисобланади. гаплашиш нутқи сухбатдошдан гапириш, тинглаб тушуниш малакаларини талаб қилади. шунинг учун хам гаплашиш нутқига ўргатиш гапириш ва тинглаб тушуниш малакалариин ўстиришни тақозо этади. кўпгина методик адабиётларда савол-жавоб машқларини бажариш гаплашиш нутқига ўргатишнинг ягона бўлмаса хам асосий йўли деб …
5
aber gern 12. илтимос: komm bitte heute abend zu mir рад этиш: weiss du, ich bin heute abend sehr beschaftigt. ich kann zu dir nicht kommen. юқоридаги мисоллар гаплашиш нутқига хос бўлган барча муомала шаклларини қамраб ололмаса хам муомаланинг хусусий ходисаси фақат савол-жавоб эмаслиги кўрсатади. шунинг учун хам гаплашиш нутқига ўргатиш фақат савол жавобга ўргатишдангина иборат эмас балки фикр алмашишга ўргатишдан иборат бўлиши лозим. гаплашиш нутқида хар доим 2 хил луқма мавжуддир. уларни шартли равишда 1. ундовчи луқма. 2. жавоб луқма деб аташ мумкин. ундовчи луқма турли хил ахборотни ифодалаши мумкин. масалан, воқелик хақида хабар бериш. ўзга кишининг нутқини ифодалаш, шахс, нарса, ходисани тасвирлаш, хурсандчилик, хайрат, ташаккур хамда шахсий фикр, муносабат, ишонч, умид ва бошқаларни ифодалаш. жавоб луқма орқали сухбатдош истаган харакатини бажаришга тайёр ёки тайёр эмаслигини рози ёки рози эмаслигини ифодалайди хамда сухбатдоишини тўлдиради. аниқлайди, изохлайди, маъқуллайди, рад этади. тили ўрганилаётган мамлакат халқларига хос бўлган қоидаларни ўрганиш ва улардан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "гапириш ва гаплашишни ўргатиш"

1404096123_50432.doc гапириш ва гаплашишни гапириш ва гаплашишни ўргатиш режа: 1. гапириш (сўзлаш)ва гаплашиш (сўзлашиш) тушунчалари тавсифи. 2. гапириш нутқ фаолиятининг тури сифатида. 3. гапиришнинг нутқ фаолияти бошқа турлари билан муносабати. 4. гапиришга ўргатишнинг мақсади ва мазмуни. 5. гапириш ва гаплашиш нутқининг лингвистик тавсифи. 6. ўрта мактабда гапиришга ўргатиш машқлари тизими. гапириш – сўзлаш, сўзлашиш, гаплашиш, тилдан огзаки фойдаланиш фикр – нарса, ходиса, воқелик хақида тушунча, баён этиш, чет тилда фикр юритиш. синоним - маънодош, шакли турлича, маъноси бир хил бирликлари. сўзлаш – фикрни огзаки баён этиш, гапириш. билим – шахснинг билиш фаолияти махсули, маълум сохадаги орттирилган тажриба, билимини ўзлаштириш ва шакллантириш, бахолаш, текшириш. монолог - якка нутқ,...

DOC format, 68.5 KB. To download "гапириш ва гаплашишни ўргатиш", click the Telegram button on the left.