бошқариш назарияси асослари

DOC 254,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1504523331_69071.doc бошқариш назарияси асослари режа: 1. бошқарувнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари. 2. бошқарув предмети ва изланиш услублари. 3. бошқарув илмининг келиб чиқиши. 4. бошқарув илмининг ўзига хос хусусиятлари 5. бошқарувнинг келажакка йўналтирилганлиги 6. курснинг мазмуни ва вазифалари. 1. бошқарувнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари бошқарув тушунчаси тор маънода бирор бир ташкилот мақсадини аниқлаш ва унга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил этиш ва назорат жараёнларини фойда келтириши, самара бериши қанчалик фаолият йўналишини тўғри танлай билиш, қарорлар қабул қила олишга ҳамда унинг бошқарилишини назорат қилишга ва бу жараён боришига боғлиқ бўлади. бошқарув кенг маъноли тушунча сифатида жаҳондаги бошқарув ва уни ташкил этишнинг назариётчиларидан бири питер ф. друкер айтганидек, “бошқарув алоҳида фаолият тури бўлиб, ташкил этилмаган бетартиб оммани, бир мақсадга йўналтирилган самарали ва унумли гуруҳга, жамиятга айлантирадиган, ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантирувчи элемент ҳисобланади”. бошқарув нафақат корхона доирасида, қолаверса, бутун бир жамият, давлатни ўз танлаган йўли мақсад ва интилишларига етакловчи, иқтисодиётни кучли барқарор ишловчи механизмга …
2
бандликни таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. бошқарувнинг моҳияти ижтимоий–иқтисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучларини ривожланишини ва иқтисодий алоқаларини мураккаблашуви билан кенгайиб боради. бошқарув ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни шакллантириш, фойдани максималлаштиришга қаратилган бўлса, у бутун бир иқтисодий тизимда ишлаб чиқариш эвазига жамият эҳтиёжини қондира оладиган бозор инфратузилма элементлари ва уларни ўзаро алоқасини таъминловчи механизмни барқарор ишлашига, ҳар бир фуқаро, гуруҳ, уюшма, ташкилот ва муассасалар манфаатларини эътиборга олган ҳолда уларни жаҳон саҳнасида ўз ўрнига эга бўлишига қаратилган бўлади. бошқарувнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил этади. бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган ҳолда хўжалик раҳбарлари республика иқтисодиётини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар. 1991 йил 31 августда ўзбекистон республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинди, шундай бир шароитда республика давлат ва иқтисодиётни қайта қуришнинг бош мақсади президентимиз и. каримов томонидан …
3
лаш; · рақобат курашига ўтиш; · кўп тармоқли иқтисодиётга ҳамда бозор муносабатларига ўтиш ва бошқалар. маънавий соҳада: · мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялаш ақидабозлик ва ўта сиёсатлашган мафкура ҳукмронлигидан қутилиш. халқаро муносабатлар соҳасида: · бутун дунё тараққиётидан ажралиб қолишдан, ўзини четга олишдан ва унга қарши туришдан воз кечиш; · жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка йўл очиш. бозор муносабатларига ўтиш ишлаб чиқариш ва бозорнинг самарали ўзаро таъсирини, давлат бошқаруви ва корхоналарнинг ўзўзини бошқаришнинг мутаносиб нисбатда бўлишини таъминловчи такомиллашган иқтисодий механизмини яратишга йўналтирилгандир. 2. бошқарув предмети ва изланиш услублари ҳар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. предмет бу фан билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди. назария бу соҳада рўй берадиган жараён ва ҳодисаларнинг рўй бериш қонуниятларини аниқлайди. изланиш усуллари назариядан келиб чиққан ҳолда кишилар илмий ва амалий фаолияти қандай амалга ошишини кўрсатиб бериши, фаннинг шу соҳасида ҳодисаларни умумлаштириш ва ўрганишнинг турли воситалари ва усуллари …
4
қсоқоллар) ва б. бошқарув объекти:  мамлакат · республика · вилоят · туман · концерн · тармоқ · корхона · ходимлар · ишлаб чиқариш · самарадорлик ва б. иқтисодиётни бошқаришда бевосита бошқарув объекти меҳнат жамоалари ва алоҳида ходимлардан иборатдир. фақат уларнинг меҳнат фаолияти воситасида ишлаб чиқаришнинг моддий унсурлари, яъни меҳнат воситалари ва предметларига таъсир этилади. бошқариш объекти микро воқеликдан (моддий дунё, жамият) даражасига бўлган маънони ўз ичига олади. бошқариш ишини бажарувчи идоралар ва уларнинг раҳбарлари бошқарув субъектлари ҳисобланади. бошқариш усуллари кишиларни, жамиятни объектив ижтимоий – иқтисодий ривожланиш қонунлари талабларини бажаришга ундайди. улар аниқ бир усул, услуб, мақсадга эришиш йўлини ифодалайди. демак, бошқарув услуби – бу ишчи ва ходимларга умуман бошқариш объектига қўйилган мақсадга эришиш жараёнида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни махсус изланиш усуллари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 1. тизим усули бошқарув муаммоларини ечишда ишлатилади ва тизимни бутунлигига асосланади. тараққий этган давлатларда: тизимли мажмуали, тизимли таркиб, тизимли функционал, тизимли коммуникацион ва бошқа кўринишлари …
5
, уюштирилган асосда тўплаш усули 9. эксперимент – бошқариш асосида бошқарилувчи объектга нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усулларни қўллаш. ундан ташқари, бошқарувнинг энг асосий билиш услуби - диалектик услуб бўлиб, у бошқарувга ўрганилаётган ижтимоий ҳодисаларнинг моҳиятини очишга ёрдам беради. бошқариш усулларини таъсир этишнинг ўзига хос хусусиятларига кўра: маъмурий–ташкилий, иқтисодий, ижтимоий психологик ва ҳуқуқий шаклларга ажратиш мумкин. бошқарув маҳорати унинг барча услубларини эгаллаш, улар тўғри баҳолаб қўллаш, ҳар бир аниқ вазиятда энг самаралисини топиш қобилиятига эга бўлишидан иборатдир. 3. бошқарув илмининг келиб чиқиши менежмент тарихи бўйича маълумотимиздан билиб олганимиздай, илмий тамойилларни ташкилотнинг унумдорлигини кўтариш учун ишлатиш имкониятлари концепцияси бошқарув илм сифатида ҳали бошланғич ҳолатдалигида пайдо бўлган. илмий усулнинг бошқарув муаммоларига мунтазам равишда қўлланилиши илмий бошқарувнинг асоси бўлган. аммо бошқарув тафаккури мактабининг келиб чиқиши яқинда бўлган. бошқарув илми иккинчи жаҳон уруши даврида англияда олимлар гуруҳи фуқаролар мудофааси ва ўт очиш позициялари иншоотларини оптимал жойлаштириш, кемага қарши бомбаларни портлатиш чуқурлигини ва транспорт карвонларининг конвойини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бошқариш назарияси асослари"

1504523331_69071.doc бошқариш назарияси асослари режа: 1. бошқарувнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари. 2. бошқарув предмети ва изланиш услублари. 3. бошқарув илмининг келиб чиқиши. 4. бошқарув илмининг ўзига хос хусусиятлари 5. бошқарувнинг келажакка йўналтирилганлиги 6. курснинг мазмуни ва вазифалари. 1. бошқарувнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари бошқарув тушунчаси тор маънода бирор бир ташкилот мақсадини аниқлаш ва унга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил этиш ва назорат жараёнларини фойда келтириши, самара бериши қанчалик фаолият йўналишини тўғри танлай билиш, қарорлар қабул қила олишга ҳамда унинг бошқарилишини назорат қилишга ва бу жараён боришига боғлиқ бўлади. бошқарув кенг маъноли тушунча сифатида жаҳондаги бошқарув ва уни ташкил этишнинг назариётчиларидан бири питер ф. др...

Формат DOC, 254,5 КБ. Чтобы скачать "бошқариш назарияси асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бошқариш назарияси асослари DOC Бесплатная загрузка Telegram