корхона фаолиятини бошқариш асослари

DOCX 16 sahifa 68,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
8-мавзу. корхона фаолиятини бошқариш асослари режа: 8.1.корхона бошқарувининг моҳияти ва принциплари 8.2.бошқарувнинг ахборот таъминоти 8.3.бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни 8.1. корхона бошқарувининг моҳияти ва принциплари бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. у инсоннинг жамиятдаги моҳияти, меҳнати тақсимоти, кооперация ва муомала зарурати, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатлардан келиб чиқади. бошқарувсиз табиатни ўзгартириш, меҳнат қуроллари ва предметларини ягона ишлаб чиқариш жараёнида бирлаштиришга йўналтирилган фаолият юритишнинг иложи йўқ. бошқача қилиб айтганда, бошқарув ишлаб чиқаришнинг барча қатнашчилари ва элементлари ўртасида келишувни йўлга қўйиб, юзага келган муносабатларнинг мазмуни ва меъёрини тартибга солади ҳамда ресурслардан фойдаланишнинг самарали йўлларини топишга ўз ҳиссасини қўшади. бошқарувнинг моҳияти ва объектив заруриятини янада осонроқ ва тезроқ тушуниш учун адабиётда машҳур бўлган мисол - оркестр ва дирижерга мурожаат қилиш лозим. оркестр ва дирижернинг ўзаро алоқасини илғаб олиш учун мусиқий қобилият талаб қилинмайди. концерт томошаларида бўлган ҳар бир киши дирижернинг саҳнада пайдо бўлиш чоғини …
2 / 16
и ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. бошқарув алоҳида тизим сифатида тобора кўпроқ тажриба алмашиш соҳаси, реклама, ишлаб чиқариш вазифаларини тезкор ҳал қилиш воситаси бўлиб бормоқда. бунга эса бошқарувни профессионаллаштириш, бизнес ва тадбиркорлик мактаблари ҳамда маслаҳат марказларининг очилиши сабаб бўлмоқда. маъмурий-буйруқбозлик тизими борган сари хўжалик юритишнинг иқтисодий усулларига асосланган бошқарув тизимига ўрнини бўшатиб бермоқда. бошқарувга ёндашишдаги замонавий усулларнинг муҳим аҳамияти инсон омилини фаоллаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва ташаббускорликни ривожлантириш, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи янги ташкилий тузилмаларни яратишда намоён бўлади. маълумки, ўз корхонаси ёки цехида, ўз иш ёки хизмат жойининг “хўжайини” бўлмай туриб иқтисодиётнинг ҳар томонлама ривожланишини талаб қилиб бўлмайди. инсоният ҳаётида шу нарса исботлаб берилганки, моддий тўкин-сочинлик ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди, уни меҳнат фаолияти ва оқилона бошқарув ёрдамида юзага келтириш мумин. бу ҳолатни аниқ тушуниш ва унга тўғри баҳо бериш замонавий менеджментни бошқарув тўғрисидаги фан сифатида қабул қилишни асослаб беради. ўзаро алоқада ва маълум жиҳатдан бир-бирига бўйсинувчи бўлган бошқарув объектлари ва …
3 / 16
ашади. яъни корхонанинг нима, қачон, қаерда, кимга ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган сиёсати, биринчи ўринда бошқарув субъекти томонидан ҳал қилинади. шу сабабли, бошқарув объектлари ва субъектлари орасидаги алоқа, жумладан, уларнинг ички ташкил қилиниши қанчалик мустаҳкам бўлса, бир хил шароитларда ишлаб чиқариш ҳамда бошқарув тизимининг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. бошқарув фаолияти - бошқарувчи шахс ёки орган томонидан бошқарув амалларини бевосита ва билвосита командалар (буйруқ, тавсия ва кўрсатмалар) шаклида ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир. бошқарув амаллари ишлаб чиқариш жараёнининг якунланиши учун моддий шарт-шароит вазифасини бажаради. айтиш мумкинки, бошқарув амаллари бошқарув фаолияти ва натижалари ўртасидаги боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади. ишлаб чиқаришнинг, жумладан, бошқарув фолиятининг ўзининг самарадорлигини оширишда, ишлаб чиқаришнинг аллоҳида элементлари ва бўғинлари ўртасида юзага келувчи бошқарув муносабатлари муҳим ўрин эгаллайди. бу эрда бошқарув органи (субъекти) ёки бошқарувчи шахс томонидан бошқарилув органига нисбатан таъсир кўрсатишнинг ўзигина камлик қилади. бошқарилаётган объектдан бошқарув объектига жавоб тариқасида тескари алоқа ҳам бўлиши зарур. агар бунда тескари …
4 / 16
нг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. шу билан бир пайтда ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиш суръати, қабул қилинган ёки амалга оширилаётган бошқарув тизими прогрессивлигининг ўлчови хизматини ҳам ўтайди. бундан келиб чиққан ҳолда, қўйилган мақсадга қисқа муддатда ва ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда яқинлашиш даражасини корхонани бошқариш самарадорлигининг бевосита мезони сифатида кўрсатиш мумкин. бугунги бозор муносабатлари шароитида бошқарув тизими биринчи ўринда корхонанинг барқарорлигини таъминлаши, хўжалик таваккалчилигини камайтириши, сифатли ва рақобатбардош маъсулот ишлаб чиқаришга кўмаклашиши зарур. шунингдек, у ходимларнинг ўз меҳнатлари натижасига қизиқиш даражаси ортишига, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва йўқотишларга йўл қўймасликка ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим. корхона ёпиқ тизим бўлмаганлиги сабабли, бошқарув тизимига корхонада юзага келувчи ички муҳитдан ташқари, ташқи муҳит, аввало, аҳолининг турмуш тарзи, жамият қурилмаси, давлат сиёсати ва ҳоказолар таъсир кўрсатиши мумкин. бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам бошқарув тизими, хўжалик ҳаётининг замонавий талаблари ва корхонанинг рақобатчилик муҳитидаги …
5 / 16
тиқболли; аҳамият даражасига кўра - асосий (стратегик) ва иккинчи даражали (тактик); бошқарув объектига муносабатига кўра - хусусий ва умумий; натижага эришиш даражасига кўра - якуний ва оралиқ ёки босқичли. бошқарув жараёни асосан даврий (циклик) характерга эга бўлади. у мақсад ва вазифаларни белгилаш билан бошланиб, уларни бажариш, яъни муайян бир натижаларга эришиш билан тугалланади. натижалар тўғрисида (мақсадга эришиш даражаси) олинган ахборотлар асосида янги вазифалар белгиланади ва бошқарув цикли қайтадан бошланади. бундай циклларнинг сони бир нечта бўлиб, улар биринчи ўринда бошқарув объектининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа кўрсаткичлар билан ифодаланади. амалиётда турли хил сабабларга кўра, ишлаб чиқариш белгиланган параметрлардан четга оғиши, бошқарув эса қўйилган мақсадга эришмаслиги мумкин. бундай ҳолларда оператив тартибга солиш йўли билан четга оғишлар олиб ташланади ва ишлаб чиқариш жараёнининг меъёрий тарзда фаолият юритиши таъминланади. 8.2.бошқарувнинг ахборот таъминоти «информация» - атамаси лотинча сўз бўлиб, хабардорлик, бирор ҳодиса ёки бирор киши фаолияти ҳақида хабарга эга бўлиш маъносини билдиради. ахборот бошқарув тизимига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"корхона фаолиятини бошқариш асослари" haqida

8-мавзу. корхона фаолиятини бошқариш асослари режа: 8.1.корхона бошқарувининг моҳияти ва принциплари 8.2.бошқарувнинг ахборот таъминоти 8.3.бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни 8.1. корхона бошқарувининг моҳияти ва принциплари бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. у инсоннинг жамиятдаги моҳияти, меҳнати тақсимоти, кооперация ва муомала зарурати, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатлардан келиб чиқади. бошқарувсиз табиатни ўзгартириш, меҳнат қуроллари ва предметларини ягона ишлаб чиқариш жараёнида бирлаштиришга йўналтирилган фаолият юритишнинг иложи йўқ. бошқача қилиб айтганда, бошқарув ишлаб чиқаришнинг барча қатнашчилари ва элементлари ўртасида келишувни йўлга қўйиб, юзага келган муносаба...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (68,2 KB). "корхона фаолиятини бошқариш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: корхона фаолиятини бошқариш асо… DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram