сифатни бошқариш асослари

DOCX 51,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698922308.docx м с к х т ( м о з м ) х с т ( и с о ) х с т ( в т о ) с т а н д а р т а г е н т л и г и ў з у л ч а ш л а р муофилик белгилари вқ с т а н д а р т л а р сифат пойдевори масулот сифати, экология, аёт хафсизлиги ҳ ҳв илмий социал ва марифий салоият ъ ҳ 2 1 а с р 2 0 а с р 1 9 а с р 1 8 а с р стандартлаштириш метрология сертификалашттириш и л м и й т е х н и к а в и й ю к с а л и ш инспекц назорат ион сифатни бош ? ариш асослари режа: 1. ма ? сулот ? а ? ид а тушунча. 2. …
2
рнинг эскириши икки хил – жисмоний ва маънавий эскириш шаклида кечади. жисмоний эскириш маҳсулотларни ишлатиш вақтида унинг сифат кўрсаткичларини пасайиб бориши билан борувчи жараён ҳисобланади. коррозия, ейилиш, об-ҳаво ва ташқи муҳит таъсирида маҳсулот ташқи кўринишининг ёмонлашуви жисмоний эскиришга мисол бўлади. маҳсулотнинг дастлабки кўрсаткичларини сақлаб туриш учун фойдаланиш жараёнида ўз вақтида техник хизмат кўрсатиб ва таъмирлаб бориш лозим. техник хизмат кўрсатиш, сақлаш, таъмирлаш ишлари белгиланган меъёрий талаблар (стандарт талаблар)га мувофиқ олиб борилса, маҳсулотдан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлишига эришилади. маҳсулотларнинг маънавий эскириши улардан фойдаланиш жараёнида худди шу турдаги, шу вазифани бажарувчи такомиллашган ва аввалгисидан сифатлироқ янги маҳсулотни пайдо бўлиши билан изоҳланади. ҳозирги кунда бозордаги рақобат ишлаб чиқариш корхоналари олдига маҳсулотларни сифатини доимий ошириб боришни, маҳсулотларни такомиллаштириб боришни тақазо этмоқда. бу жараён инновацион соҳа ҳисобланган алоқа ва телекоммуникация соҳасида айниқса тез кечмоқда. маҳсулотлардан фойдаланиш жараёнида эса, уларнинг рационал миқдорини белгилаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ортиқча харажатларни олдини олишга ёрдам беради. 2. истеъмол натижасида …
3
қолмай, балки, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштиришга ҳам имконият яратади. 4. қайта ишланмасдан, турли мақсадларда ишлатиладиган маҳсулотлар. бундай маҳсулотлар турли маҳсулотларда турли мақсадларда ишлатилади. масалан, қоғоздан дафтар, ўров материали, китоблар чоп этиш ва шу каби қатор мақсадларда фойдаланиш мумкин. бунда маҳсулотни танлашда мақсадга мувофиқлик эътиборга олиниши зарур. 5. бошқа маҳсулотларнинг таркибий қисми сифатида маҳсулотнинг умумий сифатига таъсир этувчи ёки унинг сифатини белгиловчи маҳсулотлар. бундай маҳсулотлар бутловчи қисмлар деб ҳам аталади. электр симлари, аккумуляторлар, подшипниклар, шиналар, электр лампочкалар ва шу кабилар бу турдаги маҳсулотларга мисол бўлади. уларни тайёрлашда ва йиғишга қабул қилишда сифат кўрсаткичларини назорат қилиш алоҳида аҳамиятга эга. 2. маҳсулот сифати ҳақида маълумот сифат ҳар бир ишнинг, у қандай иш бўлишидан қатъий назар, асосий баҳолаш мезони ҳисобланади. маҳсулот ҳам инсон фаолиятининг маҳсули ҳисобланади. шу билан бирга у инсоннинг муайян эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади. маҳсулот сифати деганда ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматларнинг ҳалқ эҳтиёжи талабларини қондира олиш хосса ва хусусиятларининг …
4
ивожланган мамлакатларнинг етакчи компаниялари ва фирмалари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлашни устувор йўналиш сифатида белгилаб олганлар. ўзбекистонда ҳам маҳсулот сифатини ошириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича иқтисодиётнинг барча соҳаларида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. маҳсулот сифати ҳам ижтимоий, ҳам шахсий аҳамиятга эга. маҳсулот сифати ижтимоий аҳамиятга эгалиги шундан иборатки, у мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасини белгилаб беради, аҳолнинг соғлиги ва молк-мулкини ҳимоялаш, экологик, техноген салбий ҳолатларни олдини олиш, мамлакат мудофаа қобилиятини кучайтириш, мамлакатнинг халқаро обрў-эътиборини ошириш, экспорт қобилиятини ўсиши ва олтин-валюта ресурсларининг кўпайиши, мамлакатнинг бойиши учун хизмат қилади. маҳсулот сифатнинг шахсий аҳамияти фуқароларнинг сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлатиш натижасида турмуш фаровонлиги, яшаш шароитларининг яхшиланиши ва олинадиган фойда билан белгиланади. қуйида сифатнинг виртуал схемаси (чизмаси) келтирилган. сифатнинг виртуал схемаси 3. маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари “маҳсулот сифати” тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлиб, маҳсулотнинг истеъмол (ишлатиш) учун зарур бўлган бир ёки кўплаб хусусиятларини ифодалайди. маҳсулотнинг маҳсулотнинг бир ёки бир неча хосса хусусиятларининг миқдорий …
5
аткичларини баҳолашда умумий ҳолда бирлик, дифференциал ва комплекс кўрсаткичлардан фойдаланилади. бирлик сифат кўрсаткичлари маҳсулотнинг бирор хосса ёки хусусиятини ифодаловчи сифат кўрсаткичидир. масалан, компьютернинг иш унумдорлиги, тезкорлиги, маълумотларни ҳотирада сақлаш ҳажми, электр хавфсизлиги, элекромагнит нурланиш хавфсизлиги, ташқи қурилмаларга уланиш имконияти, энергия сарфи, нархи, ва бошқа хусусиятлари унинг сифатини белгиловчи бирламчи кўрсаткичлар ҳисобланади. маҳсулотларнинг сифатини бирламчи кўрсаткичлар асосида баҳолаш анчайин қийин ҳисобланади. маҳсулотнинг комплекс сифат кўрсаткичлари маҳсулотнинг бир неча хосса хусусиятларини ифодаловчи кўрсаткичлар мажмуи ҳисобланади. масалан, компьютернинг ишончлилиги, хавфсизлиги, ташқи қурилмаларга уланиш имконияти, нархи унинг комплекс сифат кўрсаткичи ҳисобланади. 4. маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллар маҳсулот сифатига таъсир қилувчи омилларни тўрт тоифага бўлиш мумкин: а) техникавий; б) ташкилий; в) иқтисодий; г) ижтимоий. техникавий омилларга ускуналар, жиҳозлар, воситалар, ўлчов воситалари, техникавий ҳужжатларнинг ҳолати; дастлабки материаллар, хомашёлар, ярим фабрикатларнинг сифати ва шунга ўхшаш техник омиллар киради. ташкилий омилларга режа асосида ишлаш, техникавий хизматни амалга ошириш, ускуналарни таъмирлаш, материаллар, бутловчи қисмлар билан таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сифатни бошқариш асослари" haqida

1698922308.docx м с к х т ( м о з м ) х с т ( и с о ) х с т ( в т о ) с т а н д а р т а г е н т л и г и ў з у л ч а ш л а р муофилик белгилари вқ с т а н д а р т л а р сифат пойдевори масулот сифати, экология, аёт хафсизлиги ҳ ҳв илмий социал ва марифий салоият ъ ҳ 2 1 а с р 2 0 а с р 1 9 а с р 1 8 а с р стандартлаштириш метрология сертификалашттириш и л м и й т е х н и к а …

DOCX format, 51,8 KB. "сифатни бошқариш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.