бозор ва унинг тузилиши

DOCX 274.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1493309090_68055.docx бозор ва унинг тузилиши режа: 1. бозор тушунчаси ва унинг вазифалари. 2. бозорнинг турлари ва тузилиши. 3. бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари. 1. бозор тушунчаси ва унинг вазифалари бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида, хўжалик юритиш амалиётида, ва барча мамлакатлар тажрибасида кенг қўлланилади. бу тушунча юзаки қараганда оддий тушунчага ўхшаб кўриниши сабабли, айримлар бозорни товарлар сотиладиган ва харид қилинадиган жой деб ўйлашади. лекин унинг ички мазмунига эътибор берилса, у кўп қиррали бўлиб, мазмуни ўзгарувчан эканлигини, турли даврларда турли маънони англатишини билиб олиш мумкин. бозор тушунчаси товар айирбошлашнинг келиб чиқиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ибтидоий жамоа тузумининг охирларида келиб чиққан ва дастлаб товар алмашув, товар айирбошлаш жойи ёки майдони деган мазмунни англатган. дастлаб бозор икки ёки бир неча қабилалар аъзоларининг бир-бирлари билан товар алмашув жойи сифатида намоён бўлган бўлса, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг келиб чиқиши билан алоҳида майдонлар ажратилиб, «бозор жойи» деб эълон қилинган шу майдонда …
2
ақсимоти чуқурлашиб яна бир соҳа, савдо соҳаси вужудга келди. бу соҳа товар пул ҳаракатини тезлаштириш имконини бериб, истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчини боғлайдиган воситага айланди. бунда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ҳам бир-бирлари билан учрашиши шарт бўлмай қолди. улар савдогарлар-воситачилар орқали алоқа қилишлари мумкин бўлиб қолди. энди бозор тушунчасининг мазмуни ўзгариб, янги маъно касб этади, яъни товар-пул муомаласининг янги шакли сифатида намоён бўла бошлади. олди-сотди жараёнида янги ўзига хос муҳим товар – ишчи кучининг пайдо бўлиши билан бозор умумий тус олиб, унинг мазмуни янада кенгайди. эндиликда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларгина эмас, балки ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ҳам бозор жараёни орқали ўтиб, ишлаб чиқаришга жалб этилиб борадиган, уларнинг бир-бирига ўзаро таъсири тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита, бозор орқали содир бўладиган бўлди. шундай қилиб, ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бирбирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди. бозор – …
3
и сотувчи ва харидорлар тартибсиз тўпланиб, жуфт-жуфт, тўп-тўп, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олди-сотди қиладиган жой деб ҳисобласалар, айримлари уни кишиларга ризқу рўз улашадиган файзу, баракотли, сирли дастурхон деб атайдилар.[footnoteref:1] [1: алимов б., шодиев м., расулов т., «шарқона бозор фазилатлари». т., «университет», 1996 йил, 17 бет. 2 сулаймонов и. «бозорда тартиб, сотувчида имон бўлса». «халқ сўзи» газетаси, 1998 йил 26 февраль, 42 сон. ] бошқа бир гуруҳ муаллифлар эса бозорни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни, айниқса содда деҳқонларни алдаш эвазига яшайдиган ва бойийдиган, алдамаса тура олмайдиган муттаҳамлар, тарозидан урадиган қаллоблар, бирга олиб ўнга сотадиган ноинсоф олиб-сотарлар, фирибгар воситачилар тўпланадиган, кишиларни алдашнинг турли ҳийла-найранглари ишлатиладиган бир нопокиза макон сифатида таърифлайдилар.2 бу таърифлар маълум даражада бозорнинг ижобий ёки салбий томонларини ва унинг олдисотди қилиш жойи эканлигини ифода этса-да, шу билан бирга унга тор доирада бир томонлама, юзаки қараш натижаси бўлиб, унинг ҳақиқий ички мазмунини, вазифасини, тутган ўрнини очиб бера олмайди. бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, …
4
хизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодий ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади. унда олди-сотди жараёнидаги зарур бўлган хизматлар бажарилади. ҳар бир жисмоний шахс ёки корхона ўзи ишлаб чиқарган товар ёки хизмат турини сотади ва ўзига керакли бўлган кўплаб товар турларини сотиб олади. бу олди-сотди жараёнида бозор субъектлари, яъни олди-сотди қилаётган кишилар бир-бирини кўрмасликлари, танимасликлари ҳам мумкин. улар турли ҳужжатлар, шартномалар, намуналарга биноан воситачи ташкилотлар орқали савдо қилишлари мумкин. республикамизда ишлаб чиқарилаётган пахта, пилла, олтин, машина, трактор, станок, самолёт, асбоб-ускуна, ўғит, уруғ ва бошқа юзлаб товар ва хизматларнинг ўз яратилган жойидан шартномаларга биноан тўғридан-тўғри истеъмолчиларга жўнатилиши фикримизнинг далили бўлиб, бозор алоҳида савдо-сотиқ қиладиган жой деб тушуниш тўғри эмаслигини кўрсатади. ундан ташқари товар ва хизматларни пул орқали олди-сотди қилиш жараёнида айрим шахслар ёки корхоналар сарфланган меҳнат ва моддий харажатларга нисбатан юқори даражада ортиқча фойда олади, тез бойийди, уларнинг айримлари эса фойда олиш у ёқда турсин, қилган сарф харажатларини ҳам қоплай олмай, катта …
5
-саодат келтирувчи афсонавий жой эмаслигини яна бир бор исботлайди. энди нима учун бу бозорда кимлардир меҳнат қилмасдан ёки сарфланган ҳаражатларига нисбатан бошқалардан ортиқча даромад олади, бошқалари эса сарф харажатларини қоплай олмай, меҳнатига яраша даромад қила олмайдилар, хонавайрон бўладилар? – деган савол ҳаммани қизиқтиради. шуни айтиш лозимки, бозорда ҳеч қанақа илоҳий ёки афсонавий куч йўқ. айтилганларнинг ҳаммаси бозор муносабатларининг ўзидан келиб чиқади. бозорга сотишга чиқарилган товар ва хизматлар талабга нисбатан кам бўлса нархлар ошиб кетади, айирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи меъёридан ортиқча даромад олиб, тез бойийди ёки аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кетса, нархлар пасайиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. бунинг устига ишлаб чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик юз бериб, ортиқча харажатларга йўл қўйилган бўлса, зарар янада ошиб кетади, чунки бозор бундай ортиқча беҳуда сарфларни ҳисобга олмайди. [2: каримов и.а. иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш - энг муҳим вазифамиз. «халқ сўзи» газетаси. 2000 йил, 15 феврал. ] …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор ва унинг тузилиши"

1493309090_68055.docx бозор ва унинг тузилиши режа: 1. бозор тушунчаси ва унинг вазифалари. 2. бозорнинг турлари ва тузилиши. 3. бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари. 1. бозор тушунчаси ва унинг вазифалари бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида, хўжалик юритиш амалиётида, ва барча мамлакатлар тажрибасида кенг қўлланилади. бу тушунча юзаки қараганда оддий тушунчага ўхшаб кўриниши сабабли, айримлар бозорни товарлар сотиладиган ва харид қилинадиган жой деб ўйлашади. лекин унинг ички мазмунига эътибор берилса, у кўп қиррали бўлиб, мазмуни ўзгарувчан эканлигини, турли даврларда турли маънони англатишини билиб олиш мумкин. бозор тушунчаси товар айирбошлашнинг келиб чиқиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ибтидоий жамоа тузумининг охирларид...

DOCX format, 274.8 KB. To download "бозор ва унинг тузилиши", click the Telegram button on the left.

Tags: бозор ва унинг тузилиши DOCX Free download Telegram