ii б ў л и м бозор иқтисодиёти назарияси

PDF 23 pages 465.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
ii - б ў л и м 108 ii б ў л и м бозор иқтисодиёти назарияси 5-боб. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши олдинги бобда товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараѐнларининг ривожланиши натижасида пулнинг вужудга келганлиги, товар-пул муносабатларининг ривожланиб, иқтисодиѐтнинг барча жабҳаларини қамраб олганлиги, аста-секин бозор иқтисодиѐтининг шаклланиб келаѐтганлиги баѐн этилди. ушбу бобда бозор иқтисодиѐтининг мазмуни, унинг асосий белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари талқинига алоҳида ўрин ажратилган. бозор иқтисодиѐтининг доимий ва асосий муаммолари, унинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилган. шунингдек, бозор ва унинг турлари, бозор инфратузилмаси, унинг таркибий қисмлари ҳамда унсурларини ѐритиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. 5.1. бозор иқтисодиѐтининг мазмуни ва асосий белгилари ҳозирги даврда бозор иқтисодиѐти дунѐнинг кўпчилик мамлакатлари учун хос бўлиб, у турли мамлакатларда ҳар хил даражада ва ўзига хос хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. бу иқтисодиѐтнинг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина …
2 / 23
тини самарали амал қилишининг муҳим шартлари бўлиб ҳисобланади. товар ишлаб чиқарувчи қанчалик мустақил бўлса, бозор ҳам шу даражада яхши ривожланади. эркин айирбошлаш товар ишлаб чиқарувчи фаолиятининг нисбатан самарали йўналишларини кўрсатиб берувчи эркин нархларнинг шаклланишига имкон яратади. бозор иқтисодиѐти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. бундай иқтисодиѐт эркин товар-пул 109 муносабатларига асосланиб, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ѐтади, у иқтисодий монополизмни инкор этади. айрим адабиѐтларда бозор иқтисодиѐти – бозор хўжалиги субъектлари иқтисодий хатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берилади. бозор иқтисодиѐтида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг барча босқичлари – ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараѐнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади. шуни ҳам эътиборда тутиш керакки, ҳозирги шароитда ўртача ривожланган иқтисодиѐтда 24 млн.дан ортиқ турдаги товарлар мавжуд бўлиб, ҳар йили уларнинг 1/10 қисми янгиланиб туради. …
3 / 23
асосий таркибий бирлик. уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. бозор иқтисодиѐтида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиѐжни қондириш учун сарфланади. тадбиркорлик сектори – бу иқтисодиѐтнинг даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи бирламчи бўғинидир. у иш юритиш учун ўз капиталини ѐки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради. давлат сектори – ўз олдига фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан, иқтисодиѐтни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган турли бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг мажмуи. шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиѐтининг яна бир алоҳида, мустақил субъекти сифатида банклар ажратиб кўрсатилади. 1 1 экономическая теория (политэкономия): учебник/ под общ. ред. акад. в.и.видяпина, акад. г.п.журавлевой, – 4-е изд. - м.: инфра-м, 2004, с.78-79.; тожибоева …
4 / 23
чилик муҳитидаги ўзгаришлар ўз навбатида, нархлардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради. бозор иқтисодиѐтининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат: - турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши; - тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; - рақобат курашининг мавжудлиги; - давлатнинг иқтисодиѐтга чекланган ҳолда аралашуви; - корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги. бозор иқтисодиѐтининг бу белгилари унинг барча босқичлари учун умумийдир. лекин бозор иқтисодиѐтининг мазмуни ва белгилари ҳақида гап борганда бу иқтисодиѐтнинг тарихан таркиб топган икки турини бир-биридан фарқ қилиш зарур. унинг биринчи кўриниши узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда хiх асрнинг охирларигача давом этиб келди. у иқтисодий адабиѐтларда классик ѐки соф бозор иқтисодиѐти деб ном олди. унинг асосий белгилари: а) иқтисодий фаолият юритишнинг хусусий мулкчиликка асосланганлиги; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқѐсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг шахсан эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиѐтнинг талаб ва таклиф, …
5 / 23
н-техника тараққиѐти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради; г) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш); д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. бунда давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши. бу ҳар иккала турда бозор иқтисодиѐтининг асосий белгилари ва хусусиятлари сақланиб қолади, уларда товар ва пулнинг ҳаракати, уларнинг қонун-қоидалари ривожланиш учун негиз ва шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиѐтдаги хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. иқтисодиѐтга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиѐтининг қуйидаги моделлари фарқланади (5.2-чизма). бозор иқтисодиѐтида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ii б ў л и м бозор иқтисодиёти назарияси"

ii - б ў л и м 108 ii б ў л и м бозор иқтисодиёти назарияси 5-боб. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши олдинги бобда товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараѐнларининг ривожланиши натижасида пулнинг вужудга келганлиги, товар-пул муносабатларининг ривожланиб, иқтисодиѐтнинг барча жабҳаларини қамраб олганлиги, аста-секин бозор иқтисодиѐтининг шаклланиб келаѐтганлиги баѐн этилди. ушбу бобда бозор иқтисодиѐтининг мазмуни, унинг асосий белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари талқинига алоҳида ўрин ажратилган. бозор иқтисодиѐтининг доимий ва асосий муаммолари, унинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилган. шунингдек, бозор ва унинг турлари, бозор инфратузилмаси, унинг таркибий қисмлари ҳамда унсурларини ѐритиб беришга алоҳида эътибор қаратилган. 5.1. бозор иқтисоди...

This file contains 23 pages in PDF format (465.2 KB). To download "ii б ў л и м бозор иқтисодиёти назарияси", click the Telegram button on the left.

Tags: ii б ў л и м бозор иқтисодиёти … PDF 23 pages Free download Telegram