талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати

PPTX 292,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1746266819.pptx /docprops/thumbnail.jpeg талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати мавзу: талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати режа: талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. талаб қонуни. таклиф тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. таклиф қонуни. талаб ва таклиф нисбати ҳамда унинг ўзгариши. бозор мувозанати. иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг шаклланиш хусусиятлари. 1.талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. талаб қонуни. талаб — бу нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олинадиган товар (хизмат)лар микдори талаб турлари: индивидуал (ёки якка) талаб — алоҳида шахc, оила ва бошқа субъектнинг товар (хизмат)-ларнинг муайян турига бўлган талаби. •бозор талаби —алоҳида истеъмолчиларнинг талаблари йиғиндиси. талаб даражасини белгилаб берувчи асосий омил нарх ҳисобланади. бошқа шароитлар ўзгармай қолганда нархнинг ўзгариши (пасайиши ёки кўтарилиши) сотиб олинадиган товарлар микдорининг ўзгаришига (ортиши ёки камайиши) га олиб келади. талаб эгри чизиғи нарх даражаси ва сотиб олинадаган товарлар микдори ўртасидаги тескари ёки қарама-қарши боғлиқлик талаб қонуни дейилади. реал иқтисодий ҳаётда шундай холат хам …
2
даромадлар ўзгаришининг кутилиши; истеъмолчидан олинадиган солиқлар даражаси 2. таклиф тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. таклиф қонуни. таклиф - бу нархларнинг мавжуд даражасида ишлаб чиқарувчилар томонидан бозорга сотишга чиқариладиган товарлар миқдори. нарх ўсиши билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ҳам кўпаяди, нарх тушганда эса камаяди. бу ўзаро тўғридан-тўғри боғлиқлик таклиф қонуни дейилади. таклифга нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар: ресурслар нархи; ишлаб чиқариш технологияси; солиқ ва дотациялар; бир-бирига боғлиқ товарлар нархи; инфляцияни кутилиши; бозордаги сотувчилар сони. таклиф эгри чизиғи талаб ва таклиф эгилувчанлиги. талаб функцияси талаб ва таклиф микдорининг ортиши ёки камайиши уларининг эгилувчанлигини кўрсатади. эгилувчанлик - талаб ёки таклиф омилларидан бирининг ўзгариши натижасида улар микдорининг ўзгариишни билдиради. масалан, талабнинг баҳоли эгилувчанлиги баҳонинг ўзгариши ҳисобига талаб қилинадиган товар микдорининг ўзгариши. агар талаб миқдорини q; баҳони р деб олсак, баҳонинг 1% га ўсиши талабнинг кандай фоизли ўзгаришига олиб келишини қуйидагича тасвирлаш мумкин: э = (∆q%)/(∆p%) эгилувчанлик фарқланади: • қисқа ва узоқ даврда; …
3
мувозанатли нарх, шу нархда сотилиши мумкин бўлган товарлар миқдори ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми дейилади. мувозанатлик турлари лахзалик ёки бир зумлик мувозанатлик — таклиф қилинган товарлар доимий миқдорни ташкил қилганда, асосан, нарх ўсиши ҳисобига рўй беради. қисқа муддатли мувозанатликка ишлаб чиқариш ҳажми (таклиф)ни вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш орқали эришилади. бундай омилларга иш вақтидан ташқари дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини купайтириш кабиларни киритиш мумкин. узоқ даврли мувозанатлик. ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудга келтириш каби ўзгаришлар узоқ вақтни ташкил қиладиган омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. бу даврда янги корхоналар ҳам вужудга келиб, фаолият қила бошлайди. натижада таклиф кўпаяди ва нарх пасаяди. 4. иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг шаклланиш хусусиятлари. иқтисодий ресурслар бозори – бу мазкур омиллар хизмати бозоридир. уларнинг сотиб олиниши кўрсатиши мумкин бўлган хизматларининг харид қилинишини англатади. ўз-ўзидан аниқки, иқтисодий ресурсларнинг бир қисми (ер, капитал) ҳақиқий маънода сотиб олиниб, ўз активларига айлантирилиши мумкин, …
4
ларга талаб ҳам ортади ва аксинча. тўртинчидан, ресурсларга бўлган талаб биргаликда фойдаланиладиган бошқа ресурслар нархи ва унумдорлигига боғлиқ бўлади. биргаликда фойдаланиладиган ресурс нархи эса, унинг ўрнини босиш даражаси ва маҳсулот чиқариш ҳажми таъсирига боғлиқликда ўзгариб туради. иқтисодий ресурслар таклифи уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб шаклланади. биринчидан, барча иқтисодий ресурсларга хос бўлган умумий хусусият, уларнинг эҳтиёжларга нисбатан чекланганлиги ҳисобланади. шу сабабли, иқтисодий ресурслар таклифини уларга талаб ўсишига мос равишда кўпайтириб бориш мумкин бўлмайди. иккинчидан, ҳар хил иқтисодий ресурслар бир хил бўлмаган ҳаракатчанликка, унинг оқибатида таклифи турлича эгилувчанликга эга бўлади. агар иқтисодий ресурслар ҳаракатчан бўлса, нисбатан кучсиз рағбатлар таъсирида бир соҳадан бошқасига осонлик билан алмашади, бундай ресурснинг таклифи ҳам эгилувчан, яъни унга нархнинг сезиларсиз ошиши натижасида фаолиятнинг мазкур соҳасига бошқа соҳалардан етарлича миқдордаги ресурслар жалб қилинади. учинчидан, ресурсларнинг ҳаракатчанлиги вақт бўйича ортиб боради. вақт ўтиши билан ресурсларнинг умумий миқдори ҳам нисбатан ортади. эътиборларингиз учун рахмат image1.jpeg image2.png image5.jpeg
5
талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати" haqida

1746266819.pptx /docprops/thumbnail.jpeg талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати мавзу: талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати режа: талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. талаб қонуни. таклиф тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. таклиф қонуни. талаб ва таклиф нисбати ҳамда унинг ўзгариши. бозор мувозанати. иқтисодий ресурсларга талаб ва таклифнинг шаклланиш хусусиятлари. 1.талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. талаб қонуни. талаб — бу нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олинадиган товар (хизмат)лар микдори талаб турлари: индивидуал (ёки якка) талаб — алоҳида шахc, оила ва бошқа субъектнинг товар (хизмат)-ларнинг муайян турига бўлган талаби. •бозор талаби —алоҳида истеъмолчиларнинг талаблари йиғиндиси. талаб даражасини белги...

PPTX format, 292,7 KB. "талаб ва таклиф назарияси, бозор мувозанати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.