ялпи талаб ва ялпи таклиф назарияси

DOCX 73,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493312331_68071.docx ялпи талаб ва ялпи таклиф назарияси режа: 1. ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсир қилувчи омиллар. 2. ялпи таклиф тушунчаси. ялпи таклифтаркиби ва унгатаъсир қилувчи омиллар. 3. ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатлик ҳамда унинг ўзгариши. ялпи талаб ва ялпи таклиф модели. 1. ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсирқилувчи омиллар ялпи талаб - бу барча истеъмолчилар,яъни аҳоли, корхоналар ва давлат нархларнинг ўртача даражасида сотиб олиши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмини, ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради. бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, нарх даражаси қанча паст бўлса, истеъмолчилар (мамлакат ичидаги ҳамда чет элдаги) миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг шунча катта қисмини ва аксинча, нарх даражаси қанча юқори бўлса, шунча кам қисмини сотиб олади. шундай қилиб, нарх даражасининг ошиши, бошқа шароитлар ўзгармай қолганда ялпи талаб ҳажмининг камайишига сабаб бўлади. аксинча, нарх даражасининг пасайиши ялпи талабнинг ошишига олиб келади. ялпи талабга нархдан ташқари таъсир қилувчи …
2
б камаяди. аксинча моддий ва молиявий қимматликлар реал қийматининг ошиши натижасида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчилик сарфлари ўсади. бунга, акция курсининг кескин ошиши, хатто нархлар даражаси ўзгармай қолганда истеъмолчи фаровонлигининг ўсишига олиб келишини мисол қилиб келтириш мумкин. уй ва ер реал қийматининг кескин камайиши, нарх умумий даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда истеъмолчи фаровонлигининг пасайишига олиб келади. нарх р даражаси ad 0 q ишлаб чиқаришнинг реал хажми 1-чизма. ялпи талаб эгри чизиғи. истеъмолчининг кутиши. истеъмолчилик сарфлари ҳажмидаги ўзгариш, истеъмолчининг нархлар ва даромадлар даражасидаги келажакдаги ўзгаришларни олдиндан билишига боғлиқ. масалан, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромади кўпаяди, деб ҳисобласа, улар жорий даромадларининг кўпроқ қисмини сарфлашга тайёр бўлади. натижада бу даврда истеъмолчилик сарфлари кўпаяди, жамғариш эса камаяди ва ялпи талаб ортади. аксинча, агар одамлар келажакда ўзларининг реал даромадлари камаяди деб ҳисобласа, уларнинг истеъмолчилик сарфлари ва демак, ялпи талаби қисқаради. худди шундай инфляциянинг кутилиши бугунги ялпи талабни оширади. чунки истеъмолчилар нархлар ошгунча товарларни харид қилиб …
3
яларнинг камайиши ялпи талабнинг камайишига, аксинча корхона сотиб оладиган инвестицион товарларга инвестицияларнинг кўпайиши ялпи талабнинг кўпайишига олиб келади. инвестицион сарфларни ўзгартириш мумкин бўлган нархдан ташқари омилларни алоҳида - алоҳида қараб чиқамиз. фоиз ставкалари. бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, фоиз ставкасининг ошиши, инвестицион сарфларнинг камайишига ва ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. бу ерда гап мамлакатда пул массаси ҳажмининг ўзгариши оқибатида фоиз ставкаларининг ўзгариши ҳақида гап кетади. пул массасининг кўпайиши фоиз ставкасини камайтиради ва шу орқали капитал қўйилмалар ҳажмини кўпайтиради. аксинча, пул масасининг камайиши фоиз ставкасининг ошишига ва инвестицияларнинг қисқаришига олиб келади. инвестициялардан кутиладиган фойда. капитал қўйилмалардан юқори фойда олишнинг кутилиши инвестицион товарларга талабни оширади ва аксинча, истиқболда инвестицион дастурлардан фойда олиш ноаниқ бўлса, инвестицияларга сарфлар камайиш тамойилига эга бўлади, демак, ялпи талаб ҳам камаяди. солиқлар. корхонадан олинадиган солиқларнинг кўпайиши капитал қўйилмалардан олинадиган фойданинг камайишига ва демак, инвестицион сарфлар ва ялпи талабнинг қисқаришига олиб келади. аксинча, солиқларнинг қисқариши бундай фойдани ва инвестицион сарфларни …
4
абнинг қисқаришига олиб келади. масалан, янги автомобиль йўли қуришга давлат сарфларининг қисқариши шундай натижага олиб келади. 4. соф экспортдаги ўзгариш. соф экспортнинг кўпайиши ялпи талабни ҳам кўпайтиради. биринчидан, экспортнинг юқори даражаси, чет элларда бизнинг товарларга бўлган талабни оширади. иккинчидан, импортнинг қисқариши ўз товарларимизга ички талабнинг кўпайишини тақозо қилади. соф экспорт ҳажмини аввало чет давлатлардаги миллий даромад ва валюта курслари ўзгартиради. чет мамлакатларда даромадлар даражаси ошганда, уларнинг фуқаролари ҳам ўзларининг товарларини ва ҳам чет элларда ишлаб чиқарилган товарларни кўпроқ миқдорда сотиб олиш имкониятига эга бўлади. чет элларда миллий даромаднинг камайиши эса қарама-қарши натижа беради: бизнинг экспортнинг соф ҳажми қисқаради. валюта курслари. бошқа валюталарга нисбатан миллий пул курсининг ўзгариши соф экспортга ва демак ялпи талабга таъсир кўрсатади. фараз қилайлик, иенанинг доллардаги нархи ўсади. бу шуни билдирадики, доллар иенага нисбатан қадрсизланади ва иена курси кўтарилади. доллар ва иена ўртасидаги янги нисбат натижасида япониялик истеъмолчилар иенанинг маълум суммасига кўпроқ доллар олиши мумкин. демак, япониялик …
5
нинг қисқаришига олиб келади. шу сабабли нархлар ва миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасида тўғридан-тўғри ёки бевосита боғлиқлик мавжуд бўлади. бу боғлиқлик таклиф эгри чизиғида аниқ акс этади. ялпи таклиф эгричизиғи учта кесмалардан иборат. нарх даражаси iii i ii q0 q1qt 2-чизма. ишлаб чиқариш реал ҳажми. таклиф эгри чизиғи. i. ётиқ кесма. расмдаги qt нуқта тўлиқ бандлилик шароитида миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг потенциал даражасини кўрсатади. ётиқ кесма миллий ишлаб чиқариш потенциал ҳажмидан анча кам бўлган ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмини ўз ичига олади. бу кесма иқтисодиёт чуқур таназзул ёки депрессия ҳолатида эканлигини, кўплаб машина, ускунава ишчи кучи фойдаланилмаётганлигидан гувоҳлик беради. фойдаланилмаётган ресурслар ҳаракатга келиши мумкин, лекин бу нарх даражасига хеч кандай таъсир кўрсатмайди. бу кесма яна ишлаб чиқариш реал ҳажми қисқарганда ҳам товарлар ва ресурсларга нархи эски даражада қолишини билдиради. шундай қилиб, ётиқ кесма миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаргандаҳам нарх даражаси доимий қолишини кўрсатади. ii. q ва qt нуқта ўртасидаги оралиқ кесма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ялпи талаб ва ялпи таклиф назарияси" haqida

1493312331_68071.docx ялпи талаб ва ялпи таклиф назарияси режа: 1. ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсир қилувчи омиллар. 2. ялпи таклиф тушунчаси. ялпи таклифтаркиби ва унгатаъсир қилувчи омиллар. 3. ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатлик ҳамда унинг ўзгариши. ялпи талаб ва ялпи таклиф модели. 1. ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсирқилувчи омиллар ялпи талаб - бу барча истеъмолчилар,яъни аҳоли, корхоналар ва давлат нархларнинг ўртача даражасида сотиб олиши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмини, ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмини билдиради. бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, нарх даражаси қанча паст бўлса, истеъмолчилар (мамлакат ичидаги ҳамда чет элдаги) миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг шунча катта қисмини ва аксинча,...

DOCX format, 73,6 KB. "ялпи талаб ва ялпи таклиф назарияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.