бозор иқтисодиёти шароитида молиядан фойдаланиш

DOC 157,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355480243_40955.doc www.arxiv.uz режа: 1. ижтимоий такрор ишлабчиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари. 2. такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий таъминлаш. молиявий ресурслар хақида тушунча. 3. молиявий бозор хақида тушунча. молиявий ресурсларни жалб қилиш ва тақсимлашда молиявий бозордан фойдаланиш. 4. иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда молиядан фойдаланиш. 5. иқтисодий рағбатлантириш қуроли сифатида молиядан фойдаланиш. ижтимоий такрор ишлаб чиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари. молия ўзининг иқтисодий мохиятига кўра, обектив категориядир. лекин хўжалик юритиш амалиётида жамият ижтимоий ривожланиш жараёнига таъсир этиш учун ундан онгли равишда фойдаланилади. маълумки молия иқтисодий мохиятига биноан мутлоқ категориядир. бироқ иқтисодиётда молиядан ижтимоий тараққиёт жараёнларига таъсир кўрсатиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. молиянинг шундай фойдаланиш имконияти уларни табиатида мавжуд. ушбу категория мохиятини тўла билиш эса ижтимоий ишлаб чиқаришда молиявий маблағлардан баракали ва кучли фойдаланиш имконини беради. молиядан ижтимоий ишлаб чиқаришда фойдаланишнинг мутлоқ шарт-шароитлари шу категориянинг тақсимлаш ва назорат фукнцияларида акс этгандир. улардан биринчиси молиявий маблағлар ва мақсадли пул …
2
воқейликка айланади. кундалик хўжалик фаолияти молиявий маблағлар категориясининг ўзигина эмас, балки молиявий муносабатлар юзага чиқишининг аниқ шакиллари мухим бўлиб, бу хилма-хил шакиллар давлат томонидан белгиланади. молия категориялари ва уларни юзага чиқишининг ташкилий шакиллари ўртасида ката фарқ бор: биринчиси хамиша объектив бўлиб, мавжуд ишлаб чиқариш муносабатларини акс эттиради, иккинчиси субъектив бўлиб, одамлар фаолияти билан боғлиқ. ташкилий шакиллар туфайли молиявий маблағлардан иқтисодиётни бошқаришнинг фаол воситаси, иқтисодий кучли омил сифатида фойдаланиш мумкин. бу восита иккита бошланмага эга: биринчидан, у объектив мавжуд иқтисодий муносабатларга боғлиқ, иккинчидан-давлатнинг қатъий молиявий сиёсатини амалга ошириш воситаси хисобланади. молиявий маблағлардан иқтисодий омил сифатида фойдаланиш, уларнинг жамоат ишлаб чиқаришига таъсири даражаси айни шу категорияни мохияти билан белгиланади. молиявий маблағларнинг иқтисодий табиати, уларнинг ижтимоий вазифалари шундай чегараларни ҳам шарт қилиб қўядики, бунда молиявий маблағлар ижтимоий ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатиш воситаси сифатида қўлланилади. молиявий маблағлар хўжалик юритишнинг иқтисодий омили сифатида ижтимоий ишлаб чиқаришга сифат ва миқдорий жихатдан таъсир кўрсатади. миқдорий жихатдан таъсир-сарфланган, …
3
к субъектлари ихтиёрида қолдирилган молиявий маблағлар миқдорини ўзгартириб, маблағлардан инҳоятда самарали фойдаланиш йўлларини белгилаб, молиявий маблағларни энг муҳим соҳаларга йўналтирилишига эришиб, жамият ишлаб чиқариши ўз талабига мос йўналишда ривожланишига таъсир кўрсатади. молиявий маблағларнинг сифат жиҳатдан қайта ишлаб чиқариш жараёни қатнашчиларининг моддий манфаатларига таъсир кўрсатиш имкониятларига боғлиқ бўлиб, молиявий хатидан таъсир кўрсатишда молиявий маблағларнинг йириклиги эмас, балки қай тариқа шакллантирилиши, уларнинг ҳаракати ва ҳаракатланиши, улардан фойдаланиш қандай шакл ва шарт-шароитларда рўй берилиши муҳимдир, сифат таъсири молиявий маблағларнинг иқтисодий тараққиёт стимулига айланиши билан боғлиқ. агар молиявий маблағларни шакллантириш тартиби, пул фондлари ва шакллантириш шартлари, қоидалари ва усуллари, шунингдек уларни йўналтириш хилма-хил хўжалик субъектларининг иқтисодий манфаатлари билан уйғунлаштирилгандагина шундай айланиш содир бўлади. молиявий маблағларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш га миқдор ва сифат жиҳатидан таъсир кўрсатш имкониятларидан яқин вақтларгача тўла фойдаланилмади. яқин ўтмиш шундан далолат берадики, хўжалик юритишнинг қуйи бўғини, ўрта ва олий хокимият табақаларида ҳам фаолиятнинг молиявий томонига беписандлик билан қараб келинди. қаттиқ маъмурий-буйруқбозлик …
4
згармаганлигини айтишнинг ўзи кифоя. ваҳоланки, улар ҳўжалик самарадорлигини ошириш вазифаларидан жиддий орқада қолган эди. корхоналарнинг бюджетга тўловлари фискалхусусиятга эга бўлиб, даромадни тақсимлаш ва иқтисодий рағбатлантириш фондларини шакллантириш самарали хўжалик юритишдан манфаатдорликка деярли таъсир кўрсатмасди, бюджетдан молиявий таъминлаш боқимандалик ва молиявий маблағлардан фойдаланишда масъулиятсизлик кайфиятларини кучайтирарди. шу сабабли, 90-йилларга келиб, иқтисодиётга молиявий муносабатларнинг барча тизимларии кескин қайта қуриш давр талаби бўлиб қолди. туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар молиявий ўзаро муносабатларнинг шундай шаклларига ўтиш имкониятини берадики, улар иқтисодиётда ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатлари қоидалари асосида фаолият кўрсатишга муваффақ бўлиб молиявий маблағлардан самарали фойдаланишга ёрдам беради, уларнинг ўсиши учун асос яратади. молиявий соҳадаги ўзгаришларнинг ютуғи кўп жиҳатдан ижтимоий ишлаб чиқаришга молиявий маблағлар таъсири учун иқтисодий имкониятлар таъминланишига боғлиқ бўлади. молиявий маблағлар ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатиши шубҳасиз. гап бу имкониятни ниҳоятда пухталик билан тўла-тўкис ҳисобга олиш, уни имкон қадар максимал амалга оширишдадир. молиявий маблағлар иқтисодиётга катта таъсир кўрсатиши мумкин. бу икки нарсага боғлиқ. биринчидан, молиявий маблағлар …
5
индан боғлиқ бўлиб, унга бевосита дахлдордир, чунки ишлаб чиқарилган маҳсулотнигина тақсимлаш мумкин. тақсимот ишлаб чиқаришга боғлиқ эканидан қатъий назар ишлаб чиқаришдаги нисбатлар ва муносабатларнинг равшан акси бўла олмайди. шу сабабли молиявий маблағларнинг муомаласи ишлаб чиқариш самарали пассив акс этишигагина олиб келмайди, лекин ўз навбатида уларда акс этади. молиявий маблағлар ишлаб чиқаришга актив таъсир кўрсатади. молиявий муомала асосида шакллантириладиган мақсадли пул жамғармалари ишлаб чиқариш таркибини ва жўшқинлигини ўзлаштириш учун шарт-шароит ярата олади. молиявий маблағларнинг хўжалик субъектлари ва ҳудудлар ўртасида қайта тақсимланиши ишлаб чиқариш прогрессив силжишлар, инвестиция тараққиётини тезлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар тайёрлаш имконини беради. шу билан бирга, давлат бюджетига солиқлар тўланганидан кейин фаолиятнинг фаолиятнинг юксак якуний натижаларидан корхона жамоасини манфаатдор қилиб, уларга тўла мустақиллик бериш мумкин. моддий ишлаб чиқариш соҳасида бошланадиган молиявий тақсимот муомала соҳасида ҳам давом этиб, унга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. бу соҳада алмашув жараёнлари тизимли рўй беради; бу алмашувда молиявий маблағлар бевосита иштирок этмаса ҳам …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бозор иқтисодиёти шароитида молиядан фойдаланиш"

1355480243_40955.doc www.arxiv.uz режа: 1. ижтимоий такрор ишлабчиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари. 2. такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий таъминлаш. молиявий ресурслар хақида тушунча. 3. молиявий бозор хақида тушунча. молиявий ресурсларни жалб қилиш ва тақсимлашда молиявий бозордан фойдаланиш. 4. иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда молиядан фойдаланиш. 5. иқтисодий рағбатлантириш қуроли сифатида молиядан фойдаланиш. ижтимоий такрор ишлаб чиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари. молия ўзининг иқтисодий мохиятига кўра, обектив категориядир. лекин хўжалик юритиш амалиётида жамият ижтимоий ривожланиш жараёнига таъсир этиш учун ундан онгли равишда фойдаланилади. маълумки молия иқтисодий мохиятига биноан мутлоқ...

Формат DOC, 157,5 КБ. Чтобы скачать "бозор иқтисодиёти шароитида молиядан фойдаланиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бозор иқтисодиёти шароитида мол… DOC Бесплатная загрузка Telegram