moliyaviy siyosat

DOC 49 sahifa 293,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
3-мавзу: молиявий сиёсат режа: 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари 2. молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари) 3.ҳозирги босқичдаги молия сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. социал ривожланиш дейилганда фақатгина маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасдан жамиятнинг социал тузилмаси ҳам тушунилади. шунинг учун ҳам молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. сиёсат давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. сиёсий таъсир объекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ равишда иқтисодий ёки социал, маданий ёки техникавий, бюджет ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсат тўғрисида гапирилади. молиявий сиёсат ўз-ўзини босиб турувчи мустақил аҳамиятга …
2 / 49
ечишга қодир бўлган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш. демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига йўналтириладиган мақсад ва вазифаларнинг ечилишини аниқлашга молиявий сиёсат дейилади. молиявий сиёсатга қуйидагича бошқа таъриф ҳам бериш мумкин: молиядан фойдаланишнинг методлари, уни ташкил қилишнинг амалий шакллари ва методологик принципларининг мажмуига (йиғиндисига) молиявий сиёсат дейилади. айрим ҳолларда молиявий сиёсат давлатнинг ўз функцияларини бажариши учун молиявий муносабатлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг маълум бир фаолияти сифатида талқин қилинади. бундай талқин ўзида бир неча хавфни мужассам этади. бунинг боиси шундаки, миллий хўжалик тараққиётида давлатнинг роли тўғрисидаги жамиятда ҳукмрон бўлган тасаввурларга мувофиқ равишда давлатнинг вазифалари ва функциялари ҳам ўзгаради, трансформацияланади. масалан, мамлакат иқтисодиётига давлатнинг аралашуви, аҳоли турмуш даражаси социал-иқтисодий шароитларини тенглаштириш ва шунга ўхшаш давлатнинг функциялари ва вазифаларини аниқлайдиган бошқа бир қанча масалалар ҳамон мунозаралигича қолмоқда. …
3 / 49
адиган солиқ ислоҳотлари унинг моҳиятини ўзгартирмаса, бундай ҳолда давлатнинг молиявий сисати давлат ҳокимиятининг тегишли органлари томонидан фаол равишда ҳаётга тадбиқ этилаётган алоҳида шахслар гуруҳининг молиявий сиёсатига айланади, қолади. юқорида баён қилинганлардан қуйидаги уч мантиқий хулоса келиб чиқади: • биринчидан, молиявий сиёсат фақат ўз манфаатларини кўзда тутадиган ҳокимият органларининг у ёки бу мақсадларга эришишининг инструменти эмас, балки жамиятнинг социал-иқтисодий вазифаларини ечиш воситаси бўлиши керак; • иккинчидан, давлатнинг молиявий сиёсати фақат давлат ҳокимият органларининг эмас, балки молия тизими барча субъектларининг манфаатларини ҳисобга олиши лозим; • учинчидан, давлат молиявий сиёсати ва давлат ҳокимият органларининг молиявий сиёсатини фарқлаш зарур. шундай қилиб, давлат молиявий сиёсатини мамлакат молия тизимининг барча бўғинларида молиявий ресурсларнинг ўсишини баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ҳолда таъминлаш бўйича давлат социал-иқтисодий сиёсатининг бир қисми сифатида қараш керак. хорижий тажрибаларнинг кўрсатишича, молиявий ресурсларнинг баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ҳолда ўсишининг зарурлигини инкор этиш мамлакат молия тизимининг ўзини деградациялашувига, иқтисодиётнинг емирилиши ва вайрон бўлишига олиб келади. молиявий сиёсатнинг ўзига хос бўлган …
4 / 49
ти хусусида кетадиган бўлса, бу нарса корхона молиявий менежерларининг бизнесни юритиш мақсадларига эришиш борасидаги мақсадга йўналтирилган фаолиятини англатади. корхона молиявий сиёсатининг мақсади қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: • рақобат кураши шароитида корхонанинг соғлом ҳаёт кечиришига (фаолият кўрсатишига) эришиш; • йирик молиявий муваффақиятсизликлардан ва банкротга (касодга) учрашдан қочиб қутилиш; • рақобатчилар билан курашда етакчиликка (лидер бўлишга) эришиш; • корхонанинг бозор қийматини максималлаштириш; • корхона иқтисодий салоҳиятининг ўсиш суръатларини барқарор ўстириш; • ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмини ошириш; • фойдани максималлаштириш; • харажатларни минималлаштириш; • рентабелли фаолиятни таъминлаш • ва бошқалар. корхона молиявий сиёсатининг у ёки бу мақсадларидаги устуворлик, энг аввало, бизнесни юритишнинг мақсадларига мувофиқ равишда аниқланади. қўйилган мақсадларга эришиш учун тегишли молиявий механизмдан фойдаланилади. молиявий сиёсат молиянинг ўзида (бошқарув объектларида) бевосита мужассам бўлган бошқарувнинг салоҳиятли имкониятларини, ишнинг конкрет методлари, молия тизимининг (бошқарув субъектлари) органларини ташкил қилиш билан ягона жойга боғлашга имкон беради. дунёнинг барча мамлакатларида молиявий сиёсат молия тизими орқали амалга оширилиб, …
5 / 49
арни ҳисобга олиш. молиявий сиёсатнинг амалга оширилишини давлат томонидан ўз функциялари ва дастурларини (узоқ, ўрта ва қисқа муддатли) бажариш учун молиявий ресурсларни мобилизация қилиш (жалб қилиш), уларни тақсимлаш ва қайта тақсимлашга йўналтирилган давлат тадбирларининг мажмуи таъминлайди. бу тадбирларнинг орасида молиявий муносабатларнинг шакллари ва нормаларини ҳуқуқий регламентация қилиш (тартибга солиш) муҳим ўрин эгаллайди. ўз-ўзидан молиявий сиёсат яхши ёки ёмон бўлиши мумкин эмас. унинг яхши ёки ёмон эканлиги жамиятнинг (ёки унинг маълум бир қисмининг) манфаатларига қанчалик мувофиқлиги ва қуйилган мақсадларга эришиш ҳамда аниқ вазифаларнинг ечилишига қанчалик таъсир кўрсатганлиги билан белгиланади. ҳукуматнинг молиявий сиёсатига баҳо бериш учун ва уни ўзгартириш (корректировка қилиш) бўйича рекомендация (тавсия) бериш учун, биринчи навбатда, бутун жамият манфаатлари ва аҳолининг алоҳида гуруҳлари манфаатларини ажратган (тақсимлаган) ҳолда жамият тараққиётининг аниқ дастурига, ечилиши лозим бўлган масалаларнинг муддатлари ва методларини аниқлаган ҳолда истиқболдаги ва яқин йиллардаги вазифаларнинг тавсифига эга бўлмоқ лозим. фақат ана шундай шароитдагина молиявий сиёсатни амалга оширишнинг конкрет механизмини ишлаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliyaviy siyosat" haqida

3-мавзу: молиявий сиёсат режа: 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари 2. молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари) 3.ҳозирги босқичдаги молия сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. социал ривожланиш дейилганда фақатгина маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасдан жамиятнинг социал ...

Bu fayl DOC formatida 49 sahifadan iborat (293,0 KB). "moliyaviy siyosat"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliyaviy siyosat DOC 49 sahifa Bepul yuklash Telegram