moliiaviy siyosat

PPTX 86 стр. 206,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 86
презентация powerpoint 2-мавзу: молиявий сиёсат режа: 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принсиплари. 2. молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари). ўзбекистоннинг молиявий сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари. маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич сиёсат – бу қарорлар қабул қилиш ва оқилона натижаларга эришиш учун атайлаб ишлаб чиқилган кўрсатмалар тизимидир. сиёсат, одатда, ташкилот ичидаги бошқарув органи томонидан қабул қилинади. . сиёсат субъэктив ва объэктив қарор қабул қилишда ёрдам бериши мумкин. бундан ташқари, ҳукуматлар ва бошқа институтлар қонунлар, қоидалар, тартиблар, маъмурий ҳаракатлар, рағбатлантириш ва ихтиёрий амалиётлар кўринишидаги сиёсатларга эга молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принсиплари молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент молиявий сиёсат ҳисобланади. шу боис молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. қисқа қилиб айтганда, молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги фаолиятидир. бу фаолият давлатга юклатилган вазифаларни бажариш учун етарли миқдорда ва керакли муддатда молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. сиёсат давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. …
2 / 86
даги вазифаларни аниқлаб олиш;  қўйилган мақсадларга қисқа муддатларда эришиладиган, яқин даврдаги ва истиқболдаги вазифалар эса оқилона тартибда ҳал қилинадиган муносабатларнинг методлари, воситалари ва конкрет шаклларини ишлаб чиқиш;  қўйилган вазифаларни ечишга қодир бўлган кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш. демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига йўналтириладиган мақсад ва вазифаларнинг ечилишини аниқлаш молиявий сиёсат дейилади. молиявий сиёсатга қуйидагича бошқа таъриф бериш ҳам мумкин: молиядан фойдаланишнинг методлари, уни ташкил қилишнинг амалий шакллари ва методологик принсипларининг мажмуи (йиғиндиси) молиявий сиёсат дейилади. юқорида баён қилинган фикрлардан қуйидаги уч мантиқий хулоса келиб чиқади:  биринчидан, молиявий сиёсат фақат ўз манфаатларини кўзда тутадиган ҳокимият органларининг у ёки бу мақсадларга эришишининг воситаси эмас, балки жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ечиш воситаси бўлиши керак;  иккинчидан, давлатнинг молиявий сиёсати фақат давлат ҳокимият органларининг эмас, балки …
3 / 86
рининг макроиқтисодий баланслаштирилганлиги (мувозанатлилиги, мутаносиблиги);  жамият барча аъзоларининг манфатларига мос келиши;  реал имкониятлар асосида ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олиш. молиявий сиёсат, энг аввало, молиявий ресурсларнинг максимал ҳажмини шакллантиришга йўналтирилган бўлиши керак. чунки айнан молиявий ресурслар ҳар қандай ўзгаришларнинг моддий асосини ташкил этади. шунга мувофиқ равишда молиявий сиёсатни аниқлаш ва уни шакллантириш учун давлатнинг молиявий аҳволи тўғрисида ишончли маълумотлар зарурдир. ҳуқуқий демократик давлатда молиявий статистиканинг кўрсаткичлари кенг жамоатчиликка ҳам тегишли бўлиши керак. молиявий ҳисоботлар эса доимий, ўз вақтида бериладиган, ҳамма олиши мумкин бўлган ва энг асосийси ишончли бўлмоғи лозим. уларнинг таркибига қуйидагилар кириши мумкин:  молиявий сиёсатнинг умумий концепциясини (унинг мақсадларини, принсипларини, вазифаларини, амалга ошириш босқичларини ва энг самарали методларини) ишлаб чиқиш;  макродаражада ва бозор иқтисодиётининг субектлари даражасида иқтисодий ўсишни рағбатлантирадиган бозор иқтисодиётининг ривожланишига мос бўлган динамик ҳолдаги молия механизмини шакллантириш;  марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ресурслар ва молиявий оқимларнинг самарали бошқарилишини ошириш бўйича чоралар тизимини ишлаб …
4 / 86
сод асосчилари бўлган а.смит ва д.рикардолар концепцияларининг моҳияти шундан иборатки, давлат иқтисодиётга аралашмасдан эркин рақобатни сақламоғи лозим ва жамият хўжалик ҳаётини тартибга солишда асосий рол бозор механизмларига берилиши керак. ана шу принсипларни инобатга олган ҳолда йигирманчи асрнинг 20-йиллари охирига қадар молиявий сиёсат давлат харажатлари ва солиқларни чеклашга, давлатнинг мувозанатли (баланслаштирилган) бюджетини таъминлашга қаратилди. бюджет даромадлари эса, асосан, эгри (билвосита) солиқлар ёрдамида шакллантирилди. хх асрнинг 20-йиллари охирларидан бошлаб кейнсчилик назарий концепцияси устунлик қила бошлаб, унга кўра иқтисодиёт тараққиётида давлатнинг ролини такрор ишлаб чиқариш жараёнининг циклик ривожланишига аралашиш ва уни тартибга солиш орқали кучайтириш зарурлиги асосланди. бундай молиявий сиёсатни амалга оширишнинг асосий воситаси сифатида янги иш жойларини яратишга йўналтирилган давлат харажатлари майдонга чиқдики, бу нарса бир вақтнинг ўзида бир неча иқтисодий ва ижтимоий вазифаларнинг ечилишига имкон берди: - аҳолининг бандлик даражаси ортди ва аксинча, ишсизлик камайди; -тадбиркорлик фаолияти ўсди; -қўшимча талаб шакллантирилди; -мд миқдори кўпайди; -ижтимоий эҳтиёжларни молиялаштиришда катта имкониятлар пайдо бўлди …
5 / 86
сишни рағбатлантиришда бюджет дефицитига фаол рол ажратган. ҳақиқатдан ҳам хх асрнинг 30-60-йилларида кейнсча молиявий сиёсат деб ном олган сиёсат ғарб мамлакатларида ўзининг самарадорлигини исботлади. давлат иқтисодиётга аралашувининг кенгайиши ва давлат тартибга солувчи функциясининг кучайиши оқибатида молиявий муносабатларни ташкил қилиш мураккаблашди. давлат харажатларини дефицитли молиялаштириш сиёсати давлат кредитининг ривожланишини белгилаб берди. хх асрнинг 70-йилларида иқтисодий назариянинг неоклассик йўналиши молиявий сиёсатнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини белгилаб берди. бу концепция давлатнинг тартибга солувчи ролидан воз кечмасада, лекин унинг иқтисодиётга ва ижтимоий соҳага аралашуви даражасини бироз чеклади. амалда эса давлатнинг аралашуви камаймади ва аксинча бироз кучайди. чунки бундай аралашув эндиликда фақат давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари орқали амалга оширилиб қолинмасдан, балки пул муомаласини, валюта курсини, ссуда капиталлари ва қимматли қоғозлар бозорини ҳам тартибга солиш орқали содир этилди. айни даврда ривожланган мамлакатларнинг молиявий сиёсати бошқа замонавий назариялар ёрдамида амалга оширилиб, бу назариялар амалда тартибга солиш икки тизимининг қўшилиб кетганлигидан иборат. шунга мувофиқ равишда айрим давлатлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 86 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "moliiaviy siyosat"

презентация powerpoint 2-мавзу: молиявий сиёсат режа: 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принсиплари. 2. молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари). ўзбекистоннинг молиявий сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари. маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич сиёсат – бу қарорлар қабул қилиш ва оқилона натижаларга эришиш учун атайлаб ишлаб чиқилган кўрсатмалар тизимидир. сиёсат, одатда, ташкилот ичидаги бошқарув органи томонидан қабул қилинади. . сиёсат субъэктив ва объэктив қарор қабул қилишда ёрдам бериши мумкин. бундан ташқари, ҳукуматлар ва бошқа институтлар қонунлар, қоидалар, тартиблар, маъмурий ҳаракатлар, рағбатлантириш ва ихтиёрий амалиётлар кўринишидаги сиёсатларга эга молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принсиплари мол...

Этот файл содержит 86 стр. в формате PPTX (206,9 КБ). Чтобы скачать "moliiaviy siyosat", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: moliiaviy siyosat PPTX 86 стр. Бесплатная загрузка Telegram