moliiaviy rejalaştirish va tartibga solish

PPTX 64 стр. 163,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 64
презентация powerpoint 5-мавзу: молиявий режалаштириш ва тартибга солиш режа: 1. молиявий режалаштириш ва башоратлаш 2. ижтимоий-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш молиявий режалаштириш ва башоратлаш маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштиришдир иқтисодий адабиётларда, энг умумий шаклда, режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилинади. “режалаштириш” тушунчасининг маъно ва мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг обектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанатлилик) ва мутаносибликка эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилигини (мувозанатини) ва прорпорционаллилигини (мутаносиблигини) таъминлашга қаратилган фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади. пропорционаллик (мутаносиблик) эса корхоналар, хўжалик тармоқлари, минтақалар ва давлат субектлари бўйича даромадларнинг солиқ тўлангунча ва солиқ тўлангандан кейинги миқдорлари ўртасидаги оқилона нисбатдан иборат. ана шу нисбатни кўпайтириш ёки камайтириш орқали давлат уларнинг ривожланишини …
2 / 64
нг, лизинг ва бошқалар). молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: – ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолиятларни керакли бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш; – пул маблағларидан иқтисод қилиб, тежаб-тергаб фойдаланиш ҳисобидан корхонанинг фойдасини ошириш бўйича ички резервларни қидириб топиш; – капитални самарали жойлаштириш йўлларини аниқлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни баҳолаш; – контрагентлар билан оптимал молиявий муносабатларни ўрнатиш; – корхонанинг молиявий аҳволи, тўловга қобиллиги ва кредитга лаёқатлилиги устидан назорат ўрнатиш. молиявий режалаштириш амалиётида қуйидаги асосий усуллардан (методлардан) фойдаланиш мумкин: – иқтисодий таҳлил усули; – норматив усул; – балансли ҳисоб-китоблар ва пул оқимлари усули; – кўп вариантлилик усули; – иқтисодий-математик моделлаштириш усули. молиявий режалаштириш жараёнининг қуйидаги асосий босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: – хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг молиявий натижаларини тадқиқ этиш; – оператив режаларнинг ўзгариши асосида молиявий ҳисоботларнинг башорат вариантларини ишлаб чиқиш; – ўз режа топшириқларининг бажарилишини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субектнинг молиявий ресурсларга бўлган аниқ (конкрет) эҳтиёжларини аниқлаш; – молиялаштириш манбалари …
3 / 64
чиқариш ва сотиш таннархини режалаштириш; – пул оқимларини режалаштириш; – бутун хўжалик юритувчи субект доирасида фойдани режалаштириш (башоратлаш); – инвестицияларнинг даромадлилигини режалаштириш. молиявий тизим алоҳида бўғинларининг нисбий мустақиллиги қуйидагиларни ўзида акс эттирувчи молиявий режаларнинг ишлаб чиқилиши зарурлигини белгилаб беради: – пул жамғарма (фонд)ларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш шакллари ва усулларининг ўзига хослиги; – молиявий ресурсларни тармоқлар ва ҳудудлар бўйича қайта тақсимлаш. бюджетдан ташқари давлат махсус фондларининг ҳаракати, мос равишда, пенсия фонди, ижтимоий суғурта фонди, мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди, йўл фонди, аҳоли бандлиги давлат фонди кабиларнинг молиявий режаларида (сметаларида), уларнинг даромадлари ва харажатларида акс эттирилади. уларнинг даромадлар қисмида юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий ва ихтиёрий бадаллари ифодаланади. суғурта бадалларининг миқдори меҳнат ҳақига нисбатан фоизларда ўрнатилади. махсус фондларга қисман бюджет маблағлари тушиши, маблағлар этишмаганда махсус фондлар бир-бирларидан қарзга маблағлар олиши мумкин. суғурта фонди бутун жамият, алоҳида минтақалар, ҳудудлар ва фуқаролар масштабидаги йўқотмаларни тиклаш учун керак бўлади. бу молиявий режалар (ҳужжатлар) молия вазирлиги …
4 / 64
явий режаларни ягона тизимга бирлаштиради. бошқа бир синтетик баланс – аҳоли даромадлари ва харажатларининг баланси давлатнинг йиғма молиявий баланси (молиявий ресурслар баланси) билан бевосита боғлангандир. балансда акс эттирилаётган аҳолининг пул даромадлари ўзининг манбасига кўра қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: – иш ҳақи ва иш ҳақига устамалар, мукофотлар, сафар харажатлари учун мўлжалланган маблағлар, ёлланма ишчиларга (ходимларга) иш берувчи томонидан амалга ошириладиган ижтимоий характердаги тўланмалар; – тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, корхоналарнинг фойдасига шериклик, шахсий мулк билан операциялар ва молия-кредит операцияларидан олинадиган даромадлар; – социал трансфертлар - давлат пенсиялари, нафақалар, стипендиялар ва шунга ўхшашлар. худди шунингдек, балансда акс эттирилаётган аҳолининг пул харажатлари ҳам қуйидаги гуруҳлардан иборат бўлади: – истеъмол харажатлари; – солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва ихтиёрий бадаллар; – пул тўпланмалари ва жамғармалар. бу баланс молия вазирлиги, марказий банк ва молиявий тизимнинг бошқа органлари иштирокида иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади. маълум бир муддатни қамраб олишига қараб, молиявий режалар қуйида икки гуруҳга бўлиниши мумкин: – …
5 / 64
йдаланишни аниқлашдан иборат. молиявий башоратлаш турли усулларнинг қўллани-лишини тақозо этади. уларнинг энг асосийлари қуйидагилар бўлиши мумкин: – иқтисодий жараёнларни аниқлайдиган омилларга боғлиқ равишда молиявий режа кўрсаткичларининг динамикасини характерлайдиган эконометрик моделни яратиш; – корреляцион-регрессион таҳлил; – бевосита экспертли баҳолаш методи. молиявий дастурлаштириш қуйидагиларнинг бўлишини кўзда тутади: – йўналишлар бўйича давлат харажатларининг устувор-ларини белгилаш (ўрнатиш); – давлат маблағлари сарфланишининг самарадорлигини ошириш; – муқобил вариантнинг танланишига мувофиқ равишда молиялаштиришни тўхтатиш. ривожланган ҳар қандай давлат йирик мулкка, яъни мамлакат миллий бойлигининг катта қисмига эга. бу мулк, асосан, моддий-буюмлашган шаклда (табиий бойликлар, бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, музейлар, қўриқхоналар, даволаш манбалари, кутубхоналар, олтин захиралари ва ҳ.к.) мавжуд бўлиб, ўзининг мўлжалланганлигига кўра улар давлат бошқаруви ва иқтисодий тартибга солишда давлатнинг иштирокига оид жорий эҳтиёжларни “тўлаш”га ишлатилмаслиги керак. маълумки, ҳозирги ва келажак авлод учун миллий бойлик, одатда, “ейилмайди” ва, аксинча, у кўпайтирилади. шунинг учун ҳам давлатнинг (агар, албатта, давлат ҳудудлар, аҳоли,анъаналар ва ҳ.к.лар комплекси …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 64 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "moliiaviy rejalaştirish va tartibga solish"

презентация powerpoint 5-мавзу: молиявий режалаштириш ва тартибга солиш режа: 1. молиявий режалаштириш ва башоратлаш 2. ижтимоий-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш молиявий режалаштириш ва башоратлаш маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштиришдир иқтисодий адабиётларда, энг умумий шаклда, режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилинади. “режалаштириш” тушунчасининг маъно ва мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг обектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. ҳақиқатдан ҳам режалаштириш ам...

Этот файл содержит 64 стр. в формате PPTX (163,3 КБ). Чтобы скачать "moliiaviy rejalaştirish va tartibga solish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: moliiaviy rejalaştirish va tart… PPTX 64 стр. Бесплатная загрузка Telegram