билвосита солиқларни хорижий тажрибаси

DOCX 11 стр. 25,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
mавзу: билвосита солиқларни хорижий тажрибаси режа: 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари 2. молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари) 3.ҳозирги босқичдаги молия сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. социал ривожланиш дейилганда фақатгина маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасдан жамиятнинг социал тузилмаси ҳам тушунилади. шунинг учун ҳам молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. сиёсат давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. сиёсий таъсир объекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ равишда иқтисодий ёки социал, маданий ёки техникавий, бюджет ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсат тўғрисида гапирилади. молиявий сиёсат ўз-ўзини босиб турувчи …
2 / 11
қўйилган вазифаларни ечишга қодир бўлган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш. демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига йўналтириладиган мақсад ва вазифаларнинг ечилишини аниқлашга молиявий сиёсат дейилади. молиявий сиёсатга қуйидагича бошқа таъриф ҳам бериш мумкин: молиядан фойдаланишнинг методлари, уни ташкил қилишнинг амалий шакллари ва методологик принципларининг мажмуига (йиғиндисига) молиявий сиёсат дейилади. айрим ҳолларда молиявий сиёсат давлатнинг ўз функцияларини бажариши учун молиявий муносабатлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг маълум бир фаолияти сифатида талқин қилинади. бундай талқин ўзида бир неча хавфни мужассам этади. бунинг боиси шундаки, миллий хўжалик тараққиётида давлатнинг роли тўғрисидаги жамиятда ҳукмрон бўлган тасаввурларга мувофиқ равишда давлатнинг вазифалари ва функциялари ҳам ўзгаради, трансформацияланади. масалан, мамлакат иқтисодиётига давлатнинг аралашуви, аҳоли турмуш даражаси социал-иқтисодий шароитларини тенглаштириш ва шунга ўхшаш давлатнинг функциялари ва вазифаларини аниқлайдиган бошқа бир қанча масалалар ҳамон …
3 / 11
аверса, амалга ошириладиган солиқ ислоҳотлари унинг моҳиятини ўзгартирмаса, бундай ҳолда давлатнинг молиявий сисати давлат ҳокимиятининг тегишли органлари томонидан фаол равишда ҳаётга тадбиқ этилаётган алоҳида шахслар гуруҳининг молиявий сиёсатига айланади, қолади. юқорида баён қилинганлардан қуйидаги уч мантиқий хулоса келиб чиқади: • биринчидан, молиявий сиёсат фақат ўз манфаатларини кўзда тутадиган ҳокимият органларининг у ёки бу мақсадларга эришишининг инструменти эмас, балки жамиятнинг социал-иқтисодий вазифаларини ечиш воситаси бўлиши керак; • иккинчидан, давлатнинг молиявий сиёсати фақат давлат ҳокимият органларининг эмас, балки молия тизими барча субъектларининг манфаатларини ҳисобга олиши лозим; • учинчидан, давлат молиявий сиёсати ва давлат ҳокимият органларининг молиявий сиёсатини фарқлаш зарур. шундай қилиб, давлат молиявий сиёсатини мамлакат молия тизимининг барча бўғинларида молиявий ресурсларнинг ўсишини баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ҳолда таъминлаш бўйича давлат социал-иқтисодий сиёсатининг бир қисми сифатида қараш керак. хорижий тажрибаларнинг кўрсатишича, молиявий ресурсларнинг баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ҳолда ўсишининг зарурлигини инкор этиш мамлакат молия тизимининг ўзини деградациялашувига, иқтисодиётнинг емирилиши ва вайрон бўлишига олиб келади. молиявий сиёсатнинг ўзига …
4 / 11
арнинг молиявий сиёсати хусусида кетадиган бўлса, бу нарса корхона молиявий менежерларининг бизнесни юритиш мақсадларига эришиш борасидаги мақсадга йўналтирилган фаолиятини англатади. корхона молиявий сиёсатининг мақсади қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: • рақобат кураши шароитида корхонанинг соғлом ҳаёт кечиришига (фаолият кўрсатишига) эришиш; • йирик молиявий муваффақиятсизликлардан ва банкротга (касодга) учрашдан қочиб қутилиш; • рақобатчилар билан курашда етакчиликка (лидер бўлишга) эришиш; • корхонанинг бозор қийматини максималлаштириш; • корхона иқтисодий салоҳиятининг ўсиш суръатларини барқарор ўстириш; • ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмини ошириш; • фойдани максималлаштириш; • харажатларни минималлаштириш; • рентабелли фаолиятни таъминлаш • ва бошқалар. корхона молиявий сиёсатининг у ёки бу мақсадларидаги устуворлик, энг аввало, бизнесни юритишнинг мақсадларига мувофиқ равишда аниқланади. қўйилган мақсадларга эришиш учун тегишли молиявий механизмдан фойдаланилади. тервенциясидан мерос бўлиб қолган фавқулоддаги мураккаб молиявий вазиятга қарамасдан фашистлар германияси билан уруш арафасида совет давлати етарли даражада кучли иқтисодий салоҳиятни яратишга муваффақ бўлди, урушда ғалаба қозонди ва қиёсий қисқа муддатларда урушдан вайрон бўлган халқ хўжалигини …
5 / 11
тириш талаб этилди. янги қазилма-бойликларини ўзлаштириш (уларнинг географияси шимоли-шарқ томонга қараб кенгая бошлади) жуда катта миқдордаги молия ресурсларнинг бўлишини тақоза этди. чунки бу нарсалар фақатгина янги ҳудудларни ўзлаштириш, ўша туманларга ишчи кучининг миграциясининг (меҳнатга ҳақ тўлашнинг оширилган нормалари билан биргаликда) зарурлиги билан кузатилмасдан, балки нефт ва газ қувурларини қуриш билан биргаликда давом этди. халқаро бозорда нефт ва газнинг баҳоси юқори бўлиб турган пайтларда уларни экспорт қилиш харажатларни маълум даражада қоплаган эди. шундай бўлишига қарамасдан, бундай молиявий сиёсатни амалга ошириш мдни тегишли тарзда қайта тақсимланишини талаб қилди. бунинг натижасида мамлакатда ҳарбий-саноат комплекси тараққий этган бир томонламали иқтисодиёт яратилди. давлат томонидан белгиланган мақсадлар нуқтаи-назаридан урушдан кейинги даврнинг молия сиёсати ва уни амалга ошириш чораларини носамарали деб айтиш унчалик тўғри бўлмайди. ҳукумат дастурларида аҳоли турмуш даражаси ошганлигининг декларация қилинганлиги, албатта, бу бошқа нарса. шундай бўлишига қарамасдан аҳолининг турмуш даражаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг даражасига ва қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат, фуқаролик қурилиши ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "билвосита солиқларни хорижий тажрибаси"

mавзу: билвосита солиқларни хорижий тажрибаси режа: 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари 2. молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари) 3.ҳозирги босқичдаги молия сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1. молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. социал ривожланиш дейилганда фақатгина маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасд...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (25,2 КБ). Чтобы скачать "билвосита солиқларни хорижий тажрибаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: билвосита солиқларни хорижий та… DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram