молиявий режалаштириш ва тартибга солиш

DOCX 45 стр. 79,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 45
1.маъруза матни 6-мавзу: молиявий режалаштириш ва тартибга солиш режа: 1 молиявий режалаштириш ва башоратлаш 2. социал-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш 1. молиявий режалаштириш ва башоратлаш ҳар қандай социал-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштиришдир. иқтисодий адабиётларда, энг умумий шаклда, режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилинади. “режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилигини (мувозанатини) ва прорпорционаллилигини (мутаносиблигини) таъминлашга қаратилган фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади. бунда баланслилик (мувозанат) давлатнинг ихтиёрида бўлган молиявий ресурслар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрида (қўлида) қолган даромадлар ўртасидаги оптимал нисбатни билдиради. пропорционаллик (мутаносиблик) эса корхоналар, хўжалик тармоқлари, минтақалар ва давлат субъектлари бўйича даромадларнинг солиқ тўлангунча ва солиқ тўлангандан кейинги ўлчамлари (миқдорлари) ўртасидаги оқилона нисбатдан иборат. ана …
2 / 45
нинг режали тизимини аниқлашни, молиявий режалаштиришнинг ишчи схемаси сифатида қараш мумкин. шуни назарда тутиш керакки, молиявий режалаштириш жараёнида у ёки бу субъект фаолият кўрсатиши молиявий таъминланишининг ҳаётийчанлигини оширувчи ношаклий омиллар инобатга олиниши керак. “молиявий режалаштириш” тушунчаси ўз ичига қуйидагиларни олади: • тараққиётнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва молиявий таҳлил қилиш; • жалб қилинган маблағлар ва вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштириш менежменти; • фирма ичидаги молиявий натижалар ва пулларни режалаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш технологияси; • инвестицион менежмент; • капиталлар менежменти; • фаолиятнинг бошқа кўринишлари (траст, факторинг, лизинг ва бошқалар). қуйидагилар молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади: • ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолиятларни керакли бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш; • пул маблағларидан иқтисод қилиб, тежаб-тергаб фойдаланиш ҳисобидан корхонанинг фойдасини ошириш бўйича ички резервларни қидириб топиш; • капитални самарали жойлаштириш йўлларини аниқлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни баҳолаш; • контрагентлар билан оптимал молиявий муносабатларни ўрнатиш; • корхонанинг молиявий аҳволи, тўловга қобиллиги ва …
3 / 45
йўналиши ва сифатини назорат қилади. ҳозирги шароитдаги молиявий режалаштириш барча зарурий ҳаракатларни олдиндан кўзда тутишгина (кўра билишгина) эмас. бу тегишли ишларни амалга ошириш жараёнида юзага чиқиши мумкин бўлганҳар қандай кутилмаган ҳолатларни кўра олиш қобилияти ҳамдир. албатта, хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятидаги барча рискларга барҳам бераолмайди. лекин у ана шу рискларни самарали олдиндан кўра билиш ёрдамида бошқариш имкониятига эга. молиявий режалаштириш амалиётида қуйидаги асосий методлардан фойдаланиш мумкин: • иқтисодий таҳлил методи; • норматив метод; • балансли ҳисоб-китоблар ва пул оқимлари методи; • кўп вариантлилик методи; • иқтисодий-математик моделлаштириш методи; • ва бошқа методлар. молиявий режалаштириш жараёнининг қуйидаги асосий босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин: • хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижаларини тадқиқ этиш; • оператив режаларнинг ўзгариши асосида молиявий ҳисоботларнинг башорат вариантларини ишлаб чиқиш; • ўз режа топшириқларининг бажарилишини таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ресурсларга бўлган конкрет эҳтиёжларини аниқлаш; • молиялаштириш манбалари (шу жумладан, ўз ва ташқи манбаларнинг) ва уларнинг таркибий тузилишини …
4 / 45
ан қандай қилиб фойдаланилади? • ўз кучига ишонган ҳолда хўжалик юритувчи субъект ривожланиши мумкинми? агар йўқ бўлса, молиявий ресурсларни жалб қилишнинг манбалари қандай? • хўжалик юритувчи субъект пул маблағлари тушуми, ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги ва инвестициялар даромадлигининг қандай даражаларига чиқиши мумкин ва қай муддатларда? ўз навбатида, жорий молиявий режалаштиришнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат: • ишлаб чиқариш, инвестицион, маркетинг, илмий-лойиҳавий ва қидирув фаолиятларини ҳамда социал лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларнинг ҳажми ва уларнинг манбаларини аниқлаш; • маҳсулотни (ишни, хизматни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш таннархини режалаштириш; • пул оқимларини режалаштириш; • бутун хўжалик юритувчи субъект доирасида фойдани режалаштириш (башоратлаш); • инвестицияларнинг даромадлилигини режалаштириш. молиявий режалаштириш мамлакат миллий хўжалигини режалаштиришнинг таркибий қисми бўлиб, социал-иқтисодий ривожланиш режасининг кўрсаткичларига таянади, молия тизими барча органларининг фаолиятларини мувофиқлаштиришга (координация қилишга) йўналтирилади. молия тизими алоҳида бўғинларининг нисбий мустақиллиги қуйидагиларни ўзида акс эттирувчи молиявий режаларнинг ишлаб чиқилиши зарурлигини белгилаб беради: • пул фондларини шакллантириш ва улардан …
5 / 45
бюджет фондларнинг ҳаракати, мос равишда, пенсия фонди, социал суғурта фонди, мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди, йўл фонди, аҳоли бандлиги давлат фонди кабиларнинг молиявий режаларида (сметаларида), уларнинг даромадлари ва харажатларида ўз акс эттирилади. уларнинг даромадлар қисмида юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий ва ихтиёрий бадаллари ифодаланади. суғурта бадалларининг миқдори меҳнат ҳақига нисбатан фоизларда ўрнатилади. нобюджет фондларга қисман бюджет маблағлари тушиши, маблағлар етишмаганда нобюджет фондлари бир-бирларидан қарзга маблағлар олиши мумкин. шундай қилиб, нобюджет фондлари бир-бири ва бюджет фонди билан чамбарчас боғлиқдир. суғурта фонди бутун жамият, алоҳида минтақалар, ҳудудлар ва фуқаролар масштабидаги йўқотмаларни тиклаш учун керак бўлади. барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш учун суғурта фонди ҳам режали тарзда шакллантирилади ва ундан фойдаланилади. бу ердаги молиявий режанинг даромадлар қисмида корхона, ташкилот ва алоҳида фуқароларнинг бадаллари, бошқа фондлардан (бюджет йўналишидаги) маблағларнинг тушиши, харажатлар қисмида эса табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплаш, суғурталанганларга суғурта тўланмалари суммасини тўлаш кабилар акс эттирилади. суғурта фондини шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг режаси …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 45 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молиявий режалаштириш ва тартибга солиш"

1.маъруза матни 6-мавзу: молиявий режалаштириш ва тартибга солиш режа: 1 молиявий режалаштириш ва башоратлаш 2. социал-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш 1. молиявий режалаштириш ва башоратлаш ҳар қандай социал-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштиришдир. иқтисодий адабиётларда, энг умумий шаклда, режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилинади. “режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш ...

Этот файл содержит 45 стр. в формате DOCX (79,1 КБ). Чтобы скачать "молиявий режалаштириш ва тартибга солиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молиявий режалаштириш ва тартиб… DOCX 45 стр. Бесплатная загрузка Telegram