молиявий оқимлар индикатив режалаштириш ва тартибга солишнинг объекти сифатида 2

DOC 168,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710898847.doc молиявий оқимлар индикатив режалаштириш ва тартибга солишнинг объекти сифатида режа: 1. бюджетлаштириш ва бюджетнинг асосий тушунчалари. 2. давлатнинг макроиқтисодий сиёсати ва уларни бошқаришда бюджет ресурсларининг аҳамияти. 3. давлат бюджети режаси ва бюджетни режалаштириш шакллари. бюджетлаштириш ва бюджетнинг асосий тушунчалари давлат томонидан ўз зиммасига юклатилган функцияларнинг бажарилиши унда зарур молиявий ресурсларнинг мавжудлиги билан боғлиқ, бу биринчи навбатда давлатда ҳосил бўладиган пул маблағлари бир қисмининг бюджетда жамланишини талаб қилади. ушбу маблағларнинг бюджетга йўналтирилиши ва улардан фойдаланиш жараёнида давлат, солиқ тўловчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар ўртасида молиявий муносабатлар юзага келади. ушбу муносабатлар ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган молия-бюджет сиёсатига мувофиқ қурилади. молия-бюджет сиёсати давлат ва ҳудудий ҳоқимият органларининг солиқ, пул-кредит, нарх-наво ва молиянинг бошқа соҳаларидаги ҳаракатларини ўз ичига олади. молия-бюджет сиёсати (бюджетлар) - бу ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ўз функцияларини бажариш учун молиявий муносабатлардан фойдаланиш ва бюджет тизимини бошқариш бўйича ҳаракатлар ва тадбирлар йиғиндисидир. молия-бюджет сиёсати молия соҳасидаги …
2
оширилади. одатда бюджет даври, яъни бюджетни ижро этиш жараёнини амалга ошириш вақти 1 январдан 31 декабргача қилиб белгиланган бўлиб, у тақвим йилига мос келади. бюджет жараёнининг давом этиши бюджет даврига қараганда анча узоқ, чунки бюджет жараёнига бюджетни режалаштириш, кейинги бюджет назорати ва бошқа ҳаракатлар ҳам киради. қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ваколатларига, яъни бюджет жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган органлар бюджет жараёнини амалга оширади. қуйидагилар ана шундай ваколатларга эгадирлар: · ижроия ва вакиллик ҳокимияти органлари; · молия ва солиқ органлари; • пул-кредитни тартибга солиш органлари ва давлат молия назорати органлари; • бюджет маблағларининг бош тақсимловчилари ва бюджет маблағларининг тақсимловчилари; • давлат бюджетдан ташқари мақсадли фондлари. вакиллик ҳокимияти органлари бюджетлар лойиҳаларини ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди. ижроия ҳокимияти органлари йиғма молиявий режалаштиришни амалга оширади, бюджетлар лойиҳаларини тузади, бюджетлар лойиҳаларини вакиллик ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритади, бюджетларни ижро этади, бюджет ижроси таҳлил ва назорат қилади. марказий …
3
ларнинг улар учун тасдиқланган моддалар ўртасида тақсимланишини ўзгартиради, бюджетдан маблағ олувчи томонидан бюджет маблағларидан оқилона, мақсадли фойдаланилишини назорат қилади. бюджетдан маблағ олувчи (бюджет муасасаси) - бу ижроия ҳокимияти органи томонидан нотижорат хусусиятига эга бўлган функциялар (бошқарув, мудофаа, ижтимоий-маданий тадбирлар ва б.) ни амалга ошириш учун ташкил этилган ва смета тартибида молияланувчи ташкилот. назорат-ҳисоблаш органлари тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботлар ташқи аудитини ўтказади. юқорида санаб ўтилган барча ҳокимият органлари ва муассасалар бюджет жараёнининг иштирокчилари ҳисобланишади. бюджет жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: · йиғма молиявий режалаштириш ва прогноз қилиш; · бюджет лойиҳасини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; · бюджет йили мобайнида бюджетни ижро этиш; · бюджет ижросини таҳлил ва назорат қилиш. давлатнинг макроиқтисодий сиёсати ва уларни бошқаришда бюджет ресурсларининг аҳамияти ҳозирги шароитда давлат молиясининг аҳамияти ғоят юксак. давлат молияси ёрдамида ва унинг ҳисобидан умумий талаб рағбатлантирилади; таркибий ва …
4
кллантириш орқали намоён бўлади. ривожланган мамлакатларда турли даражадаги бюджетлар орқали яимнинг 50 фоизигачаси қайта тақсимланади. бюджет ёрдамида давлат бюджет маблағларини тармоқлар, минтақаларни қўллаб-қувватлаш ёки ривожлантиришга йўналтирган ҳолда мамлакатнинг хўжалик фаолиятини, иқтисодий муносабатларни тартибга солади. шу тариқа иқтисодий муносабатларни тартибга солиш орқали давлат ишлаб чиқариш суръатларини оширшига ёки пасайтиришга, сармоялар ва хусусий жамғармалар ўсишини жадаллаштиришга ёки сусайтиришга, талаб ва истеъмол таркибини ўзгартиришни тартибга солади. яимни бюджет орқали қайта тақсимлаш бир вақтнинг ўзида ва узлуксиз кечадиган иккита ўзаро боғлиқ босқичга эга: 1) бюджет даромадини шакллантириш; 2) бюджет маблағларидан фойдаланиш (бюджет харажатлари). бюджет даромадлари - давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ихтиёрига беғараз ва қайтаришсиз тартибда келиб тушувчи пул маблағлари. бюджет даромадларини шакллантириш жараёнида ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида яратилган яимнинг бир қисми давлат фойдасига мажбуран олиб қўйилади. шу асосда давлатнинг солиқ тўловчилар билан молиявий муносабатлари пайдо бўлади. бюджет даромадлари уларни тўловчилар, солиқ солиш объектлари, олиб қўйиш …
5
да ҳосил бўлади. бюджет даромадларининг таркиби ҳаракатчан бўлиб, у кўп жиҳатдан муайян иқтисодий шароитлар билан белгиланади. масалан, аҳолининг турмуш даражаси юқори бўлган мамлакатларда жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар, аҳолининг турмуш даражаси паст бўлган мамлакатларда эса билвосита солиқлар ва юридик шахслардан олинадиган солиқлар асосий солиқ даромадлари ҳисобланади. бюджет харажатлари - давлат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вазифалари ва функцияларини молиялашга йўналтириладиган пул маблағлари. бюджет харажатлари орқали бюджетдан маблағ олувчилар - бюджет маблағларининг олувчилари ёки тақсимловчилари ҳисобланган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасининг ташкилотлари молияланади. шундай қилиб, бюджет харажатлари транзит хусусиятга эга. бюджетда фақат харажатлар моддалари бўйича бюджет харажатлари аниқланади, бевосита харажатларни эса бюджетдан маблағ олувчилар амалга оширади. бундан ташқари, бюджет харажатлари ҳисобидан дотация, субвенция, субсидия ва бюджет ссудалари орқали бюджет тизимининг даражалари бўйича бюджет маблағлари қайта тақсимланади. бюджет харажатлари асосан беғараз хусусиятга эга бўлади. қайтаришли асосда бюджет кредитлари ва бюджет ссудалари берилиши мумкин. бюджет харажатларининг таркиби ҳар йили бевосита бюджет режасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молиявий оқимлар индикатив режалаштириш ва тартибга солишнинг объекти сифатида 2" haqida

1710898847.doc молиявий оқимлар индикатив режалаштириш ва тартибга солишнинг объекти сифатида режа: 1. бюджетлаштириш ва бюджетнинг асосий тушунчалари. 2. давлатнинг макроиқтисодий сиёсати ва уларни бошқаришда бюджет ресурсларининг аҳамияти. 3. давлат бюджети режаси ва бюджетни режалаштириш шакллари. бюджетлаштириш ва бюджетнинг асосий тушунчалари давлат томонидан ўз зиммасига юклатилган функцияларнинг бажарилиши унда зарур молиявий ресурсларнинг мавжудлиги билан боғлиқ, бу биринчи навбатда давлатда ҳосил бўладиган пул маблағлари бир қисмининг бюджетда жамланишини талаб қилади. ушбу маблағларнинг бюджетга йўналтирилиши ва улардан фойдаланиш жараёнида давлат, солиқ тўловчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар ўртасида молиявий муносабатлар юзага келади. ушбу муносабатлар ҳокимият органлари томо...

DOC format, 168,5 KB. "молиявий оқимлар индикатив режалаштириш ва тартибга солишнинг объекти сифатида 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.