индикатив режалаштириш ва иқтисодий ҳодисаларнинг тамойиллари

DOC 75.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710898499.doc индикатив режалаштириш ва иқтисодий ҳодисаларнинг тамойиллари режа: 1. индикатив режалаштириш функциялари. 2. индикатив режалаштириш методологиясининг асосий қоидалари. 3. иқтисодий инқирозлар ва режалаштириш тажрибалари. 4. ижтимоий-иқтисодий тараққиёт концепциялари. индикатив режалаштириш функциялари бозор иқтисодиётига ўтиш билан давлат ва нодавлат секторларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни онгли равишда бошқариш усули сифатида индикатив режалаштириш ривожланади. индикатив режалаштириш бозорнинг мустақил субъектларини давлат билан мутаносиб асосларда ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жалб қилиш усули ҳисобланади. у товар ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва умуман бозорга таъсир этишнинг иқтисодий воситаларидан фойдаланишга асосланиб, давлат ва хусусий сармоя манфаатларини уйғунлаштириш имконини беради. индикатив режа иккита асосга таянади. бир томондан, у дастурлар ёки алоҳида кўрсаткичларни ишлаб чиқиш учун йўналтирувчи ахборот ҳисобланади. бу борада у тавсиявий хусусиятга эга: кўрсаткичлар стратегия ёки иқтисодий ҳаракат тўғрисида қарорлар қабул қилишда индикаторлар сифатида фойдаланилади. индикатив режа қамраб олган хўжалик юритувчи субъектлар учун унинг кўрсаткичлари мажбурий ҳисобланади, чунки уларни бажармаслик режада қўйилган вазифаларнинг бажарилмаслигига олиб келади. индикатив режалар …
2
бу иккала томон учун ҳам тегишли мажбуриятларни юклайди: а) мувофиқлаштирувчи орган ҳажмларни амалга ошириш ва рағбатлантириш тизимига киритади; б) корхона олинган мажбуриятни бажаришга мажбур бўлади. шунга ўхшаш тартиб директив режалаштиришда ҳам юқоридан ва қуйидан белгиланган режаларни уйғунлаштириш шаклида амал қилган, фарқ фақат шундаки, энди режа корхонага мажбурий тартибда етказилмайди, балки у томонидан ихтиёрий равишда қабул қилинади. ижтимоий-иқтисодий ривожланиш индикаторлари сифатида иқтисодиётнинг динамикаси, таркиби ва самарадорлигини; молия-кредит сиёсатининг ҳолатини; товарлар ва қимматли қоғозлар бозори, валюта бозорининг ҳолатини; нархлар ҳаракатини; аҳолининг бандлиги ва турмуш даражасини тавсифловчи кўрсаткичлардан фойдаланилади. индикатив режалаштириш бозор иқтисодиётининг фаолият кўрсатишига таъсир этишнинг асосий усули ҳисобланади. у фақат бозор усуллари билан амалга оширишнинг иложи бўлмаган ёки қийин бўлган кўплаб масалаларнинг ҳал этилишини таъминлашга қаратилган. бу давлат бошқарув органлари тизими барча бўғинларининг ҳам ўзаро, ҳам минтақавий органлар билан ўзаро ҳамкорлиги шаклидир. индикатив режалаштириш методологиясининг асосий қоидалари режалаштириш мантиғи қатор қонуниятларга (тамойилларга) асосланади. режалаштириш тамойили - ривожланиш қонунларининг умумий ҳаракатини ифодаловчи …
3
йил - иқтисодий сиёсатнинг ягоналиги. режа ҳужжатлари ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-техник ва сиёсий қарорлар сифатида кўриб чиқилади. бешинчи тамойил - марказлашув ва ҳудудий манфаатлар ягоналиги -бунда давлат бошқаруви органлари қарорларининг лойиҳалари қонунчилик доирасида хўжалик фаолиятини мустақил равишда амалга оширишга қодир бўлган иқтисодиёт субъектларининг манфаатларини ҳисобга олади. олтинчи тамойил - стратегик дастурлар ва режаларнинг илмий асосланганлиги ва самарадорлиги қуйидагиларни англатади: - иқтисодиётни, ишлаб чиқаришни таркибий қайта қуриш, унинг ижтимоий йўналтирилишини, меҳнат самарадорлигининг юқори даражасини таъминлаш мақсадида режалаштиришда фан-техника тараққиёти ютуқларидан амалда фойдаланиш; - жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига тезда мослашиш; · стратегик режаларни тузиш ва ҳисоблаб чиқиш учун режа ахборотининг ишончлилик даражасини ошириш; · режаларни ишлаб чиқиш технологиясини такомиллаштириш. бундан ташқари, индикатив режалаштириш қуйидаги учта ўзига хос ёки локал тамойилга таянади: 1) етакчи бўғинларни ажратиш асосида оптимал мутаносибликни таъминлаш тамойили; 2) прогнозлар, дастурлар ва режаларнинг ягоналиги ва мажмуийлиги тамойили; 3) дастурлар ва режаларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиш имкониятини таъминлаш ва бажарилишини текшириш жараёнининг ягоналиги тамойили. …
4
исодий тизимларда ва унинг объектларидаги мувазанат учун зарур бўлган шароитларни яратиш имконини берувчи муҳим йўналиши. етакчи бўғинларни ажратишда шундан келиб чиқиладики, жамиятнинг эҳтиёжлари ҳамма вақт реал эҳтиёжлар ва идеал эҳтиёжлар мажмуини ўз ичига олади. эҳтиёжлар ўз аҳамиятига кўра индикатив режалаштириш субъектлари ва объектлари учун бир хил эмас. шунинг учун сафлаш асосида бир турдаги эҳтиёжларни бошқаларидан кўра афзал кўриш зарурати туғилади. 2. прогнозлар, дастурлар ва режаларнинг ягоналиги ва комплекслиги тамойили. фирма, минтақа, мамлакат доирасида такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ягоналиги, ягона иқтисодий макон, тегшли инфратузилмага эга бўлган ягона бозорнинг мавжуд бўлиши ушбу тамойилнинг асосини ташкил қилади. турли режа ҳужжатларининг ягоналиги расмана бўлиши ва ягона шакллар, кўрсаткичлар, жадваллар ва кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш усуллари билан таъминланиши мумкин. у моддий бўлиши ва топшириқларни бажариш учун зарур бўлган муайян ресурсларга таяниши мумкин. иқтисодий инқирозлар ва режалаштириш тажрибалари ҳеч бир давлат иқтисодий тизимнинг беқарорлиги билан боғлиқ хатарлардан ҳимояланмаган. бироқ ўтиш ва ривожланаётган иқтисодиётлар бундай хатарларга тез-тез дучор …
5
млакат иқтисодиётидаги умумий вазиятни акс эттирувчи асосий макроиқтисодий индикаторлар қуйидаги тарзда гуруҳланиши мумкин: • иқтисодий ўсиш суръатлари: · яимнинг ўсиш суръатлари; · саноат ишлаб чиқариш динамикаси. • тўлов баланси: · жорий ҳисобварақ сальдоси; · олтин-валюта заҳиралари; · ташқи қарз; · савдо шартлари (экспорт нархлари); · импорт ва экспорт; · реал самарали курс; · сармоянинг оқиб чиқиши. • фоиз ставкалари: · реал фоиз ставкаси; · ички фоиз ставкаси билан libor ставкаси ўртасидаги фарқ; · кредитлар бўйича ставкаларнинг депозитлар бўйича ставкаларга нисбати. • пул индикаторлари: · ипц; · реал ифодадаги ички кредит динамикаси; · пул мультипликатори; · реал ифодадаги депозитларнинг ўсиш суръатлари; · пул массасининг олтин-валюта заҳираларига нисбати; · реал ифодадаги пулларнинг «ортиқча» таклиф этилиши. • валюта бозоридаги босим индекси. иқтисодий барқарорлик мониторингини юритиш учун иқтисодиёт ҳолати ҳақида олдиндан хабар берувчи индикаторларни миқдорий таҳлил қилиш методологияси қўлланилиб, унинг доирасида индикаторларнинг чегара кўрсаткичлари тузилади, шунингдек кейинги даврда молиявий беқарорликнинг байдо бўлиш эҳтимолини баҳолаш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "индикатив режалаштириш ва иқтисодий ҳодисаларнинг тамойиллари"

1710898499.doc индикатив режалаштириш ва иқтисодий ҳодисаларнинг тамойиллари режа: 1. индикатив режалаштириш функциялари. 2. индикатив режалаштириш методологиясининг асосий қоидалари. 3. иқтисодий инқирозлар ва режалаштириш тажрибалари. 4. ижтимоий-иқтисодий тараққиёт концепциялари. индикатив режалаштириш функциялари бозор иқтисодиётига ўтиш билан давлат ва нодавлат секторларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни онгли равишда бошқариш усули сифатида индикатив режалаштириш ривожланади. индикатив режалаштириш бозорнинг мустақил субъектларини давлат билан мутаносиб асосларда ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жалб қилиш усули ҳисобланади. у товар ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва умуман бозорга таъсир этишнинг иқтисодий воситаларидан фойдаланишга асосланиб, давлат ва хусусий с...

DOC format, 75.0 KB. To download "индикатив режалаштириш ва иқтисодий ҳодисаларнинг тамойиллари", click the Telegram button on the left.