минтақаларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида индикатив режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари

DOC 281.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710898607.doc минтақаларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида индикатив режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари режа: 1. минтақавий индикатив режалаштириш - минтақа бошқарув тизимининг асосий унсури. 2. минтақавий режаларни ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари. 3. минтақани комплекс тарзда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастури. 4. минтақавий режалаштириш амалиётидаги асосий муаммолар. ўзбекистонда минтақавий режалаштириш амалиёти. минтақавий индикатив режалаштириш - минтақа бошқарув тизимининг асосий унсури макроиқтисодий мувазанат ва барқарорлашувни таъминлаш учун давлат минтақавий сиёсатини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. уни амалга ошириш зарурати шу билан боғлиқки, ҳар қандай мамлакат кўплаб кўрсаткичлар бўйича фарқ қилувчи ҳудудлар йиғиндисини ўзида намоён этади. қуйидагилар шулар жумласига киради: - табиий ресурслар (хомашё базаси ва фойдали қазилмалар)нинг мавжудлиги; · аҳоли зичлиги, меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ва сифати; · ишлаб чиқариш таркиби; · ижтимоий соҳанинг ҳолати; · юқори даражада ривожланган саноат ва маданий марказларгача бўлган масофа. ушбу фарқлар ҳам объектив, ҳам субъектив хусусиятга эга. объектив хусусиятлар жумласига табиий ресурслар, инсон учун ҳаётий қулайликларнинг ҳудудий нотенглигини …
2
ш ресурсларининг мамлакат ҳудуди бўйлаб жойлашувидаги нотенглик билан, иккинчи томондан, алоҳида омилларнинг иқтисодий ривожланишдаги ролининг динамикаси билан боғлиқ. шунинг учун ҳар бир мамлакатда табиий ресурсларга бой, лекин аҳолиси кам; уларнинг иккаласи билан ҳам етарли даражада таъминланган; аллақачон ва яқинда ўзлаштирилган ёки ўзлаштирилаётган; аҳолисининг сони қаердадир ошиб, қаердадир камайиб бораётган; қаердадир катта ёшдаги аҳоли гуруҳи устунлик қиладиган, қаердадир уларнинг улуши камайиб бораётган минтақалар мавжуд бўлиши мумкин. алоҳида минтақаларнинг нотенглигини камайтириш учун давлат иқтисодий тартибга солишнинг алоҳида йўналиши ҳисобланган минтақавий сиёсатни қўллайди. давлатнинг минтақавий сиёсати миллий хўжаликнинг муайян ҳудудий-ишлаб чиқариш мувазанатига эришиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар йиғиндисини ўзида намоён этади. минтақавий сиёсатни ишлаб чиқишда бир қатор концептуал ҳолатларни назарда тутиш зарур. ишлаб чиқариш секторининг ўсишини рағбатлантириш йўли билан ҳудудларни қўллаб-қувватлаш лозим; ушбу сектор энг кўп сонли янги иш ўринларини яратади. давлат ўз навбатида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва кенгайтиришга, зарур ҳолатларда - уларни қайта йўналтириш ва такомиллаштиришга ёрдам беради. минтақавий сиёсат …
3
ат еи минтақавий сиёсатини амалга ошириш имконияти сезиларли даражада кенгайди, балки интеграция жараёни доирасида иттифоқ аъзоси ҳисобланган мамлакатлар алоҳида минтақаларининг роли ортди. еи доирасида минтақавий сиёсат қуйидаги тамойиллардан келиб чиқиб амалга оширилади: · маблағлар сочилишига йўл қўйилмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатган ҳолда таркибий фонд ресурсларини еининг энг кам ривожланган ҳудудларида жамлаш. ушбу фонддан амалга ошириладиган молиявий тўловларнинг 80% иқтисодий ривожланишда яққол ортда қолаётган минтақаларга берилиши керак; · таркибий хусусиятга эга бўлган субсидиялар ўзаро тўлдирувчи хусусиятга эга, яъни еи институтлари фақат миллий дастурларни амалга ошириш чоғида ресурсларни қўшимча манба сифатида беришилари мумкин ва ўз ташаббусига кўра ўз аралашуви объектларини белгилашга ҳақли эмаслар; - еи минтақавий сиёсатини гуруҳга аъзо бўлган ҳар бир мамлакатнинг макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсатини уйғунлаштириш. минтақавий ривожланиш миллий дастурларини молиявий қўллаб-қувватлаган ҳолда еи органлари интеграцион йўналишлар ушбу мамлакат иқтисодий сиёсатининг вазифаларига зид келмаслигини, еи бюджетидан ажратиладиган маблағлар эса миллий ва маҳаллий ҳокимият органларининг беҳамжиҳат ҳаракатлари туфайли кўкка совурилмаслигини назорат …
4
да мақсадни белгилаш ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг самарали тизими минтақавий комплекс дастурларнинг муваффақиятини белгилаб берувчи муҳим омиллар ҳисобланади. минтақавий режаларни ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари мақсадли комплекс дастурни ишлаб чиқиш асносида минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш жараёнининг ўта муҳимлигини таъкидлаш зарур. дастурда белгиланадиган устувор йўналишларнинг тўғри танланиши барча саъй-ҳаракатлар ва ресурсларни иқтисодий ривожланиш салоҳиятини амалга оширишга қаратиш ва бу билан дастурий тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш имконини беради. бироқ амалиётда дастурий ишлаб чиқиш учун муаммоларни танлаш минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожидаги ―касал участкалар рўйхати билан чекланади, ҳолбуки, илмий асосланган ёндашувни қўллаган ҳолда барча муаммолар ичидан уларнинг ҳал этилиши минтақа учун сифат жиҳатдан янги истиқболларни очиб берувчи муаммоларни танлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. бундан ташқари, аксарият ҳолатларда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда мақсадлар, устувор йўалишлар, индикаторлар ва минтақавий ривожланишнинг тартибга солувчилари ўртасида ўзаро боғлиқлик таъминлаймайди. минтақавий режалаштиришнинг «мақсадлар дарахти» учта даражадан таркиб топган (2-расм). 1-даража. ҳудуд жадал ўсиш салоҳиятига эга бўладиган ривожланиш вариантини шакллантириш. 2-даража. …
5
арни амалга ошириш. 3.6. саноат корхоналарида инновацион ва инвестиция жараёнларини жадаллаштириш. 3.7. сайёҳликнинг турли хилларини янада ривожлантириш. 3.8. тармоққа малакали ишчи кучини жалб қилиш. 3.9. инвестицияларни жалб қилиш механизмларини шакллантириш. 3.10. минтақага инвестицияларни жалб қилиш. 3.11. ташқи сармоядорлар сармоясини минтақага жалб этиш мақсадида улар билан тизимли ишлаш. 3.12. кичик бизнес ва хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш. 3.13. минтақа аҳолисининг турмуш даражасини ошириш. 3.14. минтақа аҳолисининг турмуш сифатини яхшилаш. дастурнинг таркибий тузилиши қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши лозим: 1. дастур паспорти. 2. асосий мазмуни. 2.1. минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва уни ривожлантириш стратегияси. 2.2. минтақани ривожлантириш муаммоларини ҳал этишнинг устувор йўналишларини асослаш. 2.2.1 минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш «мақсадлар дарахти». 2.2.2. минтақани ривожлантириш муаммоларини ҳал этишнинг устувор йўналишларини аниқлаш. 2.2.3. дастурнинг устувор мақсадлари ва йўналишларини белгилаш. 2.3. дастурни амалга ошириш мақсадлари, вазифалари, муддатлари ва босқичлари. 2.4. дастурий тадбирлар тизими. 2.5. ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурий индикативлаш. 2.6. дастурни бошқаришни ташкил этиш. 2.7. дастурни ресурслар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "минтақаларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида индикатив режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари"

1710898607.doc минтақаларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида индикатив режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари режа: 1. минтақавий индикатив режалаштириш - минтақа бошқарув тизимининг асосий унсури. 2. минтақавий режаларни ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари. 3. минтақани комплекс тарзда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастури. 4. минтақавий режалаштириш амалиётидаги асосий муаммолар. ўзбекистонда минтақавий режалаштириш амалиёти. минтақавий индикатив режалаштириш - минтақа бошқарув тизимининг асосий унсури макроиқтисодий мувазанат ва барқарорлашувни таъминлаш учун давлат минтақавий сиёсатини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. уни амалга ошириш зарурати шу билан боғлиқки, ҳар қандай мамлакат кўплаб кўрсаткичлар бўйича фарқ қилувчи ҳудудлар йиғиндисини ўзида намоён этади. қуйидаги...

DOC format, 281.0 KB. To download "минтақаларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида индикатив режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари", click the Telegram button on the left.