бозор иқтисодиёти ва унинг белгилари

DOCX 29,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493313687_68089.docx бозор иқтисодиёти ва унинг белгилари режа: 1. бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши. 2. бозор иқтисодиётига ўтиш моделлари. 3. бозор иқтисодиётининг асосий белгилари. 4. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. 1. бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши кишилик жамияти тарихий тараққиёти давомида товар хўжалиги бағрида бозор иқтисодиёти вужудга келиб, у борган сари ривожланиб боришини кўрсатди. xvii-xviii асрларга келиб, инсоният хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиётига ўтди. иқтисодиётда унга хос бўлган туб белгилар секин аста шаклланиб, пировард натижада қатор афзалликлар ҳамда айрим камчиликлари бўлган ҳозирги замон бозор иқтисодиётига хос яхлит иқтисодий тизим ташкил топди. дастлаб, якка хусусий мулк монополияси хукмрон бўлиб, капиталистик жамиятга хос зиддиятлар кучайган х1х аср ўрталарида марксистик ғоя вужудга келди. бу ғояга биноан жамият аъзоларининг фаровон яшаши, адолат ўрнатилиши учун адолатсизликнинг бош манбаи хусусий мулкчилик йўқотилиши лозим эди. шу ғояга биноан собиқ иттифоқ ва айрим мамлакатларда хўжалик юритишнинг альтернатив варианти тарзида маъмурий буйруқбозлик, марказий режалаштиришга асосланган хўжалик юритиш вужудга …
2
авлат мулки монополиясини ўрнатилиши бозор муносабатиларини чеклаш, монополизмни вужудга келтириш ва бозор иқтисодиётининг ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган рақобатни йўқлашига олиб келади. бозор иқтисодиётида юқори даражада бажарилган ишни рағбатлантириш меҳнат бозоридаги рақобат орқали ҳал этилади. айнан меҳнат бозоридаги рақобат меҳнатнинг юқори унумдорлиги ва иш сифатини таъминлайди. ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат эса харажатларни пасайтириш, маҳсулот сифатини яхшилашга олиб келади. нархларнинг эркинлиги эса зарур товар ва хизматлар мўл кўллигини таъминлайди. маъмурий буйруқбозликка асосланган хўжалик юритишда иш ҳақи марказлашмаган тарзда ставкалар асосида режа бўйича белгиланган. иқтисодий рағбатлантиришдан кўра меҳнатга мажбур қилиш кўпроқ рол ўйнаган. корхоналарда маблағларни муқобил ишлатишнинг иложи йўқ, чунки бутун фаолият режадан чиқмаслиги керак эди. зарар келтирадиган корхоналарнинг банкрот бўлиш хавфи йўқлиги уларнинг самарали ишлаш заруратини йўққа чиқарди. зарар келтирадиган корхоналар дотация олар, фойда келтирадиганлар маблағи бюджетга тортилар эди. фойданинг рағбатлантирувчи роли йўққа чиқарилди. асосий директив режа топшириқларини бажаришга қаратилди. ҳар бир корхоналарнинг иш фаолиятига режани бажаришга қараб баҳо берилди. белгиланган …
3
арурат бўлиб, келажакда равноқ топишининг, оқилона хўжалик юритишга эришишнинг ягона йўли сифатида ўзбекистон ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади. 2. бозор иқтисодиётига ўтиш моделлари хх асрга келиб бозор иқтисодиётига ўтиш глобал, яъни умумжаҳон воқелигига айланди. бозор иқтисодиётига ўтиш мураккаб жараён, шунинг учун у узоқ вақт давом этади. ундан ташқари, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли моделлари, йўналишлари асосида амалга ошади. ҳар бир мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишининг ўзига хос йўли қуйидаги омилларга боғлиқ: · географик ўрни; · табиий ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг заҳираси; · тарихий тараққиёт даражаси; · аҳолининг анъаналари ва урф-одатлари; · ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси;  жамиятнинг ижтимоий йўналиши. шу билан бирга бозор иқтисодиёти моделларининг умумий томонлари бўлиб, булар: · бозор иқтисодиётининг турли-туман мулкчиликка асосланганлиги; · товар ва хизматларга эркин нархлар устунлиги; · рақобат курашига асосланиши; · иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум тизими мавжудлиги ва бошқалардан иборат. бозор иқтисодиёти барча мамалакатларда …
4
зор иқтисодиётининг қонун-қоидалари, ҳаётийлиги синаб кўрилган. классик моделнинг ўзи ҳам 3 га бўлинади: 1. социал бозор иқтисодиёти модели кўпроқ фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш, аҳолининг ҳаддан зиёд табақаланишига йўл қўймаслик, давлат мулкининг улушининг бошқа моделларга қараганда кўплиги (25-30%) билан ажралиб туради. бу модел германия, австрия, скандинавия мамлакатларига хос. 2. аралаш ёки эркин бозор иқтисодиёти моделида эса давлат тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиши, иқтисодиётни тартиблашда устун даражада тактик усуллардан фойдаланиш, иқтисодиётда давлат мулкининг ҳиссаси (10% атрофида) камлиги, аҳолининг табақаланиши, иш ҳақидаги фарқнинг катталиги билан ажралиб туради. бу моделни қўллаган энг типик мамлакат сифатида ақш ни кўрсатиш мумкин. 3. корпоратив иқтисодиёт модели давлатнинг йирик бизнес манфаатини ҳимоя қилиш, асосий устувор тармоқларни аниқлаб, уларнинг ривожланишига ёрдам бериш, давлат мулки ҳиссаси камлиги, лекин иш ҳақидаги фарқ ҳаддан ташқари катта эмаслиги билан фарқланади. бу муҳим муваффақият билан японияда ва унинг издошлари бўлган мамлакатларда қўлланган. ii. мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил тараққиёт йўлига …
5
социалистик мамалакатлар йўли. бу мамлактларда давлат мулки ҳукмрон мавқега эга бўлиб, иқтисодиёт давлат томонидан марказлшган тарзда тузилган режалар асосида бошқарилган. яратилган маҳсулот ҳам давлат томонидан тақсимланган. тоталитар иқтисодиётнинг бозор билан умумийлиги йўқ, улар бир-бирига зид, табиатан ҳар хил. шунинг учун ҳам бу моделда аҳолига бозор муносабатлари ғояларини сингдирмай, уларда янгича кўникма ҳосил этмай туриб, бозор иқтисодиётига ўтиб бўлмайди. лекин бу тизимнинг афзаллиги шундаки, у ўзига хос йўллар билан кучли ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий кадрлар потенциалини яратган. уларга таянган ҳолда бозор иқтисодиётига ўтиш нисбатан енгил кечиши мумкин. бу тизимга кирган мамлакатларда хусусий мулк тамомила йўқотилган ёки қисман мавжуд. тадбиркорликка интилиш, иқтисодий тараққиёт даражаси турлича; масалан, польша, венгрия, германияда хусусий мулкчилик анча сақланган. собиқ иттифоқда эса акинча, хусусий мулк тамомила йўқотилган. буларнинг ҳаммаси албатта, бозор иқтисодиётига ўтишда ўз таъсирини ўтказади. бозор иқтисодиётига ўтиш учун ислоҳатлар икки йўл: а) бозор иқтисодиётига тезлик билан ўтиш; б) бозор иқтисодиётига босқичмабосқич ўтиш йўли билан амалга оирилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бозор иқтисодиёти ва унинг белгилари"

1493313687_68089.docx бозор иқтисодиёти ва унинг белгилари режа: 1. бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши. 2. бозор иқтисодиётига ўтиш моделлари. 3. бозор иқтисодиётининг асосий белгилари. 4. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. 1. бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши кишилик жамияти тарихий тараққиёти давомида товар хўжалиги бағрида бозор иқтисодиёти вужудга келиб, у борган сари ривожланиб боришини кўрсатди. xvii-xviii асрларга келиб, инсоният хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиётига ўтди. иқтисодиётда унга хос бўлган туб белгилар секин аста шаклланиб, пировард натижада қатор афзалликлар ҳамда айрим камчиликлари бўлган ҳозирги замон бозор иқтисодиётига хос яхлит иқтисодий тизим ташкил топди. дастлаб, якка хусусий мулк монополияси хукмрон бўлиб, капиталистик жа...

Формат DOCX, 29,1 КБ. Чтобы скачать "бозор иқтисодиёти ва унинг белгилари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бозор иқтисодиёти ва унинг белг… DOCX Бесплатная загрузка Telegram