bozor iqtisodiyoti: mohiyati va belgilari

PPTX 28 sahifa 661,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
4-мавзу: бозор иқтисодиётининг моҳияти ва бозор тузилиши. мавзу режаси бозор иқтисодиётининг моҳияти ва унинг асосий белгилари. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари бозор ва унинг функциялари. бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели”, унинг тамоийлларни ва хусусиятлари. харакатлар стратегияси ва ўзбектистоннинг ижтимоий –иқтисодий сиёсати мавзу. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. бозор иқтисодиёти субъектлари тадбиркорлик сектори давлат уй хўжалиги бозор иқтисодиётининг моҳияти ва унинг асосий белгилари. бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми талаб таклиф рақобат нарх бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши; тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; рақобат курашининг мавжудлиги; давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви; корхона ва фирмаларнинг ички ҳамда ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги. бозор иқтисодиётининг тарихан таркиб топган икки тури мавжуд классик ёки соф бозор иқтисодиёти. у узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда …
2 / 28
елгилари; a) мулкчиликнинг турли шaкллaригa яъни, xусусий, дaвлaт, жaмoa, aрaлaш вa бoшқa мулк шaкллaригa aсoслaниб иқтисoдий вa тaдбиркoрлик фaoлияти юритилиши; б) кaпитaл вa ишлaб чиқaришнинг юқoри дaрaжaдa умумлaшгaнлиги, мулкнинг бир қисми йирик мoнoпoлиялaр вa дaвлaт қўлидa тўплaниб, миллий вa xaлқaрo миқёсдa умумлaшгaнлиги; в) иқтисoдиётни тaртибгa сoлишдa дaвлaтнинг фaoл иштирoки. бундa дaвлaт фaн-тexникa тaрaққиёти вa бoшқa oмиллaрни ҳисoбгa oлиб, турли иқтисoдий тaдбирлaрни, ривoжлaниш истиқбoлини aниқлaш, турли сoҳaлaр вa тaрмoқлaр ўртaсидaги нисбaтлaрни тaртибгa сoлиш чoрa-тaдбирлaрини бeлгилaш вaзифaлaрини бaжaрaди; г) xўжaликлaрни юритишдa рeжa усулидaн фoйдaлaнишнинг кучaйиши (бизнeс рeжaси, мaркeтинг тизими oрқaли бoшқaриш); д) ижтимoий ҳимoянинг кучaйиши. бундa дaвлaтгa, жaмoaлaр вa xусусий кишилaргa тeгишли турли xил ижтимoий тaъминoт вa ижтимoий сугъуртa фoндлaрининг вужудгa кeлиши. иқтисодиётнинг бош масаласи ва муаммолари; нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? ким учун ишлаб чиқариш зарур? тараққиётнинг барча босқичларига хос бўлган умумий жавобни берадиган бўлсак, уларни лўнда қилиб: аҳоли эҳтиёжи учун …
3 / 28
мавжуд жумладан: - унинг ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларига мослашуви ва кўникишининг юқори даражаси; фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг жадал суръати; турли-туман эҳтиёжларни қондириш, маҳсулот сифатини ошириш қобилияти; бузилган мувозанатни нисбатан тезлик билан қайта тиклаш; чекланган ахборот – турли ресусрларнинг нарх даражаси ва уларнинг сарфланиш даражасига йўналган ҳолда бозор иқтисодиётининг муваффақиятли амал қила олиш имконияти. бозор иқтисодиётининг асосий зиддияти рақобатнинг кучсизланишига йўл қўйиш ва уни рағбатлантириш. жамият аъзолари даромадларидаги тенгсизликнинг кучайиб бориши ва аҳолининг табақаланишидир. ижтимоий неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариб, бозорга таклиф қилишга қодир эмасликди. товарлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликни бартараф эта олмаслигидир. 3. бозор ва унинг функциялари. бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир. энг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқлаш лозим. кўпкина адабиётларда уларни синоним сўзлар сифатида уларни чалкаштиришади. бозор жамиятда бозор …
4 / 28
аро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди. бозорнинг асосий белгилари сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик тамойили асосидаги айирбошлаш, сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши ва пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир. бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодий жараёндир. бозор - ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўртасида пул орқали айирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. бунда бозорнинг моддий асосини жой эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. бозор тушунчаси фақат айирбошлаш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. унда олди-сотди жараёнидаги зарур бўлган хизматлар бажарилади. бозорга сотишга чиқарилган товар ва хизматлар талабга нисбатан кам бўлса нархлар ошиб кетади, айирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи меъёридан ортиқча даромад олиб, тез бойийди ёки аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кеца, …
5 / 28
ради, иқтисодиётни тартибга солиб туриш; талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида. у ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. бозорнинг мазмунини тўлароқ тушунмоқ учун унинг турларини ва ички тузилишини билиш зарур. бозорнинг қуйидаги асосий мезонларга асосланилади: бозорнинг етуклик даражаси; - сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури; - бозор субъектлари хусусиятлари; - бозор миқёси, - иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар. бозорнинг вазифалари бозор субъектларининг манфаатларини рўёбга чиқариш иқтисодиётни соғломлаштириш назорат қилиш нархни ташкил этиш тежам-корлик бозорнинг вазифалари интегра-циялаш ахборот бериш воситачилик тартибга солиш рағбатлантириш 4.бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели”, унинг тамоийлларни ва хусусиятлари бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг умумий мазмуни иқтисодий муносабатларнинг алоҳида унсурларини ислоҳ қилиш ёки иқтисодий сиёсатга тузатишлар киритиш эмас, балки бутун иқтисодий муносабатлар тизимини ўзгартиришдан иборатдир. бозор иқтисодиётига ўтиш даври – маъмурий-буйруқбозлик тизимини бартараф этиш ёки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bozor iqtisodiyoti: mohiyati va belgilari" haqida

4-мавзу: бозор иқтисодиётининг моҳияти ва бозор тузилиши. мавзу режаси бозор иқтисодиётининг моҳияти ва унинг асосий белгилари. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари бозор ва унинг функциялари. бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели”, унинг тамоийлларни ва хусусиятлари. харакатлар стратегияси ва ўзбектистоннинг ижтимоий –иқтисодий сиёсати мавзу. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. бозор иқтисодиёти субъектлари тадбиркорлик сектори давлат уй хўжалиги бозор иқтисодиётининг моҳияти ва унинг асосий белгилари. бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми талаб таклиф рақобат нарх бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий бел...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (661,2 KB). "bozor iqtisodiyoti: mohiyati va belgilari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bozor iqtisodiyoti: mohiyati va… PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram