узбекистонда эркин бозор иктисодиётини яратишнинг концепциялари ва унинг шакилланиш хусусиятлари

DOC 186,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413565119_59643.doc ўзбекистонда эркин бозор иқтисодиётинияратишнинг концепциялари ва унинг шакилланиш хусусиятлари режа: 1.туркистоннинг мустамлака давридаги иқтисодий аҳволи. «ҳарбий коммунизм» сиёсатининг моҳияти. 2.янги иқтисодий сиёсат (яис), унинг мазмуни ва аҳамияти. бухоро ва хоразм республикаларининг (1920-24 йилар) иқтисодий ривожланиш тажрибаси. 3.нокапиталистик (капитализмни четлаб ўтиш) социализм қуриш "назарияси" ва унинг тарихий тақдири. 4.иқтисодиётда маъмурий буйруқбозлик тизимининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатлари. 5. ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йўлига ўтиши, бозор муносабатларига ўтиш даврининг тарихий зарурати, бошқариладиган ижтимоий бозор иқтисодиёти танлаб олиниши ва унинг хусусиятлари ушбу мавзуда қўйилган масалага жавоб бериш учун республикамизда 1865-1917 йилларда россия империясининг мустамлакаси сифатида ва шўролар хокимияти (1917-1990) йилларида амалга оширилган иқтисодий ўзгаришлар тўғрисида қисқа тўхталишни лозим деб ҳисоблаймиз, чунки бу даврда мавжуд бозор муносабатларини тугатиш ва маъмурий буйруқбозлик иқтисодиётини яратиш бўйича муҳим сиёсий - ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. уларнинг мохиятини тушинтириш орқали ҳозирги даврда бўлаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни ва аҳамиятини чуқурроқ идрок этиш имконияти туғилади деб ўйлаймиз. 1. туркистоннинг …
2
йдони барча экинзорларнинг 20-30 фоизидан ортиғи бўлмаган. донли экинлар эса 50 фоиз атрофида эди. бу тизимни бузиш учун пахтанинг нархи кескин оширилди (пахта дондан қиммат қилиб қўйилди) ва деҳқонлар пахта майдонларини кенгайтирдилар (пахта бўлса дон ҳам бўлади). янги ерлар очиш ва сунъий суғориш борасида ҳам анчагина иш олиб борилди, шу даврда мирзачўлни ўзлаштириш ва у ерларни асосан пахтачиликка ихтисослаштириш ( 90 фоизгача пахта ) кучайди. инқилобий роль ўйнаган яна бир ҳодиса – бу янги америка-мексика пахта навининг келтирилиши бўлди. бу нав махаллий «ғўза», «кўк кўсак»ка нисбатан серҳосил, эртапишар бўлиб, унинг толаси саноат талабларига жавоб бера олар эди. ишлаб чиқариш муносабатларида ҳам анчагина ўзгаришлар рўй берди, қишлоқ хўжалигида янги синфлар – қулоқлар, помешчиклар пайдо бўлди. оқибатда 1908 йилда пахта майдонлари 244,7 минг десятина (1 десятина-1,1 га) дан 1917 йил 425,8 минг дисятинага етди (1980 йилларда 2 млн. гектарга етказилди). і жаҳон уруши арафасида 597 минг десятина ерга пахта экилган. бу барча …
3
ди, ерга бўлган мулкчилик муносабатлари ҳам турли шаклда намоён бўла бошлади. туркистонда капиталистик муносабатларнинг шакилланиш масаласи анча мунозаралидир, аммо уларнинг чуқурлиги ва етуклиги тўғрисида ҳали узил-кесил фикр айтиш қийин бўлса бу муносабатларнинг пайдо бўлганлигига шак-шубҳа йўқ. молия, банк - кредит тизимлари вужудга келди. і жаҳон урушига қадар бу ерда товар пул муносабатлари, масалан, товарлик даражаси анча юқори эди. кустар саноати ишлаб чиқарган маҳсулот қиммати 62,7 млн. рубль бўлиб, фабрика-завод саноати қимматининг 28,7 фоизини ташкил этган. бундан ўлкадаги саноат маҳсулотининг қиммати 218,5 млн. рубль эканлиги аён бўлди. савдо ва саноат капитали тобора ўсди, россия марказдан хусусий капиталнинг кириб келиши ва маҳаллий капитал билан қўшилиши туфайли пахта бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларини сотиб олиш ва чиқариш учун савдо механизмига асос солди, шу йўл билан саноат тармоқлари олиб келиб реализация қилинадиган бўлди. товар алмашуви кўп асрлик давр мобайнида шаклланган ва ривожланган, савдо тармоқларга эга бўлган маҳаллий хусусий капитал қўлида тўпланган эди. ўрта осиёдан россияга …
4
жуд эди, яъни бу ерда хом ашё саноати йўналиши асосийдир. маҳаллий капитал савдо-сотиқ ва қишлоқ хўжалиги сохасида иш олиб борди (асосан судхўрлик). туркистонда савдо-сотиқ ўзининг обороти жихатидан ҳам, савдо-сотиқ соҳасида машғул бўлган ахолининг сони жиҳатидан ҳам мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида ҳамма вақт муҳим омилларидан бири бўлиб келган. савдо оборотининг характерига асосан туркистондаги савдо-сотиқ: 1. ўлканинг айрим қисмлари ўртасидаги ички савдодан; 2. туркистон билан марказий россия ўртасидаги товар айирбошлашдан; 3. қўшни хорижий давлатлар билан олиб борилган ташқи савдодан ташкил топган эди. бу савдода асосан россия саноатининг маҳсулотлари туркистон орқали қўшни давлатларга олиб бориб сотилган. у ердан ҳам товарлар олиб келинган. туркистон билан россиянинг марказий худудлари ўртасидаги савдо туркистон савдосида биринчи ўринда турар эди. унинг ривожи темир йўл қурилиши билан тез авж олди. 1900 йилда темир йўл орқали 5 млн. пудлик юк ташилган бўлса, бу юкнинг 60 фоизи пахта толаси (демак, 3 млн. пуд), сўнгра эса қуруқ мева, пилла, чигит мойи, қўй жуни, …
5
, қишлоқ хўжалик худудлари жуда кам ихтисослашган эди (натурал хўжалик кучли эди). ички савдода хунарманд - косибларнинг роли анча кучли эди. одатда, ҳунарманд ўз маҳсулотини ўзи ишлаб чиқарган ва уни ўзи бозорга олиб бориб сотган россия фабрика-завод саноатининг рақобатига қарамай, ҳунармандлар маҳаллий бозор эҳтиёжини қондиришда ҳали катта роль ўйнар эдилар. хўжалик ва рўзғор учун керакли буюмларнинг кўпи, масалан, кийим-кечаклар, дўппи, гилам ва намат, сопол ва металл идишлар, кетмон, пичоқ, сандиқ, аравалар, заргарлик буюмлари бозорда сотилган. одатда улгуржи савдогарлар молларни майда савдогарларга насия (кредит)га берарди, кредит шартлари эса ниҳоятда оғир эди. қисқача хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 1861 йилги ислоҳотлардан сўнг россияда капитлистик, яъни бозор муносабатлари шаклланди ва ўзининг анча мукаммал даражасига кўтарилди. россия мустамлакаси бўлган туркистонда бу муносабатлар эндигина шаклланиш даражасида эди ва марказдагидан етуклиги билан кескин фарқ қилар эди. шунинг учун бу ердаги муносабатларни ҳали чала капитализм деб баҳолаш мумкин эди. россия империясининг бу ерда олиб борган иқтисодий ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистонда эркин бозор иктисодиётини яратишнинг концепциялари ва унинг шакилланиш хусусиятлари" haqida

1413565119_59643.doc ўзбекистонда эркин бозор иқтисодиётинияратишнинг концепциялари ва унинг шакилланиш хусусиятлари режа: 1.туркистоннинг мустамлака давридаги иқтисодий аҳволи. «ҳарбий коммунизм» сиёсатининг моҳияти. 2.янги иқтисодий сиёсат (яис), унинг мазмуни ва аҳамияти. бухоро ва хоразм республикаларининг (1920-24 йилар) иқтисодий ривожланиш тажрибаси. 3.нокапиталистик (капитализмни четлаб ўтиш) социализм қуриш "назарияси" ва унинг тарихий тақдири. 4.иқтисодиётда маъмурий буйруқбозлик тизимининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатлари. 5. ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йўлига ўтиши, бозор муносабатларига ўтиш даврининг тарихий зарурати, бошқариладиган ижтимоий бозор иқтисодиёти танлаб олиниши ва унинг хусусиятлари ушбу мавзуда қўйилган масалага жавоб бериш учун республикамизда 186...

DOC format, 186,0 KB. "узбекистонда эркин бозор иктисодиётини яратишнинг концепциялари ва унинг шакилланиш хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.