bozor iqtisodiyoti va uni vujudga kelishi

PPT 24 sahifa 2,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
7-мавзу. бозор иқгисодиётининг моҳияти ва белгилари 1. бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши. бозор иқтисодиётининг асосий белгилари мавзу. бозор иқтисодиёти. бозор ва унинг тузулиши.(2соат) 1. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари бозор иқтисодиёти — бу хусусий мулк устунлигига асосланган ҳамда иқтисодий жараёнлар бозор меҳанизми ёрдамида бошқариладиган ва тартибга солинадиган иқтисодиётдир. бозор иқтисодиёт моделлари т/т № модел турлари асосий тавсифий белгилари 1 америка давлатнинг тартибга солиш роли энг кам даражада бўлиши; тадбиркорликнинг ҳар томонлама рағбатлантирилиши; аҳоли даромадларининг сезиларли даражада табақаланиши 2 япония давлатнинг иқтисодиётга таъсири юқори даражада; иш ҳақи даражасидаги фарқлар сезиларсиз. 3 швед иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш; иқтисодиётда давлат секторининг юқори салмоққа эгалиги. 4 француз давлатнинг тартибга солишдаги юқори роли; давлат тадбиркорлик фаолиятини кўллашининг анча кенглиги. 5 жанубий корея молия-кредит соҳасида давлат монополияси; экспортни рағбатлантириш ва импортни чеклаш. 6 хитой марказлашган режали иқтисодиёт моделидан «сотциалистик режали товар иқтисодиёти» моделига ўтиш; бозорлар (фонд, …
2 / 24
лари ишлаб чиқарилмайди. 2. қандай ишлаб чиқариш зарур? янги техника ва технологияга асосланган корхоналарда ишлаб чиқариш зарур. 3. қанча ишлаб чиқариш зарур? иқтисодии ресурслар тақозо қиладиган миқдорда ишлаб чиқарилади. 4. ким учун ишлаб чиқариш зарур? аҳолининг алоҳида табақалари (юқори, ўрта ва кам таъминланганлар) талабини ҳисобга олиб ишлаб чиқариш ташкил қилинади. 5. иқтисодий тизим рўй берадиган узгаришларга мослаша оладими? бунда мавжуд иқтисодий тизим бозор иқтисодиёти муҳитига мослаша олишлик даражаси ҳисобга олинади бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари камчиликлари: рақобатнинг кучсизланишига йўл қўяди (корхоналарнинг қўшилиб кетиши, монопол тизимларнинг вужудга келиши, хуфёна келишув, шафқатсиз рақобат ва иқтисодиётга давлат аралашуви кучайиши ҳамда техника тараққиёти натижасида) ижтимоий истеъмол характеридаги товарлар билан таъминлаш лаёқатига эга эмас. даромадлар тенгсизлигининг кучайишига ва ахолининг мулкий табақаланишига олиб келади. товарлар ҳажми ва пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликларни бартараф эта олмайди. қайта тикланмайдиган ресурсларни асраш, табиатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни таъминлашга лаёқатли эмас. иш ҳақи билан нархлар даражаси …
3 / 24
тнинг назоратчилик ва бошқарувчилик вазифаларини қисқартириш; хусусий бизнесга кўпроқ эркинлик бериш; муассасавий ўзгаришларни амалга ошириш, молия-банктизимини ислоҳ этишни чуқурлаштириш ва ривожланган бозор инфратузилмасини яратиш. хусусийлаштириш жараенини чуқурлаштириш ва амалда мулқдорлар синфини шакллантириш. иқтисодиётга хорижий сармояларни, аввало, бевосита йуналтирилган сармояларни кенг жалб қилиш учун шарт-шароитлар, кафолат ва иқтисодий омилларни кучайтириш. кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодий тараққиётда устувор ўрин олишига эришиш; мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциясини таъминлаш. иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш. ўзбекистонда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шаклантиришнинг асосий йўналишлари: биринчи устувор йўналиш — мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаб бориш иккинчи усгувор йўналиш—мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатнинг ҳуқуқий яҳлитлигини, тинчлик ва осойишталигини таъминлаш. учинчи устувор йўналиш—бозор ислоҳатларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш ва эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиб бориш. тўртинчи устувор йўналиш-инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, ошкораликни амалий ҳаётга жорий қилиш. бешинчи устувор йўналиш—нодавлат ва жамоат ташкилотларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва …
4 / 24
г устувор йўналишлари iii. иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари iv. ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари v. хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар янги ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси еттита устувор йўналиши: тараққиёт стратегиясида камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида: 2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинсин. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси лойиҳаси таркиби: ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгилаш; ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш; кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш; “ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”ни “ижтимоий ҳимоя ягона реестр”и билан интеграция қилиш. тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш …
5 / 24
иллионгача етказилсин; мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси асосида умумтаълим мактаблари касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этилсин. халқ таълими вазирлиги (б.саидов) молия вазирлиги (т.ишметов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги ўқув ўринларини яратиш ва мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича чораларни кўриб борсин. бунда, умумтаълим мактабларини “ишга марҳамат” мономарказларига бириктириш ҳамда мактабларни ўқув марказлари билан ўзаро боғловчи электрон платформани яратиш назарда тутилсин. 3. бозор тушунчаси ва унинг вазифалари 4 . бозорнинг турлари ва тузилиши.бозор инфратузилмаси 1 меҳнат биржасининг вазифалари. ишсизларни рўйхатга олиш. ишсизларни мос ўринларда иш билан таъминлаш. иш билан таъминланмаганларни қайта ўқитиш ва янги касбга тайёрлаш. ишсизларни ижтимоий химоялаш бозор сигменти — бу бозорни алоҳида белгиларига қараб бўғинларга ажратиш. унга иккита сабаб асос булади: • истеъмолчиларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатидан табақаланиши натижасида улар талабининг ўзаро фарқланиши. • алоҳида товар ишлаб чиқаришнинг табақалашиши. бозорни сегментларга ажратиш мезонлари: i. аҳолининг харид қилиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bozor iqtisodiyoti va uni vujudga kelishi" haqida

7-мавзу. бозор иқгисодиётининг моҳияти ва белгилари 1. бозор иқтисодиёти ва уни вужудга келиши. бозор иқтисодиётининг асосий белгилари мавзу. бозор иқтисодиёти. бозор ва унинг тузулиши.(2соат) 1. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари бозор иқтисодиёти — бу хусусий мулк устунлигига асосланган ҳамда иқтисодий жараёнлар бозор меҳанизми ёрдамида бошқариладиган ва тартибга солинадиган иқтисодиётдир. бозор иқтисодиёт моделлари т/т № модел турлари асосий тавсифий белгилари 1 америка давлатнинг тартибга солиш роли энг кам даражада бўлиши; тадбиркорликнинг ҳар томонлама рағбатлантирилиши; аҳоли даромадларининг сезиларли даражада табақаланиши 2 япония давлатнинг иқтисодиётга таъсири юқори даражада; иш ҳақи даражасидаги фарқлар сезиларсиз. 3 швед иқтисодиётни давлат томонидан тартибга сол...

Bu fayl PPT formatida 24 sahifadan iborat (2,9 MB). "bozor iqtisodiyoti va uni vujudga kelishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bozor iqtisodiyoti va uni vujud… PPT 24 sahifa Bepul yuklash Telegram