бозор иқтисодиёти шароитида прогнозлаш ва режалаштириш

DOC 142.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355579431_41078.doc www.arxiv.uz режа: 1.прогнозлаш ва режалаштиришни моҳияти, мақсади, вазифалари ва аҳамияти. 2. режалаштиришни қоидалари (принциплари). 3. прогнозлаш ва режалаштиришга қўйиладиган умумий талаблар. 4. прогнозлаш ва режалаштириш турлари ва босқичлари. 5. прогнозлаш ва режалаштириш усуллари ҳамда кўрсаткичлари прогнозлаш ва режалаштиришни моҳияти, мақсади, вазифалари ва аҳамияти бозор иқтисодиёти шаклланиши шароитида иқтисодий фанларнинг вазифаларидан бири режалаштириш муносабатларини тўғри ва илмий асослашдан иборатдир. иқтисодиёт фанининг асосчиларидан бири қадимги грек файласуфи аристотелнинг айтишича, ҳар қандай неъмат яратиш ҳар жойда, ҳар томонлама икки хил шартга боғлиқ, яъни, биринчиси, ҳар қандай фаолиятни келажак мақсадини тўғри аниқлаб олиш, иккинчидан, мақсадга эришишга муносиб воситаларини топишдан иборатдир. ушбу иборалардан келиб чиқадики, тарихан инсоният ўз фаолиятини амалга оширишда абстракт фикрлаш асосида уни доимо прогноз қилган ва режалаштирган. режалаштириш атамаси ҳаётга кейинчалик, айниқса, социалистик тизим даврида тадбиқ қилинган. носоциалистик тизимдаги давлатларда кўпроқ прогноз, программа, стратегия, концепция каби атамалар ишлатилади. буларнинг ҳаммаси бир хил вазифани, яъни келажакда содир бўладиган ёки содир бўлиши мумкин …
2
иш методологияси режалаштириш жараёнининг ички логикасини ёритиб беради. режалаштириш методологияси режалаштириш жараёнини ташкил қилиш, уни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш принципларини, методларини, таркибини, тартибини, этапларини ва кўрсаткичлари системасини асослаб берадиган таълимотдир. ҳар қандай ижтимоий тизимда ўз фаолиятини юргизишда инсоният учта бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган фундаментал муаммолар билан туқнашади. бозор иқтисодиёти шароитида шаклланган иқтисодий назария у муаммоларни қуйидагича таърифлайди: биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда? иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча харажатлар зарур бўлади? учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай тақсимланади? жамият ва унинг субъектлари олдидаги бундай муаммолар, албатта, ўз-ўзидан ҳал бўлмайди. бунинг учун халқ хўжалигини ташкил қилиш, бошқариш, тармоқлараро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни боғлаш, сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабатларни, товар билан баҳо миқдорини мослаштириш ва ҳоказолар каби иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларни уйғунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурияти туғилади. бу ҳодисалар ва жараёнларни тартибга солиш ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш, аввалом бор иқтисодий қонунлар таъсири остида …
3
орни синтези» ғоясини асослаб берган. америкалик менежер ли якока «карьера менеджера» (м.: прогресс, 1990.) асарида «… давлат томонидан режалаштириш, бу умуман социализмни билдирмайди. бу дегани асосланган стратегия, шаклланган мақсадни мавжудлигини билдиради. бу бутун иқтисодий сиёсатни аспектларини келишилишини англатади. бизда прогресс бўлмайди, токи биз ҳар қандай давлат миқиёсида режалаштириш капиталистик тизимга бостириб кириш деган нотўғри ғоядан қайтмасак» (361-бет). фридрих уинслоу тейлор (1886-1915) ҳозирги замон менежментининг асосчиси деб ҳисобланган, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш назариясини яратган. унинг «менежментни илмий принциплари» номли асарида меҳнатни ташкил қилиш қонуниятлари тўғрисидаги билимларни қатъий илмий тизими, меҳнатни ташкил қилиш, вақтни ўрганиш усуллари (хронометраж), таннархни ҳисоблашнинг математик усуллари, иш ҳақини дифференцияция қилиш, меҳнат жараёнини таҳлил қилиш ва унинг асосида режалаштириш, ташкил қилиш масалалари асосланган. ф.тейлор нафақат юқоридаги қоидаларни назарий асослаган, уларни ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ қилган. генри лодренс гамнт (1861-1919) корхона фаолиятини тезкор режалаштириш ва бошқаришга асос солган. унинг «графиги гамнта» номи билан машҳур бўлган графикларни режалаштириш тизими ишлаб чиқариш …
4
арни тасдиқлашдан иборат бўлиб, уларнинг бажарилишини таъминлаш учун қудратли иқтисодий, ҳуқуқий, маъмурий дастаклар (инструментларни) ишлатишни кўзда тутган. жаҳон иқтисодиёти назарияси ютуқлари ва тажрибасини ишлатиш асосида индикатив режалар чуқур илмий асосда ишлаб чиқилиб, уни тайёрлашга юқори касбий малакага эга бўлган иқтисодчилар, олимлар жалб қилинган. ривожланган давлатлар иқтисодиётидаги етук ютуқларга эришиш, кризисларни бартараф қилиш, стратегик, жорий ва тезкор режалаштириш усулларини, қоидаларини ишлатиш асосида эришган десак муболаға бўлмайди. уларда режалаштириш масалалари билан шуғулланадиган зарурий кафолатларга эга бўлган вазирликлар, идоралар, муассасалар ташкил қилинган. барча фирмалар, компаниялар, корпорациялар, корхоналар прогнозлаш ва режалаштириш билан шуғулланадиган функционал бошқарув органларига эга. корхоналар, фирмалар фаолиятини режалаштириш илмий асосланган ҳолда ташкил қилинади. чет эл амалиётида режалаштиришни ташкил қилишни асосан икки хил усули ишлатилади. биринчиси, «break-down» - юқоридан пастга усули, иккинчиси, «buifd-up» - пастдан юқорига усули. биринчи усулни мазмуни корхона раҳбарияти унинг мақсад ва вазифаларининг асосий йўналишларини белгилайди, қуйи бўлимларда улар деталлаштирилиб, силжиш жараёнида умумий режага киритилади. иккинчи усул бўйича кўрсаткичларни …
5
ерилади. стратегик йўналиш уч йилга мўлжалланиб, 5 йилга экстрополяция қилинади. бу цикл йиллик режаларни асослашни ҳам ўз ичига олади. йиллик (жорий) режалаштиришни хўжалик фаолиятини ва бозор конъюнктурасини чуқур таҳлил қилиш асосида маркетинг бўлими бажаради. режанинг бажарилишини ишлаб чиқариш бош бошқарма бошлиғи ҳар ойда ўтказадиган мажлисларда заводлар бошлиқлари орқали амалга оширади. ҳар қандай режадан четлашиш маркетинг ва молия бўлимлари билан танқидий таҳлил қилинади, режага зарурий тузатишларлар киритилади. раҳбариятнинг доимий назоратида турадиган кўрсаткичларга – буюртмалар сони, ишлаб чиқариш вақти, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш заҳиралари миқдори, харажатлар, фойда кабилар киради. режалаштиришни бозор муносабатларига мос келмаслиги қалбаки асосланиб келинганлиги бизларга ҳозирги кунда аён бўлиб турибди. бундай назариянинг асосида «марказлашган-буйруқбозлик» концепцияси ётган бўлиб, халқ хўжалигини ягона режа асосида бошқариш, унинг барча соҳаларини фақатгина марказдан туриб режалаштириш ғояси ётган эди. мутаносиб ривожланишни тўғридан-тўғри марказдан режалаштириш деб тушунилди. ҳозирги кунда, шу сабабли иқтисодий адабиётларда, тадбиркорлар, хўжалик раҳбарлари ва оддий одамлар онгида бозор иқтисодиётида режали мутаносиб ривожланиш қонуни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор иқтисодиёти шароитида прогнозлаш ва режалаштириш"

1355579431_41078.doc www.arxiv.uz режа: 1.прогнозлаш ва режалаштиришни моҳияти, мақсади, вазифалари ва аҳамияти. 2. режалаштиришни қоидалари (принциплари). 3. прогнозлаш ва режалаштиришга қўйиладиган умумий талаблар. 4. прогнозлаш ва режалаштириш турлари ва босқичлари. 5. прогнозлаш ва режалаштириш усуллари ҳамда кўрсаткичлари прогнозлаш ва режалаштиришни моҳияти, мақсади, вазифалари ва аҳамияти бозор иқтисодиёти шаклланиши шароитида иқтисодий фанларнинг вазифаларидан бири режалаштириш муносабатларини тўғри ва илмий асослашдан иборатдир. иқтисодиёт фанининг асосчиларидан бири қадимги грек файласуфи аристотелнинг айтишича, ҳар қандай неъмат яратиш ҳар жойда, ҳар томонлама икки хил шартга боғлиқ, яъни, биринчиси, ҳар қандай фаолиятни келажак мақсадини тўғри аниқлаб олиш, иккинчидан, мақсадга...

DOC format, 142.0 KB. To download "бозор иқтисодиёти шароитида прогнозлаш ва режалаштириш", click the Telegram button on the left.