сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чикаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш

DOC 112,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405762368_56588.doc сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш режа: 1. хизматларни сотиш режасининг тузилиши. 2. сотиш режасининг асосий вазифалари. 3. сервис корхоналарида тузиладиган бизнес режанинг вазифалари ва функциялари. 1. хизматларни сотиш режасининг тузилиши. хўжалик юритишнинг бозор тизимига хос бўлган иқтисодий муносабатлар ривожланишнинг ноаниқлиги, корхона иқтисодиёти ривожланишининг мос келувчи йўналишларини ишлаб чиқиш заруриятини белгилаб беради. бу вазифа амалда режалаштириш ва башорат қилиш ёрдамида амалга оширилади. башарот – бу, корхона, объект ёки ҳодисанинг келажакдаги аҳволи ва уларни амалга ошириш вариантлари ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳазадир. башоратларни ишлаб чиқиш жараёни башорат қилиш, яъни келажакни ҳозирги пайтдан келиб чиққан ҳолда олдиндан кўра билиш деб аталади. корхона ҳамда бутун иқтисодиёт миқёсида башорат қилишнинг объектлари сифатида иқтисодий, ижтимоий, фан-техника ва бошқа жараён ва ҳодисаларни кўрсатиш мумкин. корхоналар фаолиятида иқтисодий башоратлар алоҳида ва етакчи ўрин эгаллайди. уларнинг асосий вазифалари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ривожланиш мақсадларини белгилаш, оптимал йўналишлар ва уларга эришиш воситаларини …
2
ий ривожланиш режаси шаклида амалга оширилади. мазкур режалаштириш турининг соддалаштирилган кўриниши кўпинча корхона фаолиятининг йиллик режаси деб аталади. тезкор – ишлаб чиқариш режалаштириш техник-иқтисодий режалаштиришнинг давоми бўлиб, корхона фаолияти йиллик режасини янада қисқароқ муддатга - сутка, ўн кунлик, ойга бўлиб муайянлаштириш билан тавсифланади. тезкор-ишлаб чиқариш режалаштириш-календарь режалаштириш ва диспетчерлашдан иборат бўлади. календарь режалаштиришда корхона йиллик режасида ва биринчи ўринда ишлаб чиқариш дастури(маҳсулот тайёрлаш режаси)ни ўн кунлик, ҳафта, кун ва смена бўйича аниқлаштириш ҳамда бу кўрсаткичларни бажарувчиларга етказиш кўзда тутилган. диспетчерлаштириш ойлик, ўн кунлик, кунлик сутка-сменалик режаларни бажаришни тезкор бошқаришда ифодаланади. шуни қайд қилиш керакки, юқорида кўрсатиб ўтилган режалаштириш турлари асосан машинасозлик, самолётсозлик, автомобильсозлик каби соҳаларнинг йирик ва баъзи ҳолларда ўрта корхоналари учун хосдир. гарчи, бизнес-режа ҳозирги кунда “оммавий” бўлиб йирик ва ўрта корхоналарда қўллансада, асосан ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлмаган ҳамда ходимлар сони 100 кишигача бўлган кичик корхона ва микрофирмалар бизнес-режалар асосида фаолият юритади. яна бир муҳим нарсани айтиб ўтиш …
3
атлар, молия каби турларини ўз ичига олади ҳамда ўз мазмуни ва мақсадли функцияларига кўра, стратегик режалаштиришдан фарқ қилмайди. қисқа муддатли режалаштиришда корхона фаолияти ва ривожланиши 1-3 йилга мўлжаллаб режалаштирилади. унинг ўзига хослиги шундаки, биринчи йил кўрсаткичлари ҳар чоракда, иккинчи ва учинчи йил кўрсаткичлари эса ҳар ярим йил ёки бир йилда аниқлаштирилади ва тўғрилашлар киритилиб борилади. бунинг мақсади сифатида эса, режа кўрсаткичларининг иқтисодий муҳит, бозор ва фан-техника тараққиётида юз бераётган ўзгаришларни тўлароқ акс эттиришга интилишни кўрсатиш мумкин. бозор муносабатларида рақобатчиликни кучайтириш ҳамда хўжалик юритиш ва ҳаётий жараёнлар динамикаси ҳисобига жорий режалаштириш амалга оширилиб, унга чоракларга бўлинган йиллик режалар асос қилиб олинади. ушбу режалар қоидага кўра, ўзгарувчан бўлиб, жорий йилнинг биринчи уч ойи учун қатъий, ҳаётий кўрсаткичлар белгиланиб, кейинги тўққиз ой давомида уларга тўғрилашлар (корректировка) киритилади. улар қисқа муддатли режаларга қараганда, айниқса, ишлаб чиқариш ҳаракати ва моддий-товар бойликлари заҳираси, баҳони шакллантириш қисмида янада аниқроқ ҳисобланади. умуман олганда, корхонанинг турли бўлим ва хизматлари …
4
моғининг меҳнат, ишлаб чиқариши даражасига таъсири; асбоб-ускуналарни иш билан таъминлаш коэффициентининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ва корхона ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишига таъсири; хом ашё ва материаллардан фойдаланиш коэффициентининг маҳсулот таннархи пасайишига таъсири ва ҳоказолар. умумлаштирувчи ҳамда хусусий кўрсаткичлар иккита категорияга - миқдор (абсолют) ва сифат (нисбий) категорияларига бўлиниши мумкин. миқдор кўрсаткичлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш фаолиятини ҳажм ўлчамида изоҳлайди. бундай кўрсаткичлар қаторига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори, ишлаётган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, машина ва асбоб-ускуналар парки, ишлаб чиқариш дастурини амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар миқдори, цех ҳамда иш жойлари сони ва ҳоказоларни киритиш мумкин. сифат кўрсаткичлари корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги ўзгаришларни нисбий катталиклар: меҳнат маҳсулдорлигининг ўсиши, маҳсулот таннархининг базис даврга (ёки режа ҳисоботига) нисбатан фоизларда камайиши, маҳсулотнинг тўлиқ таннархига нисбатан фоизларда даромад ҳажми, корхона рентабеллик даражасининг ўсиши ва шу кабилар ёрдамида тавсифлайди. сифат кўрсаткичлари аксари ҳолларда пул қийматида ифодаланиши сабабли, корхоналарнинг хўжалик фаолиятини режалаштириш ва …
5
чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. айнан шу чора-тадбирлар ва янги мақсадлардан келиб чиққан ҳолда жорий режалаштириш амалга оширилади ҳамда янги режа даврига корхона фаолияти режалари ишлаб чиқилади. 2. сотиш режасининг асосий вазифалари. режалаштириш услубияти – бу иқтисодиётни бошқаришнинг турли бўғинларида, жумладан, корхоналарни бошқаришда режаларни ишлаб чиқиш усуллари мажмуасидир. аввалги режали иқтисодиёт шароитларида у аввало режа органларининг, ҳам собиқ иттифоқ миқёсида, ҳам алоҳида республикалар миқёсида амал қилган иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича услубий кўрсатмаларга таянар эди. иқтисодиётнинг муҳим соҳа ва тармоқларини жорий ва истиқболли режалаштириш ушбу кўрсатмалар асосида амалга оширилади. мазкур ҳолатда режалаштириш услубиятига кўра, “юқоридан пастга” тамойили асосида назорат рақамлари, лимит ва нормативлар туширилар, кейин эса “пастдан юқорига” тамойили асосида, яъни корхоналардан юқори турувчи органларга қайта узатилар эди. “юқори” даражада режа кўрсаткичлари йириклашган тавсифли бўлса, корхоналар миқёсида эса ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда муайян ва деталли тавсифга эга бўлади. режалаштиришда ушбу тизимнинг камчилиги шунда эдики, деярли ҳар бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чикаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш" haqida

1405762368_56588.doc сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш режа: 1. хизматларни сотиш режасининг тузилиши. 2. сотиш режасининг асосий вазифалари. 3. сервис корхоналарида тузиладиган бизнес режанинг вазифалари ва функциялари. 1. хизматларни сотиш режасининг тузилиши. хўжалик юритишнинг бозор тизимига хос бўлган иқтисодий муносабатлар ривожланишнинг ноаниқлиги, корхона иқтисодиёти ривожланишининг мос келувчи йўналишларини ишлаб чиқиш заруриятини белгилаб беради. бу вазифа амалда режалаштириш ва башорат қилиш ёрдамида амалга оширилади. башарот – бу, корхона, объект ёки ҳодисанинг келажакдаги аҳволи ва уларни амалга ошириш вариантлари ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳазадир. башоратларни ишлаб чиқиш жараёни башорат қилиш...

DOC format, 112,0 KB. "сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чикаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.