bozor iqtisodiyoti

DOC 31 pages 259.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
ii - б œ л и м 3 -мавзу. бозор иқтисодиёти.бозор ва унинг тузилиши. режа: 1. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. 2. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. 3. бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари. 4. бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари. 1. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди. олдинги бобда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти …
2 / 31
г ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади. бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ёлланма ишчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ва қимматли қоғозлар эгалари ҳам киради. одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари учта гуруҳга бўлинади: уй хўжаликлари, корхоналар (тадбиркорлик сектори) ва давлат. уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлик. уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади. тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. у иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради. давлат …
3 / 31
лиф ҳамда рақобат. бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат: - турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши; - тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; - рақобат курашнинг мавжудлиги; - давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви; - корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги. бозор иқтисодиётининг тарихан таркиб топган икки турини ажратиш зарур. биринчиси классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб аталиб, узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда хiх асрнинг охирларигача давом этиб келди. унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор нархи ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши. бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, хiх асрнинг …
4 / 31
тизими орқали бошқариш); д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. бунда давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши. ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. иқтисодиётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (2-чизма). 2-чизма. замонавий бозор хўжалиги моделлари. бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши. ҳар қандай иқтисодий тизим сингари бозор иқтисодиёти ҳам иқтисодиётнинг умумий муаммоларини ифода этувчи қуйидаги саволларга жавоб топиши зарур: нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? ким учун ишлаб чиқариш зарур? агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг барча босқичларига хос бўлган умумий …
5 / 31
ишлаб чиқарилади. 2. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари бозор иқтисодиётининг самарали, халқчил ва барқарор иқтисодий тизим сифатида амал қилиши ва ривожланиши унинг афзалликлари билан боғлиқдир. бозор иқтисодиётининг афзалликлари қуйидаги жиҳатлар орқали ифодалаш мумкин: 1) ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. бунинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. у ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйғунлаштиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо этади. қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасидаги миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди; 2) эркинлик. бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйғунлаштириш ташкил қилишнинг асосий муаммоларидан биридир. бундай уйғунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. бири – марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси – бозор тизими воситаси …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bozor iqtisodiyoti"

ii - б œ л и м 3 -мавзу. бозор иқтисодиёти.бозор ва унинг тузилиши. режа: 1. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. 2. бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. 3. бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари. 4. бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари. 1. бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди. олдинги бобда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй б...

This file contains 31 pages in DOC format (259.5 KB). To download "bozor iqtisodiyoti", click the Telegram button on the left.

Tags: bozor iqtisodiyoti DOC 31 pages Free download Telegram