меҳмонхоналарда маркетингни бошқариш

DOC 320,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482259631_66643.doc меҳмонхоналарда маркетингни бошқариш режа: 1. меҳмонхоналарда маркетинг ва сотувларнинг роли 2. истеъмолчилар хулқ-атвори 3. меҳмонхона маркетингидаги «тўрт пи» ва «етти пи» тушунчалари 4. бозорни сегментларга ажратиш ва хизматларнинг бозордаги мавқеини белгилаш 5. маркетинг муҳитини таҳлил қилиш ва маркетинг стратегияларини танлаш 6. меҳмонхона корхонасида режалаштириш жараёни 7. янги маҳсулот ва савдо белгисини ишлаб чиқиш 8. меҳмонхона хизматларини тақсимлаш каналининг функциялари 9. коммуникация воситалари, иштирокчилари ва мақсадлари 1. меҳмонхоналарда маркетинг ва сотувларнинг роли меҳмонхона бизнесида туристик маҳсулот ёки хизматни сотишни ифодаловчи икки тушунча – шахсий ва корпоратив сотувлар тушунчалари мавжуд. шахсий сотув деганда меҳмонхона корхонасининг ўзи кўрсатадиган хизматларни сотиш мақсадида бир потенциал харидор ёки харидорлар гуруҳи билан бевосита алоқа қилиши тушунилади. шахсий сотувлар сотишнинг анча қиммат, лекин самарали усули ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: потенциал харидорлар ёки буюртмачиларни излаш, уларга хизматлар намойиш этилишини ташкил қилиш, музокаралар ўтказиш ва сотувларни якунлаш – хизматлар кўрсатишга шартнома тузиш. корпоратив сотув деганда хизматларни воситачилар …
2
тинг: - тўғри маҳсулот; - тўғри жойда; - тўғри вақтда; - тўғри нархда мавжудлигини ва харидор мазкур маҳсулот мавжудлигини билишига бўлган ишончни англатади. сотувлар харидор шахсий алоқа қилиш орқали ўз эҳтиёжларига ёки ташкилотнинг иш мақсадларига мос келадиган маҳсулот ёки хизматни олиш ҳақида қарор қабул қилганини англатади. меҳмонхона хизматлари маҳсули ўзига хос ва бетакрордир. у моддий бўлиши (ресторанда тушлик), аммо хизмат ҳам бўлиши (номерни тозалаш), шунингдек иккаласининг комбинацияси бўлиши мумкин. меҳмонхона хизматлари ўзига хос хусусиятларга эга (11.1-расмга қаранг). бозорга қараб мўлжал олган мавсумий фарқлар мослашувчан устунликлар тўплами туристик маҳсул(меҳмонхона маҳсули моддий ва номоддий шакллар вақтда истеъмол қилиниши чекланган узоқ муддатли эмас қиммати ҳар хил идрок этилади расм. туристик маҳсулнинг хусусиятлари меҳмонхона маҳсули – эгаллаш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозор харидор эътиборига ҳавола этиш мумкин бўлган нарсалар мажмуи. у физик объектларни, хизматлар, жойлар, ташкилот ва ғояларни ўз ичига олади. масалан, меҳмонхонада бўлиш ҳақидаги умумий тасаввур турист ёки бизнесменда у сафарга чиқишидан …
3
ёт цикли концепцияси маҳсулотни режалаштириш ва ривожлантириш учун уни сотиш ва унинг маркетинги каби муҳимдир. маҳсулотнинг ҳаёт цикли, уни сотиш ва унинг бозордаги ўрни каби, турғун эмас. бу ҳар қандай савдо белгиларига, иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва кичик тармоқларига, шунингдек муайян маҳсулотлар ва хизматларга, маҳсулотларнинг янги турларига хосдир. маҳсулотлар ҳаётининг муайян давомийлиги мавжуд эмас. айрим маҳсулотлар қисқа вақт муомалада бўлса, айрим маҳсулотларга талаб бозорда узоқ йиллар мобайнида мавжуд бўлади. маҳсулотнинг ҳаёт цикли (расм) беш босқичдан ташкил топади: расм. маҳсулот-хизмат ҳаёт циклининг схемаси 1. маҳсулотни ишлаб чиқиш – янги маҳсулот ғоясининг топилиши ва таърифланиши даври. янги маҳсулот ишлаб чиқилаётган даврда унинг сотувлари нолга тенг бўлади, компания инвестициялари эса кўпайиб боради. 2. жорий этиш – маҳсулот бозорга чиқарилганидан кейин сотувлар аста-секин ўсиб боради. мазкур босқичда компания фойда олмайди. 3. ўсиш – маҳсулот бозорда кенг тарқалади ва компания даромадлари ўсиб боради. 4. етуклик – сотувларнинг ўсиши тўхтайдиган босқич, чунки шу давргача маҳсулотни потенциал харидорларнинг …
4
ҳаёт циклининг ҳар бир босқичига кенг тавсиф берилган (doyle p. the realities of product life circle. 1976). жадвал маҳсулот ҳаёт цикли босқичларининг тавсифи тавсиф ҳаёт цикли босқичлари жорий этиш ўсиш етуклик таназзул сотиш паст жадал ўсиш секин ўсиш пасайиш даромад кам юқори даражада пасайиш паст ёки нолга тенг нақд пул оқими манфий мўътадил юқори паст мижозлар новаторлар оммавий бозор оммавий бозор қолоқлар маркетинг стратегияси қамрови кенг бозор бозорга кириш бозордаги улушини ҳимоя қилиш унумдорлик маркетинг харажатлари катта кескин камайган қисқариб бораётган кам маркетинг акценти маҳсулот ҳақида хабардорлик савдо белгисини устун қўйиш товарлар маълум турини олишга одатланганлик танлаб олиш дистрибуция дастлабки жадал қизқин танлашга асосланган нарх баланд паст энг паст оқилона маҳсулот асосий такомил-лаштирилган табақа-лаштирилган оқилона-лаштирилган аксарият компаниялар зарур вақтда бозорга киришда фойдаланиши мумкин бўлган бир неча маҳсулотлар ва хизматларга эга. бу усул кўпинча маҳсулотнинг етуклик босқичини қўллаб-қувватлаш учун қўлланилади. маҳсулот ҳаёт цикли концепцияси маҳсулотнинг бозордаги фаолиятини тавсифлаш учун ҳам фойдали. …
5
лган наф, баҳо ва анъаналарнинг умумий йиқиндиси харидорга таъсир кўрсатиши ва муайян жамиятда унинг хулқ-атворини тартибга солиши мумкин. референт гуруҳлар – шахс ижтимоий муҳит таъсирида бўладиган ва ўзининг мақсадларини намоён этиши мумкин бўлган гуруҳлар. бундай гуруҳлар реал одамлардан ёки бадиий қаҳрамонлардан ташкил топиши мумкин. гуруҳда муайян шахс ўз ҳаётида риоя қиладиган қоидалар ва қадриятлар тўплами белгилаб қўйилади. табақа – аҳолининг муайян табақасига мансублик харидорнинг хулқ-атворига бевосита таъсир кўрсатади. саноатлашган жамиятда, қоида тариқасида, шахснинг келиб чиқишига эмас, балки ишда, хизматда эгаллаган мавқеига қараб ажратиладиган тўрт асосий табақа фарқланади: 1) а ва б бошқарувга оид ва касбий табақа; 2) в1 назорат қилувчи ва маҳкамавий табақа; 3) в2 малакали меҳнат билан шуғулланадиганлар табақаси; 4) г ва д малакасиз қўл меҳнати билан шуғулланадиганлар ва ишсизлар табақаси. айрим мутахассисларнинг фикрича, табақаларга ажратишда шахснинг меҳнат жараёнида эгаллаган мавқеига қўшимча тарзда қуйидаги тафсилотларни ҳам ҳисобга олиш лозим: - шахснинг даромадлари; - маълумоти; - атрофидаги қўшниларининг сифати; - …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳмонхоналарда маркетингни бошқариш" haqida

1482259631_66643.doc меҳмонхоналарда маркетингни бошқариш режа: 1. меҳмонхоналарда маркетинг ва сотувларнинг роли 2. истеъмолчилар хулқ-атвори 3. меҳмонхона маркетингидаги «тўрт пи» ва «етти пи» тушунчалари 4. бозорни сегментларга ажратиш ва хизматларнинг бозордаги мавқеини белгилаш 5. маркетинг муҳитини таҳлил қилиш ва маркетинг стратегияларини танлаш 6. меҳмонхона корхонасида режалаштириш жараёни 7. янги маҳсулот ва савдо белгисини ишлаб чиқиш 8. меҳмонхона хизматларини тақсимлаш каналининг функциялари 9. коммуникация воситалари, иштирокчилари ва мақсадлари 1. меҳмонхоналарда маркетинг ва сотувларнинг роли меҳмонхона бизнесида туристик маҳсулот ёки хизматни сотишни ифодаловчи икки тушунча – шахсий ва корпоратив сотувлар тушунчалари мавжуд. шахсий сотув деганда меҳмонхона корхонасининг ўз...

DOC format, 320,5 KB. "меҳмонхоналарда маркетингни бошқариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.