меҳмонхоналарда автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш

DOC 91,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482259497_66641.doc меҳмонхоналарда автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш режа: 1. меҳмонхона бизнесида автоматлаштирилган ахборот тизимлари 2. меҳмонхонани бошқариш компьютер тизимлари 3. дунё миқёсидаги резервлаш тизимлари 1. меҳмонхона бизнесида автоматлаштирилган ахборот тизимлари автоматлаштирилган ахборот тизими компьютер дастурлари тўпламидан иборат бўлиб, улар ёрдамида бошқариш офислари ва ёрдамчи бўлимлар иши учун долзарб аҳамиятга эга бўлган ахборотни йиғиш ва ундан фойдаланиш мумкин. бу тўплам таркибида тўрт дастур айниқса муҳимдир, чунки улар маъмурларни қуйидаги йўналишлар бўйича керакли ахборот билан таъминлайди: · резервлаш хизматини бошқариш; · меҳмонларга хизмат кўрсатишни бошқариш; · меҳмонлар билан ҳисоб-китоб қилишни бошқариш; · меҳмонхонани бошқаришнинг умумий масалалари. автоматлаштирилган ахборот тизимининг резервлаш хизмати фаолиятини таъминловчи таркибий қисми мазкур хизмат ходимларига резервлашга сўровларни тез олиш, расмийлаштирилган бронларга тасдиқлар олиш ва меҳмонхона номерлари мижозлар билан қай даражада тўлиқлиги ҳақида доим аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради. автоматлаштирилган ахборот тизимида бевосита офисда ва телефон орқали резервлаш марказлаштирилган тизими орқали амалга оширилган бронлаш ҳақидаги барча ахборот жамланади. меҳмонхона корпорацияларининг …
2
ар; · турларни расмийлаштириш; · маъмурий-хўжалик масалалари; · фоиз даромадларини бошқариш; · комплекс дастурлар тузиш; · улгуржи савдо; · компьютер бўйича ҳисоб-китоблар учун интерфейс; · кинофильмлар намойишини буюртма қилиш учун интерфейс; · савдо нуқталари учун интерфейс; · экологик назорат; · марказлаштирилган резервлаш; · шаҳар гроссбухи; · кредиторлик қарзлари; · кондоминиум эгаларининг счётлари; · уюшмаларни бошқариш; · номерларни узоқ муддатга берганлик учун ижара ҳақи; · таймшерлар учун ижара ҳақи. ўрта ва катта меҳмонхоналарда маъмурнинг иш жойи счётлар ва харидларни назорат қилиш ва расмийлаштириш учун мини-компьютер билан жиҳозланади. меҳмонхонада одатда мониторлар билан жиҳозланган яна бир нечта хизматлар: савдо нуқталари, таъминот хизмати, конференц-зал ва бошқа хизматлар ҳам фаолият кўрсатади. кичик меҳмонхоналар сўровларни расмийлаштириш учун мини-компьютердан алоҳида фойдаланиши ёки уни маҳаллий тармоққа улаши мумкин. 2. меҳмонхонани бошқариш компьютер тизимлари меҳмонхона мажмуини марказлаштирилган тартибда бошқариш компьютер тизимлари ҳатто йирик меҳмонхона фаолиятини ҳам кўп вақт ва куч сарфламасдан мувофиқлаштириш имконини беради. тизим қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: …
3
номерлар фонди, маъмурий, тижорат, муҳандислик, умумий овқатланиш хизматлари фаолиятини автоматлаштирувчи дастурлар пакетидан ташкил топади. дастурларнинг ўзи функционал принципга кўра тузилган. масалан, номерлар фондини бошқариш хизмати (front office)ни автоматлаштириш дастури номерлар фондини бошқариш, резервлаш, бронлаш, меҳмонларни рўйхатга олиш, жойлаштириш, яшаш ва кўрсатилган хизматлар баҳосини автоматик тарзда ёзиш йўли билан меҳмонларнинг ҳисобварақларини юритишни таъминлаш имконини беради. ресторанлар, барлар ҳамда умумий овқатланишнинг бошқа бўлимларида мижозларга хизматлар кўрсатиш ва улар билан ҳисоб-китоб қилишни автоматлаштиришга мўлжалланган дастур қуйидаги вазифаларни бажаради: меҳмонларнинг овқатланиши ва залларнинг юкланишини бошқариш дастурларини юритиш, омборда ва ишлаб чиқаришда озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлигини кузатиш, озиқ-овқат омборига талабномаларни расмийлаштириш, ишлаб чиқариш озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳаракатини ҳисобга олиш ва назорат қилиш, таомлар ва менюни калькуляция қилиш. тизимларнинг сервис модуллари ҳужжатлар ва хатларни тайёрлаш ва чоп этиш, операцион, статистик ва молиявий ҳисоботлар тузишга мўлжалланган. кичик меҳмонхоналарда асосан front offise ни автоматлаштириш учун мўлжалланган соддалаштирилган тизимлар қўлланилади. қуйида шундай тизимларнинг айримларини кўриб чиқамиз. fidelio тизими-меҳмонхоналар ва ресторанлар учун …
4
ан барча босқичларини қўллаб-қувватлайди. тизим муомалада жуда содда бўлиб, бирон-бир алоҳида шахсий компьютерларни тақозо этмайди ва ҳар қандай катталикдаги меҳмонхоналарда фойдаланиш учун мосдир. комплекс функционал жиҳатдан бир нечта модулга ажратилган: бронлаштириш, номерлар фондини бошқариш блоки, тарифларни бошқариш (кўриб чиқиш, ўзгартириш, оқилоналаштириш), хизматларни пакетлаштириш (конфигурация, реализация, кузатиш, хизматлар кўрсатиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ш.к.), меҳмонларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш, ҳисоботлар тайёрлаш ва ш.к. бронлаштириш модули 20 дан ортиқ ҳар хил вазифаларни бажариш, чунончи: хоналарнинг мавжудлиги ҳақидаги ахборотни кўздан кечириш, мижозларнинг маълумотлар базасини юритиш, ҳар қандай тоифага мансуб меҳмонлар учун номерларни бронлаштириш, ҳисоб ва статистикани юритиш, автоматик факс жўнатиш имконини беради. ҳисоботлар модули меҳмонхона ишида зарур бўлган маълумотномалар, шакллар, статистик материалларнинг қайриб 300 турини тайёрлашга ёрдам беради. номерлар ҳолати, меҳмонхонанинг тўлганлик даражаси, унда яшаётган меҳмонлар, жорий молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботлар шулар жумласидандир. fidelio тизими тўла русификация қилинган ва мдҳ бозори учун мослаштирилган. қоида тариқасида, fidelio тизимини меҳмонхоналар ресторанлар учун мўлжалланган micros касса-ҳисоб-китоб …
5
а аппарат воситаларини тўлиқ ўрнатади, ходимларга тизим билан ишлашни ўргатади ва фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. lodging touch тизими меҳмондўстлик саноати учун дастурлар ишлаб чиқиш соҳасидаги етакчи ташкилотлардан бири – ақшнинг mai hospitality компанияси томонидан яратилган. бугунги кунда lodging touch тизими меҳмонхона бизнесини комплекс автоматлаштириш дастурий воситаларининг энг замонавийларидан бири ҳисобланади. дастур тўла русификация қилинган ва мдҳ бозори учун мослаштирилган. бошқа шунга ўхшаш тизимлардан фарқли ўлароқ, lodging touch тизими windows nt операцион муҳитида фаолият кўрсатадики, бу унинг фаолият доирасини анча кенгайтиради, шунингдек у билан ишлаш усулини осон ўзлаштириш имконини беради. тизим меҳмонхонанинг турли бўлимлари: портье, ресторан хизмати, сотиш, банкетлар ташкил этиш бўлимини автоматлаштирувчи дастурларнинг бирлаштирилган пакетидан ташкил топган. lodging touch тизими бухгалтерия дастурлари, меҳмонхона даромадини оқилоналаштириш тизимлари, пуллик телевидение, телефон, номерга киришни назорат қилиш ва б. тизимлар билан боғланиши мумкин. lodging touch-портье тизими модуль принципига асосан тузилган. операцион блок тизимнинг бош бўғинини ташкил этади. у номерларни бронлаштириш (бронни расмийлаштириш ва бекор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳмонхоналарда автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш" haqida

1482259497_66641.doc меҳмонхоналарда автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш режа: 1. меҳмонхона бизнесида автоматлаштирилган ахборот тизимлари 2. меҳмонхонани бошқариш компьютер тизимлари 3. дунё миқёсидаги резервлаш тизимлари 1. меҳмонхона бизнесида автоматлаштирилган ахборот тизимлари автоматлаштирилган ахборот тизими компьютер дастурлари тўпламидан иборат бўлиб, улар ёрдамида бошқариш офислари ва ёрдамчи бўлимлар иши учун долзарб аҳамиятга эга бўлган ахборотни йиғиш ва ундан фойдаланиш мумкин. бу тўплам таркибида тўрт дастур айниқса муҳимдир, чунки улар маъмурларни қуйидаги йўналишлар бўйича керакли ахборот билан таъминлайди: · резервлаш хизматини бошқариш; · меҳмонларга хизмат кўрсатишни бошқариш; · меҳмонлар билан ҳисоб-китоб қилишни бошқариш; · меҳмонхонани бошқаришнинг умум...

DOC format, 91,5 KB. "меҳмонхоналарда автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.