меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг илмий-назарий асослари

DOC 249,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1406029467_57573.doc меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг илмий-назарий асослари режа: 1. маркетинг мақсади, вазифа ва тушунчалари. 2. глобаллашув жараёнида ўзбекистонда туризм маркетингининг тамойиллари. 3. меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг назарий-услубий асослари. 4. фаннинг тамойиллари ва услублари. 1. маркетинг мақсади вазифа ва тушунчалари маълумки, бозор турли белгилар асосида сегментланади. меҳмонхона бизнесида энг муҳими саёҳат қилувчининг мақсади бош омил бўлади "бозор" тушунчаси жуда кўп маънони англатади. олдин бозор деганда сотиб олувчилар ва сотувчилар товарлар ва хизматлар билан алмашиш учун йиғиладиган жисмоний жой тушунилар эди. иқтисодчи учун бозор-товарлар ва хизматлар билан алмашишда иштирок этувчи барча сотувчилар ва ҳаридорларнинг жамламасидир. истеъмол товарлари ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарлар бозорида савдо қилувчи ташкилотлар, барча бозорлардаги ҳаридорларга бир вақтнинг ўзида, жуда бўлмаганда бир хил мурожаат қила олмасликларини яхши тушунадилар. ҳаридорлар жуда кўп, жуда тарқоқ ва ўз эҳтиёжлари ва ҳаридоргир кўникмалари бўйича жуда ҳар хил бўладилар. лекин сотувчилар ҳар доим ҳам бунга амал қилавермайдилар. уларнинг онглари уч босқичдан ўтган. …
2
лмокда. бунинг ижобий томони шундаки, истеъмолчиларнинг дидларига мос тушади. истеъмолчиларнинг дидлари ҳақиқатда ҳам ҳар хил ва вақти-вақти билан ўзгариб туради. истеъмолчилар янгиликлар ва турли кўринишларни излайдилар. 3. мақсадли маркетинг. сотувчи бозор сегментини белгилайди, уларнинг бирини ёки бир нечтасини танлайди ҳамда ҳар бир танланган сегментга таъсир кўрсатувчи алоҳида товар ва маркетинг-микс бозорига маркетинг таъсирлар мажмуасини ишлаб чиқаради. масалан, “mcdonald's” парҳез таомларга катта эътибор қаратувчилар учун ўз салатлари мажмуасини ишлаб чиқарди. ҳозирги кунга келиб кўплаб компаниялар оммавий маркетинг ва товарларга қаратилган маркетингдан воз кечмоқдалар. уларнинг ўрнига улар мақсадли маркетингни афзал кўрмоқдалар. мақсадли маркетинг сотувчиларга қулай бозор имкониятларини, компанияларга эса, бозорнинг ҳар бир мақсадли сегменти учун зарур бўлган маҳсулотларни топишга ёрдам беради. компаниялар ўз товарларини, уларнинг нархларини, тақсимлаш воситаларини ва рекламани ҳар бир мақсадли бозорга муносиб қилиб мослаштириб олишлари мумкин. ўзларининг маркетинг ўринишларни умумий сарфлагандан ("автомат" усули) кўра, айнан шу товарни ҳоҳловчи ҳаридорларга эътибор қаратадилар ("қурол " усули). ҳозирги кунга келиб истеъмолчиларнинг ўзига …
3
компания бозор сегментациясининг турли усулларини белгилайди ва вужудга келган сегментларнинг белгиларини ишлаб чиқади. кейинги босқич-мақсадли бозорнинг ажралиши, яъни сегментларнинг компанияларни жалб қила олишига кўра таҳлил қилиниши ва кейинги маркетинг изланишлар учун битта ёки бир нечта мақсадли сегментларни танлаш. учинчи босқич-товарни бозорнинг мақсадли сегментида намойиш этилиши ва маркетингнинг тегишли мажмуасини ишлаб чиқиш. ушбу боб бозор сегментацияси тамойилларига, мақсадли бозорни белгилаш ва товарни бозорда тақдим қила олишга бағишланган. тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқишда тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. “ай-си-ай” концерни бошқаруви раиси джон ҳарви джонс тадбиркорликда маркетингни ўрнини тависфлаб шундай дейди, яъни “маркетинг тадбиркорликнинг таянч омилидир. бу нафақат ёкилги, балки кема командасидир.” маркетинг мазмуни ва терминологияси янгиланиб боради, лекин улар бошдан айирбошлаш жараёни, товар-пул муносабатлари пайдо бўлиши, сотиш шаклларини ривожланиши ҳамда истемолчиларни товар ва хизматлар биланўзаро ҳаракати билан богланади. …
4
у боис маркетинг сўзини таржимаси ва келиб чиқиши келтирилади (ингл. market – бозор, ing – фаол, фаолият, ҳаракат маъносини англатади). маркетинг бу нафақат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иқтисодий тафаккур йўналиши, аммо айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун иқтисодиёт бўйича амалиёт фаолияти ҳамдир. ақш ва бошқа хорижий давлатлар иқтисодий адабиётларида маркетинг таърифини кўп турлари мавжуддир. энг кенг тарқалган маркетинг таърифи, у америка маркетинг ассоциацияси томонидан берилган бўлиб, унинг мазмуни қуйидагичадир, яъни “маркетинг шундай жараёндан иборатки, унинг ёрдамида ўйланган ғоя режалаштирилади ва амалга оширилади, нархлар ташкил этилади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатишлар ҳаракати ва сотишни, айрим шахслар ва ташкилотларни мақсадлари айирбошлаш ёрдамида қондирилади”. жан-жак ламбен маркетингга шундай таъриф беради: “маркетинг ташкилотлар ва кишиларни хохиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларни эркин рақобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижтимоий жараёндир”, “маркетинг – бу бир вактнинг ўзида бизнес фалсафаси ва фаол жараёндир”. талаб билан таклифни ўзаро таъсири - бу алоҳида шахслар ёки гурухнинг хохиш-эҳтиёжларини …
5
и эса бундай изохларни танқид қилиб, айрибошлашнинг ҳамма турлари ҳам маркетинг тусига эга эмаслигини ва маркетинг принципларини ҳамма вазиятларга ҳам татбик қилиб булмаслигини таъкидлайдилар. маркетингга таъриф беришда бундай хилма-хилликнинг сабаби бор. биринчидан, маркетинг концепцияси мазмуни капиталистик ишлаб чиқариш усули ривожланиши билан ўзгариб келди ва унинг моҳиятини акс эттирди, иккинчидан, бошқариш тизимида маркетингдан фойдаланиш мақсадлари, хусусиятлари, миқёсига қараб, ундаги ташкилий қисмларнинг аҳамияти ва бошқарув тизимидаги аҳамияти ўзгариб боради. бундан ташкари, мутахассислар маркетингни бизнес хизмати ва фалсафаси тарзида баҳолайдилар. хизмат сифатида маркетинг ишлаб чиқариш, савдо, реклама, техника хизмати кўрсатиш ва бошқа соҳадаги тадбирлар мажмуидан иборат. фалсафа сифатида эса маркетинг - бу жамият ишлаб чиқариш муносабатларига дахлдор ижтимоий-иқтисодий концепциядир. умуман олганда маркетингга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: маркетинг - эҳтиёж ва мухтожликни айрибошлаш орқали қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир. маркетинг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири бу ишлаб чиқариш хажмининг ортиб бориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши, товар турларининг кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш муаммосининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг илмий-назарий асослари" haqida

1406029467_57573.doc меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг илмий-назарий асослари режа: 1. маркетинг мақсади, вазифа ва тушунчалари. 2. глобаллашув жараёнида ўзбекистонда туризм маркетингининг тамойиллари. 3. меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг назарий-услубий асослари. 4. фаннинг тамойиллари ва услублари. 1. маркетинг мақсади вазифа ва тушунчалари маълумки, бозор турли белгилар асосида сегментланади. меҳмонхона бизнесида энг муҳими саёҳат қилувчининг мақсади бош омил бўлади "бозор" тушунчаси жуда кўп маънони англатади. олдин бозор деганда сотиб олувчилар ва сотувчилар товарлар ва хизматлар билан алмашиш учун йиғиладиган жисмоний жой тушунилар эди. иқтисодчи учун бозор-товарлар ва хизматлар билан алмашишда иштирок этувчи барча сотувчилар ва ҳаридорларнинг жамламасидир. ...

DOC format, 249,0 KB. "меҳмонхона ва ресторан хўжалиги маркетингининг илмий-назарий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.