меҳмонхона ва ресторан фаолиятининг ташкилий асослари

DOC 61.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406029294_57569.doc меҳмонхона ва ресторан фаолиятининг ташкилий асослари режа: 1. меҳмонхона ва ресторан хўжалигини ташкил этиш модели. 2. меҳмонхона ва ресторанларнинг хизмат кўрсатиш тизимлари. 3. ресторанларда хизмат кўрсатишнинг такомиллаштириш муаммолари. 1. меҳмонхона ва ресторан хўжалигини ташкил этиш модели. ўзбек давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказининг 1998-йил 31-декабрда рўйхатдан ўтказган "меҳмонхоналар классификацияси"га кўра "ўзбектуризм" мк томонидан вазирликлар, корхоналар, ташкилотларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва ўзбек давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказига киритилди. мазкур стандарт камида 10 номерга эга бўлган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, туристик базалар, шунингдек, ўзбекистон республикасига келаётган туристлар ва фуқароларнинг бошқа вақтинча яшаб туриш жойларининг классификациясини белгилайди. унда, шунингдек, ишлатиладиган асосий терминларнинг шархи, меҳмонхоналарга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг жавобгарлиги, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. айниқса, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларда: бино ва унга тегишли худуд, техник жиҳозлар, номерлар фонди, техник таъминот, мебель ва бошқа жиҳозлар таъминоти, жиҳозлаш ва номерлардаги санитария-гигиена буюмлари, умумий фойдаланиш …
2
анига қарамай, юқори даражадаги сервис хизмати орқали қондириш кўзда тутилади . ҳозирда пайдо бўлган учинчи турдаги модел “эркин меҳмонхоналар занжири” масалан баст вестон, романтик хотеа – унда бир неча меҳмонхоналар қандайдир бир ягона жиҳатларидан келиб чиқкан ҳолда ягона савдо маркаси остида бирлашган бўлиб, улар ягона маркетинг ва реклама сиёсатини илгари суриш учун ягона фондга аъзо бўлиб, бадалларини тўлаб туришади. ресторанлар эса, потенциал истеъмолчиларни ҳисобга олиб ташкил этилади. ресторан ўз мижозлари ва ходимларининг ўртасида муомала қиладиган, қонларни жунбўшга келтирадиган жой бўлиши керак. ресторан учун жой тўғри танланиб, овқатлар яхши тайёрланса, ижобий атмосфера яратилса ва ажойиб ходимлар танланиб, ишлар аъло даражада ташкил этилса, потенциал бозорнинг диққати тез жалб этилиб, қилинган инвестициялар тезда юқори фойда бера бошлайди. рестораннинг обрўйини унинг концепцияси яъни: кундалик, расмий, болалар учун, фақатгина катталар учун, миллий ва бошқа бозор талабларига мос келувчи шароитларини белгилаб боради. меню ва ташқи кўриниш концепцияга, концепция эса маҳаллий бозорга таяниши керак. 2. меҳмонхона ва …
3
вий, кадр масалаларини ҳал этади, меҳмонхона ходимлари учун иш шароитларини яратиб беради, мехнатни мухофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланади. умумий овқатланиш хизмати меҳмонларга ресторан, кафе ва барларда хизмат кўрсатади, банкет ва презентацияларни ўтказишга ёрдам беради. тижорат хизмати оператив ва стратегик режалаштириш билан шуғулланади, хўжалик ва молиявий фаолиятни таҳлил этади. инженер-техник хизмати ҳаво айланиши, иссиқлик билан таъминлаш, санитария ва электр ускуналарининг ишлаши, қурилиш ва таъмирлаш ишлари, телевидение ва алоқани таъминлаш билан шуғулланади. ёрдамчи хизматлар кир ювиш, кийим тикиш, бинони тозалаш, омборда сақлаш кабилардан иборат. тўлдирувчи хизматлар сартарошхона, бассейн, солярий, аэроарий, спорт ускуналари каби пуллик хизматлардан иборат. ҳозирги кунда меҳмондорчиликда рақобатбардошликка эришиш учун бошқарув тизими оддий ва эгилувчан бўлиши мақсадга мувофик бўлади: бошқарув поғоналарининг сони иложи борича кичик; бўлинмалар кам сонли, бироқ малакали ходимлардан иборат бўлиши; барча фаолият истеъмолчи-меҳмонларга йўналтирилиши керак. ҳар бир ходим ўзининг бошқарув иерархиясидаги ўрнини, вақолатлари ва мажбуриятларини аниқ билиши лозим. бошқарувчилар мақсадларни ва вазифаларни белгилашади, улар тўғрисида …
4
инлаш имкониятлари янада юқори бўлишига эришиш мумкин. бу мақсадга етишиш учун ҳали амалга ошириладиган ишлар кўлами жуда кенг. шуни қайд қилиш лозимки, ресторан менежменти муаммолари энг кам ўрганилган йўналиш бўлиб, бу соҳанинг қай турларига эътибор бериш, саёхат қилувчилар учун уларнинг хохиш-иродасини билиш, энг фойдали ва қулай сафарларга чорлаш, хавфсизликни таъминлаш, овқатлантириш фаолиятини ўрганиш, айниқса миллий таомлар рекламасини амалга ошириш ва ахборотлар маълумотларига эга бўлиш жуда муҳимдир. ўзбекистонда сайёҳликнинг ривожланиши, унга бўлган муносабатнинг йилдан-йилга ортиб бориши билан белгиланади. айниқса ўрта ва хусусий тадбиркорларни шакллантиришда сайёҳликнинг имкониятлари жуда каттадир. чунки ўзбекистон шароитида ҳозирги иқтисодий барқарорликнинг мавжуд бўлиши бу соҳанинг ҳам жадал суръатлар билан ривожлантириш имкониятини туғдирмоқда. тарихдан маълумки ҳар бир давлатнинг тараққиётида энг асосий омил, бу ижтимоий адолат, инсонпарварлик ва осойишталикдир. мана шундай вазият ўзбекистон худудида мавжуд бўлиб, у ўрта осиё минтақасида энг сулхпарвар, осойишта, тадбиркор ва сайёҳларни ўзига чорловчи макон ҳисобланади. шуларни ҳисобга олиб ўзбекистонда ресторан хўжалигини такомиллаштиришни ўрганиш, ундан жахон …
5
лигининг гувохи бўламиз. бу ҳақда, масалан, республика худудида мавжуд бўлган 4 мингдан ортиқ меъморчилик, монументал санъат, қадимий ёдгорликлар далолат бериб турибди. ўзбекистонда халқаро туризм имкониятларини ўрганган прооннинг экспертлари маълумотига кўра 2010 йилга келиб, республикага хориждан 1 млн.дан ортиқ, сайёҳатчи келиши мўлжалланган, улардан келадиган даромад эса 1 млрд. америка долларидан ортиб кетади. халқаро туризмнинг бундай даражада ривожланиши, уни энг даромадли валюта тушумлари келадиган тармоқга айлантиради, ҳатто пахта-толасини ёки олтинни сотишга қараганда ҳам даромадлироқ ҳисобланиши мумкин. келажакда туризмни энг катта фойда келтирувчи тармоқ деб қарашга жахон тажрибаси аниқ мисол бўла олади. масалан, охирги 30 йил давомида австрияда туризмдан келадиган даромад 2,1 млрд. шиллингдан 110,1 млрд. шилингта етди, ёки 55 мартага кўпайди. халқаро туризмда хизмат кўрсатиш ва сервис таъкидлаганимиздек жуда катта салохиятга эга. аммо бу салохиятдан фойдаланиш самараси жуда ҳам кам десак муболаға бўлмайди. хулоса сайёҳликда ресторан хўжалиги муаммолари энг кам ўрганилган йўналиш бўлиб, бу соҳанинг қайси турларига эътибор бериш, саёхат қилувчиларнинг хохиш-иродасини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳмонхона ва ресторан фаолиятининг ташкилий асослари"

1406029294_57569.doc меҳмонхона ва ресторан фаолиятининг ташкилий асослари режа: 1. меҳмонхона ва ресторан хўжалигини ташкил этиш модели. 2. меҳмонхона ва ресторанларнинг хизмат кўрсатиш тизимлари. 3. ресторанларда хизмат кўрсатишнинг такомиллаштириш муаммолари. 1. меҳмонхона ва ресторан хўжалигини ташкил этиш модели. ўзбек давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказининг 1998-йил 31-декабрда рўйхатдан ўтказган "меҳмонхоналар классификацияси"га кўра "ўзбектуризм" мк томонидан вазирликлар, корхоналар, ташкилотларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва ўзбек давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказига киритилди. мазкур стандарт камида 10 номерга эга бўлган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, туристик базалар, шунингдек...

DOC format, 61.5 KB. To download "меҳмонхона ва ресторан фаолиятининг ташкилий асослари", click the Telegram button on the left.