меҳмонхона умумий классификацияси ва хусусиятлари

DOC 125,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482338176_66665.doc меҳмонхона умумий классификацияси ва хусусиятлари режа: 1. меҳмонхона, меҳмонхона хўжалиги, меҳмонхона туристик комплекслари тушунчалари 2. меҳмонхоналарнинг умумий классификацияси ва хусусиятлари 3. халқаро меҳмонхоналар занжирининг ташкил этилиши ва устуворлиги таянч иборалар: жойлаштириш воситалари, мотеллар, кемпинглар, пансионатлар, номер, койка жой, туристик комплекс, классификация, жамоавий жойлашиш, махсуслаштирилган жойлашиш, индивидаул жойлашиш, люкс, таймшер, юлдузлар системаси, ҳарфлар системаси, бунгало, меҳмонхоналар занжири. 1. меҳмонхона, меҳмонхона хўжалиги, меҳмонхона туристик комплекслари тушунчалари меҳмонхона индустрияси иқтисодий фаолият кўрсатиш соҳаси бўлиб, меҳмонларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш воситалари объектларидан фойдаланиш кўзда тутилади. жойлаштириш воситалари сифатида одамларнинг ҳар қандай вақтинча яшашга мўлжалланган объектлари тушунилади. буларга турли хилдаги меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, пансионатлар ва бошқа тўлов йўли билан жойлашиши мумкин бўлган воситалар киради. меҳмонхона деб, хизмат кўрсатиш ва вақтинча яшаш учун мўлжалланган корхона тушунилади. унинг таркибига комплекс бинолар, яхлит бино ёки бинонинг бир қисми, жиҳозлар ва бошқа мулклар киради. меҳмонхоналар қуйидаги сифат белгилари билан тавсифланадилар: - номерлардан тузилиб, уларнинг сони минималдан юқори бўлиб, …
2
ади. меҳмонхона моддий-техник базаси меҳмонлар ва туристларга комплекс тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлаши зарур. меҳмонхона хўжалиги ўз ичига административ корпусларни (ёки хоналарни), ётоқ корпусини (ёки номер фонди деб аталадиган хоналарни), овқатланиш корхонаси биноси (ресторанлар, кафе, буфет ва ҳ.к.), дам олиш маркази ва маданий хизмат кўрсатиш биносини, спорт-соғлиқни яхшилаш қурилмасини (бассейнлар, теннис корти), хўжалик бинолари, мухандислик қурилмалари, маиший ва тиббий хизмат пунктларини ўз ичига олади. шунинг учун, ўқув жараёнида барча юқорида кўрсатилган соҳаларни ўрганиб чиқамиз. ҳозирги вақтда кўпгина туризм ривожланган давлатларда туристик комплекслар мавжуд. туристик комплекслар деб, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган, таркибида кечки қўноқи, овқатланиш ва турли хизмати бор, бир-бирига боғланган комплекс қурилмалар тушунилади. унинг хўжалик-ташкилий тузилмаси ўз ҳудуди билан бирлашган туристик корхоналар гуруҳини ташкил этади. унинг таркибига меҳмонхоналар, ресторанлар, турбазалар, кемпинглар ва бошқалар бўлиши мумкин. туристик комплексларда яна канатли йўллар, чанғили трассалар, турли оммавий туристик объектлар ва бошқалар ҳам бўлиши мумкин. 2. меҳмонхоналарнинг умумий классификацияси ва уларнинг хусусиятлари бутун дунё туристик …
3
индивидуал жойлашиш воситасига ижарага бериладиган квартиралар, квартиралардаги хоналар, уйлар, коттеджлар ва бошқалар киради. 2.1-жадвалда юқорида келтирилган жойлашиш воситаларининг классификатор схемаси келтирилган. ушбу схемадан кўриниб турибдики, меҳмонхона корхоналари жойлашиш воситасининг асосий тури ҳисобланади ва улар туристик комплекс хизмат кўрсатишда ўзининг турлилиги билан ҳар хил типда бўлади. меҳмонхоналарнинг умумий классификацияси 2.1-расмда келтирилган. меҳмонхоналарнинг тури бўйича тавсифланиши х.и.ахмедов, а.а.аллаберганов томонидан тузилган жадвалда, ўзгартирилган ҳолда келтирилди. “люкс” отели – юқори даражали мебеллар билан, яхши жиҳозланган жамоавий хоналар ва номерлар сонига нисбатан хизматчилар сонининг кўплиги билан тавсифланади. “люкс” отелларида номерлар сони ҳам уларнинг даражасини белгилайди. уларнинг аталишида ҳам, ички жиҳозланиши, тузилиши ва хизмат кўрсатиш турларининг бўлишлигидан келиб чиқади. ўртача даражада отел бўлса, улар кенг табақали истеъмолчиларга мўлжалланган бўлиб, яшашнинг ўртача нархи белгиланган бўлади. худди шунингдек, иқтисодчилар синфи учун отель, яъни номерлар сони камроқ (10 дан 150 гача) бўлиб, ишбилармонларнинг самарали ишлашлари, яхши хордиқ чиқаришларига алоҳида эътибор берилади. туристларнинг автотранспортда сайёҳатлари учун махсус мотеллар мавжуд. улар …
4
н. бундай меҳмонхона турлари ҳозирги вақтда 75 та давлатда мавжуд бўлиб, 2002 йили қарийиб 30 млрд. долларга сотилиши аниқланган. расм. жойлашиш воситаларининг бутундунё туристик ташкилоти экспертлари томонидан ишланган стандарт классификатори. ъ расм. меҳмонхоналар классификацияси юқорида келтирилганлардан шу маълум бўляптики, меҳмонхонада қисқа муддатда яшвочиларни: иш юзасидан келганлар ва дам олиш учун келганларга бўлиш мумкин. иш юзасидан келган меҳмонларнинг меҳмонхоналарига қуйидаги талаблар қўйилади: 1. жойлашиш шаҳарнинг марказида, административ, жамоавий ва бошқа марказларга яқин бўлиши керак; 2. асосан номерлар фонди бир кишилик бўлиши керак; 3. номерда албатта, ёзув столи, ишчи креслоси, стол ёритгичи, ёзув ва оргтехника воситаларидан таркиб топган ишчи зона бўлиши керак; 4. максимал даражада ташқи муҳитдан, айниқса, шовқиндан изоляцияланган бўлиши керак; 5. меҳмонхонада йиғилиш, семинар, учрашувлар, музокаралар ва бошқалар жойлар, хоналар бўлиши керак; 6. бизнес-маркази; 7. молия таъминоти хизмати бўлиши керак. бундан фарқли, дам олишга мўлжалланган меҳмонхоналарга: 1. шаҳардан узоқроқда, табиат қўйнида, ўзининг ўсимлик дунёсининг кўм-кўклиги билан ажралиб турадиган жойда бўлиши; …
5
бўйича бўлинган меҳмонхоналар ҳам ҳозирги вақтда кенг фойдаланиб келинмоқда. уларга кемпинг, ротель, ботель, флотель, юрталари ва бошқалар киради. кемпинг – бу автотуристлар лагери бўлиб, шаҳардан ташқарида, ёзги уйлар ёки палаткалар билан таъминланган бўлади. ротель – кўчма меҳмонхона ҳисобланиб, бир ёки икки жойли вагонлар бўлиб, кечки дам олишга мўлжалланган бўлади. ботель – сувда, лекин сузиб-кўчмайдиган, кўп ҳолда стационар ҳолга келтирилган кемаларда ташкил топилади. флотель – эса сузиб юрувчи меҳмонхона, махсус комфортабелли каюта-номерлари, актив дам олиш хизмати, музокара олиб бориш, конференция, конгресс заллари, алоқа воситалари, турли барлар ва ресторанлардан таркиб топади. юқорида келтирилган меҳмонхоналар жойлашиш воситаси сифатида классификацияланиш схемаси 2.3-расмда келтирилган. меҳмонхоналар турли мамлакатларда, турлича классификацияланади. ҳозирги вақтда, уларнинг 30 дан кўп системалари мавжуд. уларга, энг кўп тарқалган: юлдузчалар системаси, ҳарфлар системаси; “крон” (тож) ёки “калит” системаси, разрядлар системаси, категориялар, синфлар ва ҳ.к. киради. бундай классификацияланиш, ҳар бир давлатда ўз туризм индустриясининг ривожланиш тарихидан, миллий хусусиятлари, хизмат кўрсатиш сифатидан келиб чиққан ҳолда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меҳмонхона умумий классификацияси ва хусусиятлари"

1482338176_66665.doc меҳмонхона умумий классификацияси ва хусусиятлари режа: 1. меҳмонхона, меҳмонхона хўжалиги, меҳмонхона туристик комплекслари тушунчалари 2. меҳмонхоналарнинг умумий классификацияси ва хусусиятлари 3. халқаро меҳмонхоналар занжирининг ташкил этилиши ва устуворлиги таянч иборалар: жойлаштириш воситалари, мотеллар, кемпинглар, пансионатлар, номер, койка жой, туристик комплекс, классификация, жамоавий жойлашиш, махсуслаштирилган жойлашиш, индивидаул жойлашиш, люкс, таймшер, юлдузлар системаси, ҳарфлар системаси, бунгало, меҳмонхоналар занжири. 1. меҳмонхона, меҳмонхона хўжалиги, меҳмонхона туристик комплекслари тушунчалари меҳмонхона индустрияси иқтисодий фаолият кўрсатиш соҳаси бўлиб, меҳмонларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш воситалари объектларидан фойдаланиш кўзда тут...

Формат DOC, 125,0 КБ. Чтобы скачать "меҳмонхона умумий классификацияси ва хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меҳмонхона умумий классификация… DOC Бесплатная загрузка Telegram