маркетинг тизимида ахборот таъминоти

DOC 104,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482257841_66612.doc маркетинг тизимида ахборот таъминоти режа: 1. маркетингда ахборотларнинг аҳамияти 2. маркетинг ахборотлари турлари 3. маркетинг ахбороти манбалари маркетингда ахборотларнинг аҳамияти мамлакатда иқтисодиётни ривожланиши, бошқариш тизимини мукамаллаштириш ахборотларсиз амалга ошириб бўлмайди. ахборотлар миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари, соҳалари, бўлинмалари (иш жойидан тортиб вазирликларгача) ўртасида ва ушбу корхона билан ўхшаш корхоналар ва ташкилотлар ўртасида узлуксиз ахборот алмашишдан иборат. фан-техника тараққиёти ўсиши билан бирга чиқарилаётган товарларнинг номенклатураси ҳам ортади, тез янгиланади, ишлаб чиқаришнинг техника базаси замонавий ва мураккаб машиналар системаси билан бойийди, технологик жараёнлар интенсивлашади ва мураккаблашади, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш кенгаяди ва қоказо. шунинг учун корхонада фойдаланадиган ахборотларнинг миқдори кескин ортади. шуни айтиш кифояки, ҳозирги замон машинасозлик корхонасида бошқариш эҳтиёжи учун ҳар соатда 100 мингдан кўпроқ ёки кунига бир миллионгача ахборот белгиларини ишлаб чиқариш талаб қилинади. ахборотлар етишмаса, ёки улардан тўла фойдаланилмаса, бошқаришда хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. чунки бундай ҳолда раҳбар ишлаб чиқаришнинг аҳволи ҳақида тўла маълумотга эга бўлмайди. бозор имкониятларини яхшироқ билиш …
2
боротлардан тўлиқ қониққан корхонани топиш жуда мушкул. айримлар аниқ маълумотларнинг етишмаслигидан нолисалар, бошқалари ноаниқ ахборотнинг кўплигидан нолийдилар. бундан ташқари, ахборотнинг қанчалик ҳаққонийлигини аниқлаш ҳам муаммодир. шунинг учун, қатто хорижда ҳам харидор бозори шароитида жуда камдан-кам фирмаларгина ривожланган маркетинг ахбороти тизимига эга эканликлари билан мақтана оладилар. уларнинг кўпчилиги маркетинг тадқиқот бўлимларига эга эмаслар, бошқалари ўз таркибларида, сотишни истиқболлаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи кичик бўлимларга эгадирлар. энди биздаги аҳволга келсак, бозорнинг аҳволи ҳақида ахборот тўплаш ҳали ўз ривожининг илк босқичидадир. лекин янгидан-янги талабларнинг шиддат билан ривожланиши, маркетингнинг байналминаллашуви, рақобатнинг кескинлашиши самарали ахборотларга эгалик қилишни кун тартибига қўймоқда. бунга янги техникаларнинг, янги компьютерлар, нусха кўчирувчи машиналар, видеомагнитофонлар ва бошқаларнинг кенг кўламда ишлатилиши кенг имкониятлар яратмоқда. маркетинг ахборотлари турлари маълумки, маркетинг ахбороти маркетинг фаолиятида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади, шунингдек, қарор қабул қилгандан кейин олинган натижаларни таҳлил қилиш учун ҳам керақдир. кўпгина маркетологларнинг таъкидлашича, ахборот билан боғлиқ фаолият бутун маркетинг фаолияти ҳажмининг …
3
тинг ахборот тизими (мат) корхонанинг маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, жамлаш ва ишлов беришнинг усуллари, услублари, ташкилий тадбирлари ва техник воситаларининг йиғиндиси, деб таърифланади. мат корхонани бошқаришдаги ахборот тизимининг энг муҳим таркибий қисмидир. матнинг ўзига хос томони шундан иборатки, у ахборотнинг ички ва ташқи манбаларидан фойдаланиб бозор билан алоқаларнинг ривожланишини таъминлайди. маркетинг ахборот тизимининг тахминий модели 22-чизмада келтирилган. 2-чизма. маркетинг ахборот тизимининг модели тажрибалар шуни кўрсатадики, корхонадаги ахборот тизимлари турли хил ривожланиш босқичида бўлиши мумкин, шу жумладан: — маълумотларни ҳисобга олишнинг оддий модели; — маркетинг ҳисоботлари тизими; — турли ҳисоб-китоб моделларини қўллашга мўлжалланган тизимлар; — маркетингни прогнозлаш тизими ва ҳоказо. замонавий маркетингнинг ахборот тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 1. маркетинг фаолиятини шакллантиришда корхонанинг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш. 2. корхонанинг бозордаги маркетинг фаолиятининг стратегик ва оператив қарорларини ишлаб чиқиш учун ташки шароитларнинг ривожланиши ҳақидаги ахборот. 3. ўзига хос ҳарактердаги қўшимча маълумотларни олиш мақсадида корхонада ўтказиладиган махсус …
4
маркетинг разведкаси ташқи муҳитда рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларни ўрганишга мўлжалланади. маркетинг разведкаси маълумотларини компания хизматчилари (маъмурият, муҳандислар, харидлар бўйича агентлар, сотувчилар), шунингдек, таъминотчилар, воситачилар ва харидорлар етказиб беришлари мумкин. разведка маълумотларини махсус тадқиқотчи фирмалардан ҳам олиш мумкин. ички ахборот асосан корхонанинг ички аҳволи ва имкониятларини очиб беради. унга, даставвал, корхонанинг ишлаб чиқариш, молия, сотиш, меҳнат ва бошқа ресурслари киради. қабул қилинган қарорларнинг самарадорлиги чекланган ресурсларни товар ассортименти ва маркетинг дастурларига оптимал жойлаштириш шарти билан амалга оширилади. бу ердан асосий вазифа келиб чиқади: фойданинг ўсиши учун маҳсулот таннархини даврий равишда камайтириб бориш зарур, бошқача қилиб айтганда харажатлар ҳажми ва таркибининг шаклланиши устидан қатъий назорат сиёсатини олиб бориш зарур. шу билан боғлиқ ҳолда маркетолог ўз ишида маркетинг қарорларида қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблаш ва фойдаланишни билиши керак: ( маҳсулотнинг меъёрий ва ҳақиқий таннархи; ( тўғри ва эгри харажатлар; ( чегараланган фойда; ( фойдалилик нуқтаси; ( нарх чегирмалари. ташқи шароитларнинг ривожланишини тавсифлайдиган материаллар, аввало, …
5
а, телевидение каби воситалари ҳисобланади. қуйида батафсил ёритиладиган маркетинг тадқиқотлари бозор ривожланишининг тенденциялари ва жараёнлари, унинг сиғими, сотилишлар динамикаси, рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатлари, шунингдек, истеъмолчилар хатти-ҳаракатларининг сабаблари, маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, рағбатлантириш ва рекламанинг самарадорлиги, тақсимлаш каналлари ва бошқаларга нисбатан қўлланади. йиғилган маркетинг ахборотига ишлов бериш мақсадида тегишли дастур асосида аналитик маркетинг тизими яратилади. у маълумотлар банки ва моделлар банкини ўз ичига олади. прогнозлаш жараёнларининг таҳлилини ўтказишда ўртача миқдорлар, гуруҳлашлар, трендлар, регрессион ва корреляцион усуллар, омилли ва кластерли таҳлил, қарорларни қабул қилиш назарияси усуллари, жараёнларни ўрганиш усуллари, эвристик усуллар ва шу каби бошқа иқтисодийстатистик ва иқтисодийматематик усуллар қўлланади. ҳосил бўлиш босқичларига қараб маркетинг ахборотини қуйидаги икки турга бўладилар: бирламчи ахборот — аниқ маркетинг муаммосини ечиш учун махсус дала (бозор) тадқиқотлари ва моделлаш асосида ҳозиргина олинган маълумотлар массиви; иккиламчи ахборот — қачонлардир корхонада тадқиқ қилинаётган аниқ муаммо ечими билан боғлиқ бўлмаган қандайдир мақсадлар учун кимдир томонидан тўпланган маълумотлар тўплами. ахборотнинг иккала тури ҳам ўзига хос …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маркетинг тизимида ахборот таъминоти" haqida

1482257841_66612.doc маркетинг тизимида ахборот таъминоти режа: 1. маркетингда ахборотларнинг аҳамияти 2. маркетинг ахборотлари турлари 3. маркетинг ахбороти манбалари маркетингда ахборотларнинг аҳамияти мамлакатда иқтисодиётни ривожланиши, бошқариш тизимини мукамаллаштириш ахборотларсиз амалга ошириб бўлмайди. ахборотлар миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари, соҳалари, бўлинмалари (иш жойидан тортиб вазирликларгача) ўртасида ва ушбу корхона билан ўхшаш корхоналар ва ташкилотлар ўртасида узлуксиз ахборот алмашишдан иборат. фан-техника тараққиёти ўсиши билан бирга чиқарилаётган товарларнинг номенклатураси ҳам ортади, тез янгиланади, ишлаб чиқаришнинг техника базаси замонавий ва мураккаб машиналар системаси билан бойийди, технологик жараёнлар интенсивлашади ва мураккаблашади, ишлаб чиқаришн...

DOC format, 104,0 KB. "маркетинг тизимида ахборот таъминоти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.