маркетинг тизимида товар сиёсати

PPTX 18 sahifa 188,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
презентация powerpoint маркетинг тизимида товар сиёсати режа: 1. маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни. 2. товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари. 3. янги товар ишлаб чиқариш стратегияси маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни товар – бутун маркетинг комплексининг асосидир. агар товар харидорнинг талабини қондирмаса, у ҳолда маркетинг тадбирлари учун ҳеч қандай қўшимча харажатлар рақобатли бозорда унинг мавқеини яхшилай олмайди. энди эса маркетингда товар қандай таърифланишини келтирамиз. товар деб маълум бир эҳтиёжни қондириш мақсадида бозорга сотиб олиш, фойдаланиш ва истеъмол қилиш учун таклиф этилаётган маҳсулот тушунилади. маҳсулотга нарх белгиланиши ва бозорга таклиф этилиши биланоқ товарга айланади. шунинг учун ҳам «товар» атамаси «маҳсулот» атамаси билан тенг маънода ишлатилади. маркетинг нуқтаи назаридан товар маълум бир истеъмол қийматга эга бўлиши керак. товарнинг истеъмол қиймати эса, инсон эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган хусусиятларининг мажмуидан ташкил топади. ф. котлер бўйича товарнинг уч даражасини ўрганиб қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин: 1. товарни яратиш ғоядан бошланади. бу ғояда яратиладиган …
2 / 18
тижа ва қониқиш берадиган хатти-ҳаракатлар. буларга сартарошхонада соч олдириш, кийим тикиш, соатларни тузатиш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин истеъмол товарлари – бу бевосита инсонларнинг шахсий эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган энг зарур товарлардир. ўз навбатида истеъмол товарлари жиддий танланадиган товарлар, алоҳида аҳамиятга эга бўлган товарлар, талаб жуда кичик бўлган товарлар гуруҳларига бўлинади. кундалик эҳтиёж товарлари – бу истеъмол товарлари бўлиб, харидор уни ўйламасдан ва бошқа товарлар билан деярлик таққосламасдан, тез-тез харид қиладиган товарлардир. жиддий танлов товарлари – буларга сотиб олиш вақтида сифати, нархи, ташқи кўриниши, яроқлилик даражаси каби кўрсаткичлари бўйича ўхшаш товарлар билан солиштириладиган товарлар киради. масалан, кийим-кечак, мебель, электротоварларни шу гуруҳга киритиш мумкин. алоҳида аҳамиятга эга бўлган товарлар – булар тенги йўқ тавсифга эга бўлган ёки машҳур фирманинг номи билан боғлиқ бўлган товарлардир. масалан, машинанинг ноёб маркаси, ўта қимматбаҳо тақинчоқлар. талаб жуда кичик бўлган товарлар – булар кам истеъмол товарлари бўлиб, одатда харидорлар бу товарларни сотиб олишни ўйламайдилар. масалан, янги товарлар. …
3 / 18
арнинг хусусияти, асосий сифатини акс эттириши ва бошқа белгиларга тўғри келмаслиги керак. товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари товарнинг ҳаётий даври – товарнинг бозорда пайдо бўлган давридан бошлаб, то унинг сотилмай қолишигача бўлган вақт оралиғидир. товарнинг ҳаётий даври концепцияси ҳар қандай товар қанчалик даражада мукаммал бўлмасин, бу товар бозордан эртами-кеч ундан ҳам мукаммалроқ товар томонидан сиқиб чиқарилишига асосланади. амалий фаолиятда товар ҳаётий даврининг диапазони анча кенг бўлиб, у бир кунлик товардан бозорда ўз ўрнини узоқ вақт давомида сақлаб қолувчи товаргача бўлиши мумкин. товарнинг ҳаётий даври концепцияси илк бор америкалик маркетолог т.левитт томонидан 1965 йилда тарифланган эди. ушбу назариянинг моҳияти шундан иборатки, товар ўзига хос тирик организм каби ҳаётий даврини ўтайди. маълумки, тирик организм ривожланиш, кейин туғилиш, сўнгра етуклик, қарилик босқичларини ўтиб, ўлим билан ўз яшаш даврини тугатади. шунга ўхшаш қиёсласак, товар ҳаётий даври жараёнида ишлаб чиқариш, бозорга чиқиш, ўсиш, етуклик ва чиқиш каби босқичларни ўтайди. товарнинг ҳаётий даври мобайнида товарнинг сотилиши …
4 / 18
бўлимларини ташкил этиб, шулар орқали ишлаб чиқаришни амалга ошириш йўли билан. янги товар – маҳсулот, ғоя ва хизматларнинг маълум бир потенциал истеъмолчилар томонидан «янги» деб қабул қилинишидир. маҳсулот янгилигининг бир неча босқичларини кўрсатиш мумкин маҳсулот янгилиги даражалари янги маҳсулот тури бутунлай янги маҳсулот хусусиятлари яхшиланган маҳсулот қўшимча функциялар киритилган маҳсулот кам харажат талаб этилган маҳсулот янги дизайн берилган маҳсулот янги марка ва ўрам билан чиқарилган янги товар ишлаб чиқариш – оригинал товар яратиш, товарнинг хусусиятини яхшилаш ва уни модернизация қилиш, корхонаниг ўз илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш бўлинмаларини ташкил этиб, улар орқали товарнинг янги маркасини ишлаб чиқаришдан иборатдир. янги товар ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги саккиз босқични ўз ичига олади: ғояни излаш, ғояни танлаш, янги товар концепциясини ишлаб чиқиш ва уни текшириш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес таҳлили, товарни ишлаб чиқариш, товарни бозорга чиқариш ва тижорат учун ишлаб чиқариш. ғояни излаш. янги товарни ишлаб чиқариш ғояни излашдан бошланади. ғояни излаш систематик равишда олиб …
5 / 18
онцепциясини ишлаб чиқиш ва уни текшириш. ғоя танлангандан кейин уни товар концепциясига айлантириш керак. бу концепция потенциал истеъмолчиларда синаб кўрилади. унда қуйидаги саволларга жавоб кутилади: ғояни тушуниш осонми? мазкур маҳсулотнинг бозордаги мавжуд товарларга нисбатан афзалликларини кўраётирсизми? бу товарни сотиб оласизми? у реал эҳтиёжни қондирадими? сиз уни тез-тез харид қиласизми? сизнинг фикрингизча унинг нархи қандай бўлиши керак? бу саволларга жавоб олиш учун бозорни тестлаш ва фокус-гуруҳлар ўтказиш талаб этилади. маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш. маркетинг стратегияси – бу дастлаб янги маҳсулотни бозорга чиқариш стратегиясини аниқлашдан иборатдир. бу ерда қуйидаги саволлар кўриб чиқилади. энг аввало, мақсадли бозорнинг ҳажми, структураси ва характери аниқланади. сўнгра, сотиш ҳажми, нархи, келадиган фойда баҳоланади ва сотиш каналлари танланади. табиийки, бу прогнозлаш йўли билан баҳолаш аниқ бўлмасада, маълум бир мўлжални кўзлаган бўлади. бизнес таҳлили – бу корхонанинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда янги маҳсулотнинг келгусида қанча миқдорда сотилиши, харажатлари ва фойдасини баҳолашдан иборатдир. товарни ишлаб чиқариш. бу босқичда товар ғояси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маркетинг тизимида товар сиёсати" haqida

презентация powerpoint маркетинг тизимида товар сиёсати режа: 1. маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни. 2. товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари. 3. янги товар ишлаб чиқариш стратегияси маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни товар – бутун маркетинг комплексининг асосидир. агар товар харидорнинг талабини қондирмаса, у ҳолда маркетинг тадбирлари учун ҳеч қандай қўшимча харажатлар рақобатли бозорда унинг мавқеини яхшилай олмайди. энди эса маркетингда товар қандай таърифланишини келтирамиз. товар деб маълум бир эҳтиёжни қондириш мақсадида бозорга сотиб олиш, фойдаланиш ва истеъмол қилиш учун таклиф этилаётган маҳсулот тушунилади. маҳсулотга нарх белгиланиши ва бозорга таклиф этилиши биланоқ товарга айланади. шунинг учун ҳам «товар» атамаси «маҳсулот» атамаси билан тенг маън...

Bu fayl PPTX formatida 18 sahifadan iborat (188,0 KB). "маркетинг тизимида товар сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маркетинг тизимида товар сиёсати PPTX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram