маркетинг тизимида баҳо сиёсати

DOC 162,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1355233039_40855.doc www.arxiv.uz режа: 1. маркетинг тизимида баҳо сиёсатини моҳияти ва вазифалари. 2. баҳоларнинг турлари ва уларни шакллантирувчи омиллар 3. баҳоларни белгилаш стратегияси 4. баҳоларни ҳисоблаш методикаси маркетинг тизимида баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари баҳо - бу бозор унсурлари ичида энг мураккабидир. у ўзгарувчан, ҳаракатчан, бозордаги конъюктурали тебранишларга мослашувчан, доимо ўзгариб турувчи механизмдир. у товар қийматининг пулдаги ифодасидир. узоқ вақт давомида бизнинг иқтисодиётимизда барқарор баҳолар аҳволини товар ва хизматлар билан таъминлашдаги ижтимоий ҳақиқатнинг асосий принципи деган фикр ҳукмрон эди. ўзгармас баҳолар барқарор ишлаб чиқариш ривожига ва талабни қондиришга тўсиқлик қилади. баҳоларни ташкил қилишнинг ҳаққонийлиги иллюзиясини вужудга келтиради. бугунги кунда баҳолар тизими анча чалкашки, уни тушуниб етиш бир мунча мураккаб, энг асосийси у хўжалик юритишнинг янги бозорлар шароитига мослашмоғи лозим. бозор баҳоларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш қобилиятидир. бу табиийдир, чунки баҳолар талаб ва таклифни ўзаро боғловчи воситадир. бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчандир. шунинг учун маркетинг стратегиясида шунчалик …
2
ктлари: саноат ва савдо фирмалари, корхоналари томонидан ўрнатилади ва давлат томонидан тартибга солинади. баҳо даражасига товарнинг рақобатбардошлиги ва бозордаги ўрни боғлиқдир. бунинг натижаси сотиладиган товарлар массасида корхона улушининг ошишидир. маркетингли ечимлар тизимида баҳони ташкил қилишда энг аввало нимага аҳамият бериш керак, товарнинг бирламчи баҳоси қандай бўлиши, фойда олиш учун ва бозорда ўз маҳсулотини улушини ошириш учун уни қандай ўзгартириш керак? маркетинг бўйича мутахассислар бу саволларга жавоб беришга турлича ёндашадилар. лекин уларнинг барчаси маркетинг дастурининг умумий стратегиясига асосланадилар. бу ёндашишларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз. бирламчи баҳони аниқлашга вақт бўйича баҳо даражаси аниқ ҳисоблаш таъсир қилади. бу ҳисоблаш бозор сегментига, товарнинг ҳаётийлик даврига, товарга талаб ва таклифнинг потенциал миқдорига боғлиқ бўлади. маркетингда товар сиёсати ижтимоий товар ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари, янги ишлаб чиқаришнинг, тақсимлашнинг, алмашув ва истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юритилади. ҳар бир босқичда товар баҳосига таъсир қилувчи ўзига хос омиллар ҳаракат қилади. товар ва хизматлар баҳосида: сарфланган харажатлар, баҳода …
3
қарши кураш - бу объектив фаолиятдир. ҳаттоки, давлатнинг иқтисодиётга аралашувига ашаддий қарши бўлганлар ҳам яккаҳокимликка қарши қонунлар тарафдорларидир. бундай қонунлар бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида (шу жумладан республикамизда ҳам) қабул қилинган. ақшда бундай қонунларнинг биринчиси 1890 йилда қабул қилинган "антитрест" қонунидир. кейинчалик ишлаб чиқариш харажатларидан баҳони пасайтириб ўрнатишга асосланган нософ рақобатга қарши, харидорларни алдашга олиб келувчи рекламага қарши қонунлар қабул қилинган. 1914 йилда ақшда федерал савдо комиссияси ташкил қилинган. унинг фаолияти нотўғри ўрнатилган баҳоларни қўллашга қарши ва турли харидорлар гуруҳи учун бир хил товарларга турлича баҳолар ўрнатишга йўналтирилди. бозор иқтисодиётига ўтиш даврида баҳоларнинг аҳамиятини ортиб бориши кузатилмоқда, чунки мана шу даврда умумий ишлаб чиқариш ҳажми, харажатлар ошиши иқтисодий қийинчиликлар билан уйғунлашиб кетмоқда. молиявий ва банк бошқариш системаларининг сусайиши, транспорт ва миллий иқтисодиёт тармоқларининг кучсизланиши баҳо конкуренциясини ошириб юборди. баҳолар даражаси кўп ҳолларда харидор томонидан белгиланади. савдогар учун маркетинг системасида баҳо сиёсатини олиб бориш бир мунча чекланган. маълумки юқори даромадли ривожланган …
4
ал дўконлари эгаларига, пойафзаллар учун юқорироқ баҳо қўйиш имконини беради. иккинчи томондан, сотувчилар пойафзал фабрикаларига қўшимча буюртмалар берадилар, чунки уларни кўпроқ сотиш, уларнинг даромадларини оширади. фабрикани айнан пойафзал ишлаб чиқаришдан манфаатдор қилиш учун уларга пойафзал дўконларининг эгалари илгаригига қараганда баландроқ баҳо таклиф қилишлари лозим. фабрикалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ҳар хил чарм ва уни ўрнини босувчи бошқа ресурсларни кўпроқ сотиб олишлари, шунингдек қўшимча ишчи кучини ёллашлари лозим бўлади. ишлаб чиқаришнинг ушбу омилларига талабнинг ортиши, уларнинг баҳолари ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида уларнинг таклиф қилишнинг ўсишини рағбатлантиради. шу тариқа ишлаб чиқаришнинг бир бўғинидан бошқасига пойафзалга талаб ошганлиги ҳақида дарак етказилиб турилади. пойафзал учун керакли бўлган товарларга эҳтиёжнинг ортиши кўн саноати, фунитуралар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришни, ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиради. баҳолар фақат истеъмолдагина эмас, балки ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлардан ҳам дарак беради. масалан, ёнғин чиқиши натижасида кўп заводлар тўхтаб қолди дейлик, у ҳолда ишлаб чиқариш камайиб кетади. ушбу ҳол уларнинг баҳосини ошишига …
5
а ундайди. бизнинг мисолимизда пойафзалга талабнинг ортиши, уларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиради. лекин бу хом ашё материалларини, хуллас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур ҳамма нарсаларни харид қилишни кўпайтиришга талаб этади. пойафзал фабрикаларида бундай имконият пайдо бўлади ҳам, зеро пойафзалга бўлган талаб ва нархнинг ошиши улар қўшимча даромад келтириши ва бу даромад ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланиши мумкин. бу эса пойафзалнинг нархи баландроқ бўлганда пойафзал фабрикалари эгаларига ўз даромадларини янада ошириш имконини беради. шуниси ҳам муҳимки, баҳолар механизми ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини кўпайтиришгина эмас, ишлаб чиқаришнинг энг тежамли усулларини ишлашни ҳам рағбатлантиради. пойафзал ишлаб чиқарувчиларнинг даромади сотишдан тушган пул билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги тафовутдан иборат бўлганлиги сабабли энг кам харажат қилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, улар учун фойдали бўлади. пойафзал ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган чармнинг бирон хили борган сайин камёброқ ва қимматроқ бўлиб боради деб фараз қилайлик. бу ҳол уни тежашга ва уни ўрнини боса оладиган арзонроқ материални излашга рағбатлантиради. нархларнинг учинчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маркетинг тизимида баҳо сиёсати" haqida

1355233039_40855.doc www.arxiv.uz режа: 1. маркетинг тизимида баҳо сиёсатини моҳияти ва вазифалари. 2. баҳоларнинг турлари ва уларни шакллантирувчи омиллар 3. баҳоларни белгилаш стратегияси 4. баҳоларни ҳисоблаш методикаси маркетинг тизимида баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари баҳо - бу бозор унсурлари ичида энг мураккабидир. у ўзгарувчан, ҳаракатчан, бозордаги конъюктурали тебранишларга мослашувчан, доимо ўзгариб турувчи механизмдир. у товар қийматининг пулдаги ифодасидир. узоқ вақт давомида бизнинг иқтисодиётимизда барқарор баҳолар аҳволини товар ва хизматлар билан таъминлашдаги ижтимоий ҳақиқатнинг асосий принципи деган фикр ҳукмрон эди. ўзгармас баҳолар барқарор ишлаб чиқариш ривожига ва талабни қондиришга тўсиқлик қилади. баҳоларни ташкил қилишнинг ҳаққонийлиги иллюзиясини вужудга ...

DOC format, 162,5 KB. "маркетинг тизимида баҳо сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.