маркетинг тизимида нарх сиёсати

DOC 123.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482257892_66613.doc маркетинг тизимида нарх сиёсати режа: 1. маркетинг тизимида нарх тушунчаси ва нархнинг шаклланиши 2. нарх шаклланиш услубларини танлаш 3. нарх стратегиялар маркетинг тизимида нарх тушунчаси ва нархнинг шаклланиши маркетинг комплексида нарх иккинчи элемент бўлиб, даромадни белгилайдиган асосий кўрсатгичдир . нарх деганда махсулот, хизматлар учун ва уни сотиб олиш учун истеъмолчи сарф қиладиган пул миқдорини тушунамиз. лекин, нарх ҳамма вақт ҳам пул шаклида ифодаланмайди. масалан, бартер натурал алмашишининг қадимий шакли ҳисобланади. макроиқтисодий назария бундан 150 йил илгари ҳам, товарни сотишга фақат нарх ёрдамида таъсир кўрсатиши мумкин деб уқтириб ўтган. бу вазиятни юқори баҳолашнининг асосий сабаби шундан иборатки, адам смит ва давид рикардолар даврида фақат бир хил хом-ашё ва бир хил истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, истеъмолчилар диқатини товарнинг маркаси, ўрами ва рекламаси ёрдамида жалб қилиш имконияти деярлик мавжуд бўлмаган. иккинчидан, маҳсулот нархига асосий эътибор қаратилганлиги, пулни миқдор жиҳатидан осон ўлчаш мумкинлиги ва нархни сифатга нисбатан талаб ва таклифда осон қўллаш мумкинлиги …
2
лаганда талаб ошади ва бу ҳолда нарх талаб эгри чизиғи бўйича юқорига кўтарилади. бу жараён то талаб ва таклиф мувозанатигача давом этади. албатта, нарх шаклланишининг бу модели соф рақобатга асосланган бозорлар учун ишлаб чиқилган бўлиб, бу моделда кўпгина омиллар ҳисобга олинмайди. шу сабабли ҳам бу модел нарх шаклланишида умумий ориентир бўлиб хизмат қилади. нарх маркетинг комплексининг асосий элементларидан бири ҳисобланиб, корхонанинг маркетинг сиёсатини ишлаб чиқишда кенг қўлланилади. агар бу ерда товар сиёсатини, товарни сотиш ва силжитиш фаолиятини режалаштириш, товар ҳаракати каналларининг янгисини топиш узоқ вақт талаб қилса, нархни эса ташқи ва ички омилларнинг ўзгариши биланоқ тезда ўзгартириш мумкин бўлади. таклиф нм талаб тм 1-чизма. талаб ва таклиф модели бу ерда: нм – товарнинг мувозанат нархи; тм – мувозанат нархга мос келадиган товар. маркетингда нархнинг асосий роль ўйнашининг сабабларидан яна бири шундан иборатки, у корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. масалан, фойда (ф) қуйидагича аниқланади. ф = (н . v) …
3
ар бир хил шароитда бўлсалар, у ҳолда “нарх уруши” ўз аҳамиятини йўқотади. нархсиз рақобатда эса нархнинг роли камайтирилмайди, балки биринчи ўринда товарнинг хусусияти, маркасининг обрў-эътиборига, сервис даражаси ва товар билан боғлиқ бошқа омилларга эътибор қаратилади. нархнинг катта-кичиклигига ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. ички омилларга корхонанинг мақсади, маркетинги, маркетинг комплексининг айрим элементларига нисбатан қўлланиладиган стратегия, харажатлар ва бошқалар киради. корхона асосий мақсадини ўзининг ривожланишида деб билса бир нарх, мавжуд фаолиятини узоқ муддат сақлаб қолишга қаратса бошқа нарх белгилаши мумкин. масалан, рақобат кучайса, истеъмолчиларнинг эҳтиёжи ўзгарса, мамлакатдаги иқтисодий аҳвол ёмонлашса корхона ишлаб чиқариш қувватининг маълум бир қисмидангина фойдаланишга ҳаракат қилади. корхона ўзининг фаолиятининг тўхтаб қолмаслиги, товарларига бўлган талабни ошириш мақсадида уларни паст нархларда ҳам сотишга мажбур бўлади. акс ҳолда, у ўз товарларига юқори нарх белгилайди. маркетинг фаолияти нуқтаи назаридан нархнинг шаклланишига қуйидагича ёндашувларни кўриб чиқиш мумкин: - фойдани узоқ муддат давомида максимал даражага кўтариш; - фойдани қисқа муддат давомида максимал даражага …
4
абли, маҳсулот таннархини пасайтириш муҳим вазифа ҳисобланади. корхонада нархнинг шаклланиш жараёнини ташкил этиш нархни белгиловчи шахсларни ва корхона ичидаги бўлинмаларни аниқлашни ўз ичига олади. табиийки, ҳар хил шахслар нархни белгилашга турлича ёндашадилар. масалан, корхонанинг иқтисод хизмати ходимлари юқори нарх белгилашга мойиллик билдирсалар, маркетинг хизмати ходимлари нарх белгилашда эса кўпроқ бозор коньюнктурасига ва истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазаларига амал қилишни мақсадга мувофиқ ҳисоблайдилар. нархга таъсир кўрсатувчи ташқи омилларга эса бозорнинг тури, товарнинг нархи ва қийматининг нисбатини истеъмолчилар томонидан баҳолаш, иқтисодий муҳит, давлат бошқаруви ва бошқалар киради.шуни ҳам қайд этиш лозимки, ҳар қандай ҳолатда ҳам нархнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини харидор ҳал қилади. нархнинг талабга боғлиқлиги нарх қайишқоқлиги эгри чизиғи билан тушунтирилади. н2 ноэластик талаб н1 0 т2 т1 а н21 эластик талаб н11 0 т21 т11 б 6-чизма. нарх қайишқоқлиги нарх қайишқоқлиги маълум бир бозорда белгиланган вақт давомида нархнинг ҳар хил даражасида қанча маҳсулот сотилишини кўрсатади. кўпчилик ҳолларда нарх ортиши билан талаб пасаяди. нарх …
5
адаги ўзгариши талабнинг кескин пасайишини келтириб чиқарганлиги учун талаб эластик ҳисобланади. шундай қилиб, талабнинг нарх эластиклиги нарх ўзгаришига харидорнинг сезгирлигини товарлар ҳажми нуқтаи назаридан аниқлайди. талабнинг нархга боғлиқ ҳолдаги эластиклиги – бу товарнинг нархи бир фоиз ўзгариши натижасида уларнинг сотиш ҳажми ўзгаришининг фоизларда ифодаланишидир ва у қуйидагича аниқланади: сотишлар ҳажмининг ўзгариш фоизи талаб эластиклиги = нархнинг ўзгариш фоизи агар бозор бир хил эҳтиёжларни қондириш қобилиятига эга бўлган кўп сонли товар ва хизматлар билан тўйинган бўлса, талабнинг нарх эластиклиги бирдан катта бўлади. талаб эластиклигини аниқлаш асосида сотиш ҳажмини ошириш учун нархларга қандай йўналишда таъсир этишни, рақобатчи сотаётган товар маркаларидан қайси бири кўпроқ бозор кучига эга эканлигини билиб олиш мумкин бўлади. нарх шаклланиши услубларини танлаш корхона товарга бўлган талабни, товар ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ялпи харажатларни ҳисоблаб чиқиб ва рақобатчилар нархини ўрганиб, ўзининг товарига нарх шаклланиш услубларини белгилайди. одатда, товарнинг нархи жуда паст ва жуда юқори ҳам бўлмасдан, балки шу икки …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маркетинг тизимида нарх сиёсати"

1482257892_66613.doc маркетинг тизимида нарх сиёсати режа: 1. маркетинг тизимида нарх тушунчаси ва нархнинг шаклланиши 2. нарх шаклланиш услубларини танлаш 3. нарх стратегиялар маркетинг тизимида нарх тушунчаси ва нархнинг шаклланиши маркетинг комплексида нарх иккинчи элемент бўлиб, даромадни белгилайдиган асосий кўрсатгичдир . нарх деганда махсулот, хизматлар учун ва уни сотиб олиш учун истеъмолчи сарф қиладиган пул миқдорини тушунамиз. лекин, нарх ҳамма вақт ҳам пул шаклида ифодаланмайди. масалан, бартер натурал алмашишининг қадимий шакли ҳисобланади. макроиқтисодий назария бундан 150 йил илгари ҳам, товарни сотишга фақат нарх ёрдамида таъсир кўрсатиши мумкин деб уқтириб ўтган. бу вазиятни юқори баҳолашнининг асосий сабаби шундан иборатки, адам смит ва давид рикардолар даврида фақат бир ...

DOC format, 123.5 KB. To download "маркетинг тизимида нарх сиёсати", click the Telegram button on the left.