маркетинг тизимида товар сиёсати

DOC 140,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482257943_66614.doc маркетинг тизимида товар сиёсати режа: 1. маркетинг тизимида товар тушунчаси, товар сиёсати ва унинг ўрни 2. товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари 3. янги товар ишлаб чиқариш стратегияси маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни. товар эҳтиёжларни қондириш учун яратилган ва эътиборни жалб қилиш, сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш мақсадида бозорда таклиф этиладиган маҳсулдир. булар турли хил жисмоний объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, ташкилотлар ва ғоялар бўлиши мумкин. маркетинг тизимида у истеъмолчилар мақсадли гуруҳининг эҳтиёжларини тўлиқроқ таъминлайдиган фойдали хусусиятлар йиғиндиси, бозорда маҳсулотга талабнинг мавжудлиги ва сотилиш кунининг (муайян нарх билан биргаликда) белгиланганлиги сифатида қаралади. демак, ҳақиқий товарнинг учта асосий ташкил этувчилари мавжуд: ( фойдалилик; ( бозордаги обрў-эътибор; ( тўғри келадиган нарх. товарнинг истеъмолчи учун амалий жиҳатдан фойдалилиги қатор атрибут, яъни аломатлар (мазкур предметнинг муҳим ажралмас хусусиятлари) доирасида аниқланади. маркетинг чегарасида товарнинг мульти-атрибутив модели эса уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. ф. котлернинг таснифига кўра …
2
ан) ва қўшилган хизматлар (асосий функция билан боғлиқ бўлмаган, лекин истеъмолни қондириш имкониятларини, мисол учун, янги товарни сотиб олаётганда топширилаётган ишлатилган маҳсулотнинг нархи ҳисобига кенгайтириладиган) деб кўрсатилади. 1-чизма. товарнинг уч даражаси товарга баҳо беришда унинг сифати асосий ўринда туради. бу тушунча қуйидагиларни ўз ичига олади: ( техники-қтисодий тавсифлар; ( тайёрлаш технологияси; ( ишончлилик ва узоқ вақт давомида ишлатилиши; ( мўлжалланадиган мақсадга мос келиши; ( экологик хусусиятлари (атроф-муҳитни ҳимоя қилиш талабларига мос келиши); ( эргономик хусусиятлари (инсон организмининг тузилиши ва хусусиятларини ҳисобга олиш); ( эстетик хусусиятлари (ташқи шакли ва кўриниши, жозибалиги, ифодаланиши). товарнинг кўзда тутилаёттан хусусиятларининг таҳлилини тизимли равишда амалга ошириш зарур (2-чизмага қаранг). 2-чизма. товарнинг сифати сотиладиган товарларга қўйиладиган талаблар қуйидагича таърифланиши мумкин: — талабнинг мавжудлиги ва сотишнинг қулай шароитлари; — харидорларнинг эҳтиёжларини қондириш ва ўхшаш товарларга нисбатан қўшимча ижобий хусусиятларга эга бўлиш, яъни рақобатбардош бўлиш; — хавфсизлик, ишончлилик, сифатлилик; — реклама, товар ва уни ишлаб чиқарувчилар ҳақидаги ахборот, савдо …
3
ссортимент кенглиги ҳар хил товарлар ёки улар гуруҳларининг сони билан, чуқурлиги эса — модификациялар, битта гуруҳ доирасида бу товарларнинг вариантлари, яъни эҳтиёжларни қондиришнинг ҳар хил даражаларига мўлжалланган товарларнинг сони билан аниқланади. товар ассортиментининг ривожланиши корхона маркетингининг энг муҳим функцияси ҳисобланади. у ишлаб чиқарувчининг анъанавий ёки яширин техникавий ва моддий имкониятларини муайян истеъмол қийматига эга бўлган, харидорни қондирадиган ва корхонага фойда келтирадиган маҳсулот ва хизматларга тадбиқ этишда намоён бўлади. бозордаги товар таклифининг хилма-хиллигига фақатгина ассортиментни кенгайтириш йўли билан эришилмайди. агар таклиф этиладиган товарлар тўплами сифати, ассортименти ва нархлари бўйича бир-бирига яқин бўлса, биринчи ўринга уларнинг сервиси чиқади. сервис энг кўп яккаланган ва бозорга таклиф этилган товарларнинг рақобатбардошлигини қўшимча равишда ошириш, мустаҳкамлашнинг энг муҳим воситаси сифатида намоён бўлади. фирманинг истеъмолчилар орасидаги имижини ҳам сервис аниқроқ белгилайди. қатор белгиларига қараб товарларни қуйидагиларга бўлиш (таснифлаш) мумкин: ( бевосита инсонларнинг шахсий эхтиёжларини қондиришга мўлжалланган товарлар, яъни истеъмол товарлари; ( бошқа товарларни ишлаб чиқаришни давом эттириш …
4
категорияси кўрсатилади: 1. кундалик эҳтиёж товарлари — бу кўп ўйламасдан, ўзаро таққослашга ҳаракат қилмасдан, тез-тез харид қилинадиган товарлар (гугурт, хўжалик майда-чуйдалари, ёзув қуроллари). 2. жиддий танлов товарлари — бу сотиб олиш вақтида сифати, нархи, ташқи кўриниши ўхшаш товарлар билан солиштириладиган товарлар (кийим, мебель, электр товарлари). истеъмолчи ўзига керакли товарларни топиш учун маълум куч сарф қилади. 3. обрў-эътиборли товарлар — ҳақиқатан ҳам фақат ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ёки машҳур ишлаб чиқарувчи фирманинг номи билан боғлиқ бўлган товарлар. маркали маҳсулот. улар маҳсулотнинг қимматини кучайтиради, уни ўхшаш товарлар ичидан ажратади, истеъмолчилар учун фойдалилигини кўрсатади, муваффақиятли сотилишини таъминлайди ва ҳоказо. товарга марка номини бериш реал устунликларга эга бўлиш имкониятлари ва уларга эришиш харажатларини баҳолаш билан боғлиқ. бу шартларнинг бажарилишини таъминловчи асосий компонентлар қуйидагилар: 1. товарнинг доимий сифати. унинг энг юқори бўлиши шарт эмас, лекин у етарли даражада яхши ва асосийси — ишлаб чиқарилиш ва сотиш жойи вақтидан қатьи назар барқарор бўлиши керак. 2. …
5
сда қоладиган бўлиши керак. маркетинг вазифаси корхонанинг товар маркасига нисбатан истеъмолчиларнинг холислигини шакллантиришдан иборат. бу жараён жаҳон амалиётида «брендинг» деган номни олди. бозорда номи ва сурати пайдо бўлса — бу марка, истеъмолчиларда маҳсулот, ном, суратга нисбатан муносабат шаклланса — бу бренд дейилади. товарни яратиш, ишлаб чиқариш, такомиллаштириш, сотиш, сотилгандан кейинги хизмат кўрсатиш, реклама тадбирларини ишлаб чиқиш, шубҳасиз, товар ишлаб чиқарувчининг бутун фаолиятида марказий ўринни эгаллайди. мана шу комплекс тадбирлар товар сиёсати деб аталади. товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари товарнинг ҳаётий даври – товарнинг бозорда пайдо бўлган давридан бошлаб, то унинг сотилмай қолишигача бўлган вақт оралиғидир. товарнинг ҳаётий даври концепцияси ҳар қандай товар қанчалик даражада мукаммал бўлмасин, бу товар бозордан эртами-кеч ундан ҳам мукаммалроқ товар томонидан сиқиб чиқарилишига асосланади. амалий фаолиятда товар ҳаётий даврининг диапазони анча кенг бўлиб, у бир кунлик товардан бозорда ўз ўрнини узоқ вақт давомида сақлаб қолувчи товаргача бўлиши мумкин. товарнинг ҳаётий даври концепцияси илк бор америкалик маркетолог …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маркетинг тизимида товар сиёсати" haqida

1482257943_66614.doc маркетинг тизимида товар сиёсати режа: 1. маркетинг тизимида товар тушунчаси, товар сиёсати ва унинг ўрни 2. товарнинг ҳаётий даври ва босқичлари 3. янги товар ишлаб чиқариш стратегияси маркетинг тизимида товар тушунчаси ва унинг ўрни. товар эҳтиёжларни қондириш учун яратилган ва эътиборни жалб қилиш, сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш мақсадида бозорда таклиф этиладиган маҳсулдир. булар турли хил жисмоний объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, ташкилотлар ва ғоялар бўлиши мумкин. маркетинг тизимида у истеъмолчилар мақсадли гуруҳининг эҳтиёжларини тўлиқроқ таъминлайдиган фойдали хусусиятлар йиғиндиси, бозорда маҳсулотга талабнинг мавжудлиги ва сотилиш кунининг (муайян нарх билан биргаликда) белгиланганлиги сифатида қаралади. демак, ҳақиқий товарнинг учта асосий ...

DOC format, 140,5 KB. "маркетинг тизимида товар сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.