жахон мамлакатларида суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари

DOC 129,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407756909_58386.doc узбекистон республикаси олий ваурта махсус таълим вазирлиги жахон мамлакатларида суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари режа: 1. жахон мамлакатларида суғуртанинг нотекис ривожланиши. 2. жахон мамлакатларида суғурта ташкилотларини турлари ва амалга ошириладиган суғурта усуллари. 3. ривожланган мамлакатларда суғуртанинг ташқилий хусусиятлари. 4. фан ва техниканинг тараққиёти натижасида янги хавф-хатарларни вужудга келиши ва суғуртанинг янги турларининг шаклланиши. 1. жахон мамлакатларида суғуртанинг нотекис ривожланиши брюсселдаги фалокатлар бўйича тадқиқот маркази маълумотларига қараганда сўнгги 30 йил ичида дунёда табиий фалокатлардан 36 миллионга якин киши халок бўлди, 3 миллиард киши жабрланди умумий иқтисодий зарар 340 миллиард долларни ташқил этди. оддий хисоб-китобларга қараганда фалокатлар, авариялар табиий офатлар натижасида хар йили икки миллионга яқин киши халок бўлади, хамда бир неча ўн миллион киши зарарланади ва жарохат олади. айни вақтда жахон иқтисодиётида ишлаб чиқарилган ялпи махсулотларнинг тахминан 4-5 фоизининг бевосита ва билвосита зарарлар ташқил қилади. ўтган асрнинг 1998 йили ўзида жахонда фалокатли оқибатлар келтирган 538 табиий офат юз берди ва эллик минга …
2
та тизимига эга бўлмаган мамлакатни излаб топиш қийин. тўғри айрим африка мамлакатларида миллий суғурта ишларини хорижий мамлакат суғурта компаниялари бажаради. ақш нинг саноатлашган шахарларидан тортиб, осиё ва африканинг ичкарисида кичик мамлакатларигача, хитойда, хиндистонда, австралияда суғуртанинг турли шакллари жорий қилинган. суғурта бизнес усулларидан бири десак хато қилмаган бўламиз. биз суғурта ташкилотлари xyii асрда англияда кўртак ота бошлаганлигини кўрсатган эдик, xyiii асрда суғурта англиядан россияга кўчган, дастлаб хорижий суғурта ташкилотлари, кейинчалик, миллий суғурта ташкилотлари барпо қилинган. xix аср охирларида туркистонда унинг филиаллари қад кўтарган, xix асрларда жахон мамлакатларида суғуртанинг бир текисда ривожланмаганлиги сабаб, мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши бир хил бўлмаганлигидир. иқтисодиёти тез ривожланган мамлакатларда суғуртанинг ривожланиш суръати секин бўлмаган мамлакатдаги хусусий монополистик ташкилотларнинг ва корхоналарнинг иқтисодий тараққиёти суғуртанинг тез ривожланишига имкониятлар яратиб берган, лекин жахон мамлакатларида суғуртанинг халқаро хисоботи экспорт ва импорт каби намунали йўлга кўйилмаган. шу сабабли хар бир мамлакатнинг жахон суғурта тизимидаги ўрни хақида батафсил маълумотларга жахон бўйича қопланган зарарларни умум …
3
ади. европа мамлакатларида 30% ортиқ, осиё мамлакатлари 25 %, африка мамлакатларида эса 1,0% атрофида. келтирилган рақамлар анча эскирган, лекин кейинги йилларда покистон, хитой ва бошқа мамлакатларда суғуртанинг ривожланишида анча силжиш бўлганлигини кўрсатиб ўтиш керак. суғурта тўловининг жон бошига қанчадан тўғри келиши хам бизнинг хулосаларимизни тўлдириши мумкин. бу кўрсаткич бўйича швецарияда 2,4 минг, америкада 1,8 минг доллар. хитойда атиги 2,4 долларга тўғри келади. шундай қилиб жахон мамлакатларида суғуртанинг турлича ривожланишига сабаб бир томондан табиий офатлар ва бахтсиз ходисаларни хар бир мамлакатларнинг шароитига қараб турли муддатларда ва миқёсларда такрорланиб туриши бўлса, бу мамлакатларда қишлоқ хўжалигида асосий ўринни эгаллаган, дехқонларнинг суғурта имкониятларидан фойдаланишлари учун етарли шароитларга эга эмасликларидадир. 90-йилларга қадар жахон миқёсида шахсий суғуртанинг хиссаси мол-мулк суғуртасига нисбатан анча ортиқ эди. 90-йиллардан кейин шахсий суғурта динамикасида катта ўзгаришлар содир бўлди. мулк суғуртасига нисбатан шахсий суғуртанинг устун ривожланиши давом этмоқда. бирлашган миллатлар ташкилотининг 90-95 йил маълумотларига қараганда китъалар ва мамлакатлар бўйича шахсий суғуртанинг хиссаси …
4
лари жахонда иш олиб бораётган неча 10 минглаб катта кичик суғурта ташкилотлари, уларнинг филиаллари тузилиши бир хил эмас. бу ташкилотларни қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин. 1) фуқароларнинг барча табақаларга хизмат қилувчи акциялар биржа ва бошқа йўл билан сотиладиган эркин суғурта компаниялари. 2) хусусий хиссадорлик суғурта компаниялари, бу ташкилотларнинг хусусияти шундан иборатки унинг акцияларига маълум доирада шахслар эгалик қиладилар. жамият қарори билан ишончли кишилар уларнинг акцияларини сотиб олиши мумкин. 3) давлат суғурта компаниялари, уларнинг акцияларига давлат тўла ёки қисман эгалик қилади. бундан ташқари давлат томонидан айрим ихтисослашган суғурта ташкилотлари барпо қилиниши мумкин. бу ташкилотлар экспортни суғурталаш ёки қайта суғурталашга ёрдам беришлари мумкин. 4) ўзаро суғурталаш жамиятлари. айрим ишлаб чиқариш сохалари бундай суғурта компаниялари тузилиб уларни асосий мақсади фойда олиш бўлмасдан мураккаб вазиятларда бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатишдир. 5) айрим саноат ва савдо тармоқларига хизмат қилувчи ихтисослашган суғурта ташкилотлари. масалан, авиация сохасида суғурталаш чегараланган бўлгани учун, улар ўз тармоқлари бўйича ихтисослашган ташкилотларни тузадилар, бундан …
5
уддатли суғурта турларига қуйидаги суғурта йўналишлари киради: 1. хаётни суғурталаш. 2. никох ва фарзанд таваллудини суғурталаш. 3. узлуксиз соғ-соломатлик суғуртаси. 4. капиталнинг қайта суғуртаси. 5. пенсия суғуртаси. 6. бошқа хиллардаги узоқ муддатли суғурта усуллари. суғуртанинг умумий турлари 1. бахтсизлик ходисаларидан суғурталаш. 2. бетоблик суғуртаси. 3. автомобил суғуртаси. 4. темир йўл вагонлари суғуртаси. 5. самолётлар суғуртаси. 6. кемалар суғуртаси. 7. юкларни транспорт суғуртаси. 8. мулкларни ёнғин ва табиий офатлардан суғурталаш. 9. транспорт хайдовчиларини фуқаролик суғуртаси. 10. авиакомпания эгаларини фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси. 11. кема эгаларининг фуқаролик жавобгарлик суғуртаси. 12. умумий жавобгарлик суғуртаси. 13. кредит суғуртаси. 14. молиявий зарарлар суғуртаси. 15. суд харажатлари бўйича тўловлар суғуртаси. 3. жахон мамлакатларда суғурта тизими ва унинг хусусиятлари суғурта бозори тушунчаси айрим мамлакатлар кулами ва барча жахон мамлакатлари миқёсида қўлланилади. жахон суғурта бозори ўз таркибига кўра ривожланган ва бошқа мамлакатлардаги суғурта компаниялардан ташқил топган бўлиб, жахон микёсида марказ жахон суғурта ташкилоти хуқуқий жихатдан бир бутун ассоциация сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жахон мамлакатларида суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари" haqida

1407756909_58386.doc узбекистон республикаси олий ваурта махсус таълим вазирлиги жахон мамлакатларида суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари режа: 1. жахон мамлакатларида суғуртанинг нотекис ривожланиши. 2. жахон мамлакатларида суғурта ташкилотларини турлари ва амалга ошириладиган суғурта усуллари. 3. ривожланган мамлакатларда суғуртанинг ташқилий хусусиятлари. 4. фан ва техниканинг тараққиёти натижасида янги хавф-хатарларни вужудга келиши ва суғуртанинг янги турларининг шаклланиши. 1. жахон мамлакатларида суғуртанинг нотекис ривожланиши брюсселдаги фалокатлар бўйича тадқиқот маркази маълумотларига қараганда сўнгги 30 йил ичида дунёда табиий фалокатлардан 36 миллионга якин киши халок бўлди, 3 миллиард киши жабрланди умумий иқтисодий зарар 340 миллиард долларни ташқил этди. оддий хисоб-китобла...

DOC format, 129,5 KB. "жахон мамлакатларида суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.