тадбиркорлик соҳасида рақобат

DOC 115,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407745056_58161.doc тадбиркорлик соҳасида рақобат reja: 1. рақобат турлари 2. замонавий шароитда рақобатчиликнинг ривожланиши 3. давлат томонидан антимонопол назорат тизими 1. рақобат турлари бозор иқтисодиётининг энг асосий тамойилларидан бири — товар ишлаб чиқарувчиларнинг эркин рақобатидир. рақобат — ишлаб чиқарувчилар ёки таъминотчилар, корхоналар, фирмалар ўртасидаги ишлаб чиқариш, мақсулот сотиш борасида энг мақбул шароитларга эгалик қилиш орқали энг яхши натижаларга эришиш мақсадида олиб бориладиган курашдир. бозор тизимида рақобатнинг асосий мазмуни истеъмолчи ва унинг эқтиёжини тўла қондириш учун курашни англатади. бу кураш бозорни эгаллаш учун олиб борилади ва товарни арзонлаштирилишига ва сифатига боқлиқдир. рақобат курашида ҳалаба қилиш учун тадбиркор ўз фаолиятида муҳим уч жиқатга эътиборини ҳаратмоқи лозим: биринчидан, йўналишни тўғри танлаш. аниқ майда-чуйдаларгача синчиклаб тайёрланиши шарт эмас, аммо ҳаракат йўналиши аниқ бўлмоқи шарт. иккинчидан, кўпроқ ахборот тўплашга эътиборни қаратиш керак. бу ерда ташқи муҳитни ҳисобга олиш ўзи ишлаб чиқадиган маҳсулот сифатини ошириш билан турли бозорларнинг ўзига хослигини ва рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш каби назарда …
2
давлатларида тайёрланаётган ҳужжатдан кўра режалаштириш жараёни муҳимроқ ҳисобланади. юқори сифатли режанинг ўзи қўйилган мақсадга олиб келиши учун барча менежерларни ишга жалб қилиш билан бир қаторда иложи борича фирмани ҳамма аъзоларини қилинмоқчи бўлган ишлар билан батафсил таништириб чиқиб, уларга бу ҳаракат аниқ нима беришини ҳам айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. бунинг натижасида ҳужжатга нисбатан фирма аъзоларининг хатти ҳаракатлари муҳимроқ натижаларни бериши мумкин ва улар мавжуд режага қўшимча таклиф ва ташаббуслар киритиш билан эришмоқчи бўлган мақсадни йўл-йўриқларига ойдинлик киритадилар. бизнинг шароитда ҳам рақбар билан бошқа корхона аъзолари оддий ишчигача ишнинг натижасига жон куйдиришлари керак. бунинг учун улар ўрталаридаги сунъий масофани тезроқ бартараф этмоқ лозим. «ота-бола» муносабатлари ўрнига ҳамкорлик муносабатлари келган жойда юқори натижаларга эришиш мумкин. тадбиркорлик фаолияти унумли амалга ошишида ва рақобатчилардан ўзиб кетишда маркетинг хизматининг аҳамияти борган сари ортиб боради. бозордаги вазиятни чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш асосида иш юритиш ўта муҳимдир. асосий тамойил бу ерда маҳсулотни яратиб, уни сотиш тўғрисида бош …
3
тартибга солувчи энг муҳим воситаларидан бўлганлиги учун унинг ривожи истеъмолчини маҳсулотга нисбатан тобелигини пасайтириб, маълум даражада истеъмолчини бевосита ишлаб чиқариш жараёнига бўлган талаби ва таъсирини кучайтиради. кўплаб истеъмолчилар ва мақсулот етказиб берувчиларнинг талаб ва таклифларини белгилашда рақобат алоқида ўрин тутганлиги учун тадбиркор ўз фаолиятининг энг муҳим томонларидан бири деб рақобат ва унинг даражасини билиб туришини англашга мажбур бўлади. нарх наво белгилашда ҳам маъмурий идоралар эмас, балки бозор механизми етакчи ўринда бўлади. бу дегани алоқида мақсулот ишлаб чиҳарувчилар ва ресурс етказиб берувчилар фақат истеъмолчининг хоқиш ва райига ҳарагандагина нормал фаолият кўрсатишлари мумкин. бозор қонун қоидаларга амал қилган ва бозор вазиятини тўқри қисобга ололган ўз мавқеининг мустақкамланишига эришиши мумкин, бозор талабларини менсимаган эса оқибат натижасидан хонавайрон бўлишлари аниқ. рақобат кучли бўлган жойда харидор-хўжайин, бозор — агент, корхона эса — хизматкор. тадбиркор учун рақобатнинг мавжудлиги қанчалик зарур бўлса, рақобатнинг йўлини тўсувчи ҳар қандай қолат уни бўқади ва олиб борилаётган ишга путур етказади, пировард …
4
чиҳараётган товарнинг қийматини бир қисмини йўқотади ва вақти келиб инқирозга юз тутади. ички тармоқ рақобати корхоналарда илмий-техник жараёнини ривожланишига туртки беради. тармоқлараро рақобат — бу турли тармоқларга тааллуқли кор-хоналар ўртасидаги рақобатдир. бундан капитал паст даражада фойда олиш меъёрига эга бўлган тармоқлардан юқори фойда олувчи тармоқларга оқиб ўтиши кузатилади. янги капиталлар бошқа тармоққа кириб борар экан, жамият эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқаришга киришади, бозордаги товар миқдори кўпаяди, нарх пасая бошлайди ва натижада даромад миқдор озайиб боради. кам даромадли тармоқдан капитални чиқиб кетиши аксинча натижага олиб келиши кузатилади: ишлаб чиқариш ҳажми камаяди, товарга бўлган эҳтиёж таклифдан ортиб боради, натижада нарх қимматлашиб даромад орта бошлайди. рақобат турларини тоифаланиши бозордаги ишлаб чиқарув-чиларнинг миқдори ва «солиштирма вазни»га боғлиқдир. шунга мос ҳолда рақобат мукаммал (эркин) ва номукаммал бўлади. эркин рақобатнинг асосий белгилари. рақобат катнашчиларининг чекланмаган миқдордаги сони, бозорга киришнинг абсолют эркинлиги, масалан, ҳар бир кишини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва уни тўхтатиш ҳуқуқига эга …
5
, улардан фойдаланишнинг энг самарали комбинациялари қўлланилса, аввал консервация қилиб қўйилган қувватлар ишга солинса, илғор-технологиялар ўзлаштирилса кўзланган мақсадга эришиш мумкин. рақобатчиликнинг ҳар бир қатнашчиси тўла ахборотга (таклиф ва талаб, нарх-наво, фойда меъёри ва қж.лар бўйича) эга бўлган тақдирдагина ўзи учун энг мақбул йўлни танлаши, тўқри қадам ташлаши мумкин. бир хил номланувчи маҳсулотларни абсолют бир жинслилиги савдо маркасининг ва бошқа, товар сифатига тааллуқли ҳарактеристикаларнинг йўқлигини кўрсатади. ўша савдо маркасининг борлиги савдо этувчини имтиёзли монополик мавқега олиб чиқади, бу эса эркин бозорга мос эмас. ҳеч қандай, эркин рақобатчилик қатнашчиси бошқа қатнашчилар томонидан қабул қилинган қарорларга тайзиқ ўтказии имконига эга эмас. қатнашчилар сони ниҳоятда юқори бўлганлиги боисидан, ҳар бир ишлаб чиқарувчи — сотувчининг ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмига қўшаётган ҳиссаси деярли сезилмайди, шу сабабли ўз товарини сотишга мўлжалланаётган нархи бозор нархларида деярли акс этмайди. шу тариқа, нархнинг реал даражаси, иқтисодиётнинг айрим субъектларини хоҳишларига бўйсунмайди ва уларнинг миқдори қандайдир «кўринмас қўл» (бозор механизми) томонидан белгиланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тадбиркорлик соҳасида рақобат" haqida

1407745056_58161.doc тадбиркорлик соҳасида рақобат reja: 1. рақобат турлари 2. замонавий шароитда рақобатчиликнинг ривожланиши 3. давлат томонидан антимонопол назорат тизими 1. рақобат турлари бозор иқтисодиётининг энг асосий тамойилларидан бири — товар ишлаб чиқарувчиларнинг эркин рақобатидир. рақобат — ишлаб чиқарувчилар ёки таъминотчилар, корхоналар, фирмалар ўртасидаги ишлаб чиқариш, мақсулот сотиш борасида энг мақбул шароитларга эгалик қилиш орқали энг яхши натижаларга эришиш мақсадида олиб бориладиган курашдир. бозор тизимида рақобатнинг асосий мазмуни истеъмолчи ва унинг эқтиёжини тўла қондириш учун курашни англатади. бу кураш бозорни эгаллаш учун олиб борилади ва товарни арзонлаштирилишига ва сифатига боқлиқдир. рақобат курашида ҳалаба қилиш учун тадбиркор ўз фаолиятида муҳим уч жи...

DOC format, 115,0 KB. "тадбиркорлик соҳасида рақобат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.