рақобат назарияси

DOCX 29,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493313633_68088.docx рақобат назарияси режа: 1. рақобатнинг иқтисодий моҳияти, 2. рақобат шакллари ва усуллари 3. ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва антимонопол қонунчилик. 1. рақобатнинг моҳияти рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, ривожлантириш усули ва тартибга солиш меҳанизм ҳисобланади. рақобатнинг иқтисодий мазмунини тушуниб олиш унга турли томондан ёндошишни талаб қилади. мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат. бунда улар керакли ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёллаш учун ҳам курашади. ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат охир-оқибатда истеъмолчилар учун курашдир. ресурсларни етказиб берувчилар ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, ер-сув, ишчи кучи) юқори баҳоларда сотиш учун рақобат қиладилар. ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат бозор муносабатлари ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда ёрқин намоён бўлади. рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз беради; улар товарларни қулай ва арзон …
2
ри учун улар орасида кураш боради. ўз навбатида харидорлар, яъни истеъмолчилар сарфлаган ҳар бир сўм харажати эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашадилар, уларнинг ҳар бири арзон ва сифатли товар ва хизматларга эга бўлишга ҳаракат қилади. ишлаб чиқарувчиларнинг фаолият кўрсатувчи тадбиркор ва мулк эгаси сифатида эркин ва мустақил бўлиши рақобатнинг иқтисодий асосини ташкил этади. чунки ҳар бир мулк эгасининг ўз манфаати бўлиб, улар шу манфаатга эришиш учун интилади. мулк эгасининг товар ишлаб чиқариш ва барча бошқа соҳалардаги фаолияти шу манфаатга бўйсундирилган бўлади. бу жиҳатдан қараганда рақобат эркин иқтисодий фаолият қилувчи субъектлар манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиши аниқ тавсифланади. рақобат мавжуд бўлишининг бошқа шарти товар-пул муносабатларининг маълум даражада ривожланган бозор тизимида амал қилишидир. рақобатнинг асосий соҳаси бозор, чунки унда эркин иқтисодий субъектларнинг алоҳидалашган манфаатлари тўқнашади. рақобатнинг иқтисодий асоси – бу ишлаб чиқарувчилар, ресурс эгалари ва истеъмолчиларнинг тадбиркор, мулк ва даромад эгаси сифатида эркин ҳамда мустақил бўлишидир. рақобатнинг ривожланиш босқичлари: i. оддий товар …
3
тармоқлар ичидаги рақобат ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. ҳар бир тармоқда техника билан таъминланиш даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражаси турлича бўлган корхоналар борлиги сабабли шу корхоналарда ишлаб чиқарилган товарларнинг индивидуал (алоҳида) қиймати бир хил бўлмайди. тармоқ ичидаги рақобат товарларнинг бозор қийматини аниқлайди ва белгилайди. бу қиймат, одатда, ўртача шароитда ишлаб чиқарилган ва муайян тармоқ товарларининг анчагина қисмини ташкил этадиган товарларнинг қийматига мос келади. тармоқлар ичидаги рақобат натижасида техникавий даражаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналар қўшимча фойда оладилар ва аксинча, техника жиҳатдан ночор корхоналар эса ўзларида ишлаб чиқарилган товар қийматининг бир қисмини йўқотадилар ва зарар кўрадилар. тармоқлараро рақобат турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг юқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. бундай рақобат фойда нормаси кам бўлган тармоқлардан фойда нормаси юқори тармоқларга капиталларнинг оқиб ўтишига сабаб бўлади. янги капиталлар кўпроқ фойда келтирувчи соҳаларга интилиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига, …
4
ли корхоналар мавжуд бўлади. юқори даражада ташкил қилинган бозорда кўплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклиф қиладилар. эркин рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи устидан сезиларсиз назоратни амалга оширади. чунки ҳар бир корхонада умумий ишлаб чиқариш ҳажми унча катта бўлмайди. шу сабабли алоҳида корхонада ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ёки камайиши умумий таклифга, демак маҳсулот нархига сезиларли таъсир кўрсатмайди. эркин рақобат шароитида янги корхоналар тармоққа эркин кириши, тармоқда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин. хусусан янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда маҳсулотларини сотишга ҳуқуқий, технологик, молиявий ва бошқа жиддий иқтисодий тўсиқлар бўлмайди. монополияда тармоқ битта фирмадан иборат бўлиши сабабли, у мавжуд маҳсулот (хизмат) нинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва якка ҳукмронлик шаклланади. монополия – иқтисодий фаолиятининг бирор соҳасида (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тижорат ва ҳ.к.) корхона ёки давлатнинг танҳо ҳукмронлигини ифодалайди. монополиялар бир қатор йўллар орқали келиб чиқади. булар: · капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви. · фан техника тараққиёти. · …
5
арнинг мавжуд бўлишига сабаб бўлади. иқтисодий, техник, ҳуқуқий ёки бошқа тўсиқлар янги рақобатчиларнинг тармоққа киришига йўл қўймайди. тармоққа кириш учун тўсиқлар ҳар хил кўринишларни олади. буларнинг асосийлари қуйидагилар: а) ишлаб чиқариш миқёси келтириб чиқарадиган тўсиқлар, шу жумладан, молиявий тўсиқлар кўп ҳолатларда шунчалик катта бўладики бу тармоққа киришни тақиқлаш билан баробар. масалан, йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланган автомобиль саноатига кириш, янги технологияга асосланган зарур ускуналарни сотиб олишга жуда катта пул-капитални талаб қилади. б) табиий монополиялар вужудга келтирадиган тўсиқлар. бунинг мазмуни шундан иборатки, бир қанча тармоқларда рақобат мавжуд бўлмайди, уни амалга ошириш мумкин эмас. ижтимоий фойдаланишдаги бундай тармоқ корхоналари табиий монополиялар дейилади. табиий монополияларга электр, газ, сув таъминоти ва алоқа корхоналари мисол бўла олади. давлат бундай монополиялар фаолиятини тартибга солишда ўз ҳуқуқини сақлаб қолади. агар тармоқлар давлат мулкчилигига асосланган бўлса, бундай ижтимоий фойдаланишдаги корхоналар тартибга солинадиган ёки давлат томонидан тузилган монополиялар дейилади. в) патент ва лицензиялар каби қонуний тўсиқлар. давлат патент ва лицензиялар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "рақобат назарияси"

1493313633_68088.docx рақобат назарияси режа: 1. рақобатнинг иқтисодий моҳияти, 2. рақобат шакллари ва усуллари 3. ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва антимонопол қонунчилик. 1. рақобатнинг моҳияти рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, ривожлантириш усули ва тартибга солиш меҳанизм ҳисобланади. рақобатнинг иқтисодий мазмунини тушуниб олиш унга турли томондан ёндошишни талаб қилади. мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат. бунда улар керакли ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёллаш учун ҳам курашади. ишлаб чиқарувчилар ўртаси...

Формат DOCX, 29,3 КБ. Чтобы скачать "рақобат назарияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: рақобат назарияси DOCX Бесплатная загрузка Telegram