mahsulot nomi topilmadi

PPT 28 sahifa 4,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
4-маруза. товар - пул муносабатлари на * * рақобатчилик мухити-бу рақобат узлуксиз ва чекланмаган холда бориши учун керакли шарт шароитнинг мавжудлигидир бундай мухит эркин рақобатли бозорга хосдир. рақобат усуллари – рақобат курашида қўлланиладиган восита ва дастаклардан иборат бўлиб, бунда рақобат нарх воситасида ва нархсиз рақобатлашиш усуллари орқали амалга оширилади. рақобатнинг ривожланиш босқичлари: 1. оддий товар хўжалигига хос бўлган рақобатчилик, босқичи. 2. соф ёки эркин рақобатга асосланган босқич. 3.монополистик рақобат босқичи. 4.xозирги замон маданий жихатдан ривожланган рақорбатчилик босқичи. * 2. рақобат шакллари ва усуллари * * монополияларнинг вужудга келиш сабаблари: капиталнинг тўплануви ва марказлашиши; фан-техника тараққиёти; давлатнинг айрим фаолият соҳаларини қўллаб-қувватлаши; ишлаб чиқаришдаги обектив технологик зарурият; ўзаро келишиш * иқтисодий (сунъий) монополиялар - ишлаб чиқариш ва капиталнинг тўпланиши ҳамда корхоналарнинг турли йуллар билан бирлашиши натижасида вужудга келади. картел -бир тармоқ корхоналарнинг иттифоқи бўлиб, унинг иштирокчилари тўлиқ иқтисодий мустақиллигини сақлаб қолади, фақат ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш бозорлари ва баҳолари тўғрисида келишиб олади. …
2 / 28
тараққиёти ютуқлари асосида ривожлантириш учун катта молиявий маблағларга ва иқтисодий имкониятларга эга бўлади. монополиянинг салбий томони сифатида қуйидаги жихатларни кўрсатиш мумкин: 1) ресурсларнинг оқилона тақсимланмаслиги- монополияларнинг юқори фойда кетидан қувиб, сунъий равишда ишлаб чиқаришни чеклаши нархларнинг кўтариши, пировард натижада ресурслардан фойдаланиш ва уларни тақсимлаш самарадорлигининг пасайишига олиб келади. 2) даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши-бу ҳолат ҳам нархлар-нинг монопол тарзда оширилиши (пасайтирилиши) ҳамда юқори фойда олиниши билан боғлиқ бўлиб, бу аҳоли қолган қисми даромадларининг нисбатан камайишига олиб келади; 3) иқтисодий турғунлик ва фан-техника тараққиётининг секинлашуви- бундай ҳолатнинг вужудга келиши монополистларнинг рақобатчилар босимини сезмасликлари ҳамда аксарият ҳолларда юқори фойдани қўшимча уринишларсиз ўзларининг бозордаги ҳукмронликлари ҳисобига олишлари мумкин. 4) иқтисодиётда демократик ҳаракатларнинг тўсиб қўйилиши- монополистлар иқтисодиётдаги эркин ва ҳалол рақобатга тўсқинлик қилиб, нисбатан кучсиз бўлган корхоналарни ўзларига бўйсундиришлари, ўз ходимларининг меҳнатига пасайтирилган миқдорда ҳақ тўлаш, паст сифатли товарларни ишлаб чиқариш, ўта даражада ошириб юборилган сотиш нархлари (ёки пасайтирилган харид нархлари), ўз маҳсулотини истеъмол қилишга билвосита …
3 / 28
иган ўта юқори фойда. антимонопол қонунчилик – бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда рақобат муҳитини бир маромда ушлаб туришга, монополизм ҳамда носоғлом рақобатга қарши курашишга йўналтирилган ҳуқуқий актлар мажмуаси. антимонопол назорат – иқтисодий, маъмурий ва қонунчилик доирасидаги мажмуа бўлиб, у давлат томонидан амалга оширилади ва бозордаги рақобатга шарт-шароит яратиб бериш ҳамда бозор механизмининг нормал ишлашига таҳдид солувчи бозордаги сурункали монополлашишга йўл қўймасликка йўналтирилади. давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосини монополияга қарши қонунчилик ташкил этиб, у турли мамлакатларда турли даражада ривожланган бўлади. 1. шерман қонуни- (1890 й.) бу қонун картель битимларини ноқонуний деб ҳисоблайди, савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни таъқиқлайди. бу қонун асосан савдо ва тижорат фаолиятининг монополлашувига қарши йўналтирилади. ҳамда эркин савдони чеклашга қаратилган келишувларнинг ҳар қандай шаклига тақиқ қўяди. мазкур қонунда жазо чораси сифатида жарималар, зарарни қоплаш, қамоққа олиш ва ҳатто айбдор фирмани тугатишни ҳам кўзда тутади. бу қонуннинг энг муҳим ҳусусияти мавжуд …
4 / 28
. натижада комиссия истеъмолчини реклама ва ёлғон маълумот натижасида жабр кўришдан ҳимоя қилиш вазифасини олди. уилер-ли қонуни истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган. мазкур қонун ёлғон реклама ва маълумотларни сохталаштиришга қарши қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. 5. 1950 йилда клейтон қонунига келлер-кефовер тузатиши киритилди. унда ноқонуний бирлашиб кетишлар тушунчасига аниқлик киритилиб, активларни сотиб олиш орқали бирлашиб кетиш тақиқланди. 2. ўзбекистонда антимонопол қонунчиликнинг вужудга келиши антимонопол тартибга солишнинг асосий йўналишлари: бозорнинг монополлашувини чеклаш; рақобатчи компаниялар қўшилишини тақиқлаш; монопол нархлар белгилашни тақиқлаш; рақобатни маданийлашган тарзда олиб боришни қўллаб-қувватлаш. «монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига (1992 йил) кўра, бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни монополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. қонунни бузувчилар рақибига етказган зарарни қоплашлари, жарима тўлашлари, ғирромлик билан олган фойдадан маҳрум этилишлари шарт. республикада монополияга қарши фаол чораларни амалга ошириш учун молия вазирлиги тизимида монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бош бошқармаси тузилди. бошқармага рўйхатга …
5 / 28
л қилишини таъминлашга қаратилган. шунингдек, мазкур қонунда мавжуд ва сақланиб қолган монополистлар томонидан бозорда ҳукмронлик мавқеини суистеъмол қилишнинг олдини олиш ва унга барҳам беришни кўзда тутса, иккинчидан, энг асосий муҳим масалалардан ҳисобланган монополиядан чиқариш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш зарурлиги белгилаб қўйилган. қуйидаги ҳатти-ҳаракатлар монополияга қарши қонунчиликка зид ҳисобланади: - хўжалик юритувчи субъект томонидан бозордаги устунлик мавқеининг суистеъмол қилиниши (5-модда); - хўжалик субъектларининг рақобатни чеклашга қаратилган битимлари (ўзаро келишилган хатти-ҳаракатлари) (6-модда); - давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг рақобатни чеклашга йўналтирилган хатти-ҳаракатлари (7-модда); - ғирром рақобат (8-модда). республикада агар корхона ишлаб чиқарган муайян маҳсулотлар бозордаги шу турдаги товарларнинг 35 фоизидан ортиқ бўлса, бу корхона монополистик корхона сифатида давлат реестрига киритилади. озиқ-овқат товарлари гуруҳи учун бундай мезон даражаси 20 фоиз деб белгиланган. * ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тақозо этилади: а) иқтисодиётда давлат монополизмининг ҳар қандай намоён бўлишини максимал даражада бартараф этиш. бунинг учун тадбиркорликни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mahsulot nomi topilmadi" haqida

4-маруза. товар - пул муносабатлари на * * рақобатчилик мухити-бу рақобат узлуксиз ва чекланмаган холда бориши учун керакли шарт шароитнинг мавжудлигидир бундай мухит эркин рақобатли бозорга хосдир. рақобат усуллари – рақобат курашида қўлланиладиган восита ва дастаклардан иборат бўлиб, бунда рақобат нарх воситасида ва нархсиз рақобатлашиш усуллари орқали амалга оширилади. рақобатнинг ривожланиш босқичлари: 1. оддий товар хўжалигига хос бўлган рақобатчилик, босқичи. 2. соф ёки эркин рақобатга асосланган босқич. 3.монополистик рақобат босқичи. 4.xозирги замон маданий жихатдан ривожланган рақорбатчилик босқичи. * 2. рақобат шакллари ва усуллари * * монополияларнинг вужудга келиш сабаблари: капиталнинг тўплануви ва марказлашиши; фан-техника тараққиёти; давлатнинг айрим фаолият соҳаларини қўлла...

Bu fayl PPT formatida 28 sahifadan iborat (4,4 MB). "mahsulot nomi topilmadi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mahsulot nomi topilmadi PPT 28 sahifa Bepul yuklash Telegram