нарх ва унинг шаклланиши

DOC 22 sahifa 180,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
viii-мавзу иқтисодиётда нарх ва унинг шаклланиши. 1 . нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади. товарнинг харид қилиниши унинг алоҳида олинган бир киши учун эмас, балки жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. шу сабабли, «ижтимоий нафлилик» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, қадр-қийматга эгалигини кўрсатади. шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида фақатгина нафлилик ёки сарфларнинг бирини эмас, балки ҳар иккаласининг бир вақтда мавжудлигини ва уларнинг маълум миқдорини пул кўринишида ифода этади. товардаги икки хусусият бирданига тан олинмаса, у пулда ифодаланмаса олди-сотди содир бўлмайди. чунки товарнинг қиймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол қиймати) томонида эса харидорнинг манфаати ётади. товар эгаси ўз товари учун кетган сарфларни қоплаб, маълум даражада, иложи борича кўпроқ фойда олишни таъминлаши …
2 / 22
монидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймат) ўз ифодасини топади. товарлар ва хизматлар учун қилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ёки товар ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади. 3-чизма. товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг маҳсулот ҳажмини ҳисоблашда қўлланиши. шунинг учун реал ҳаётда турли товарлар ва хизматлардаги икки хил хусусият ўзгаришлари уларнинг ҳажмини ҳисоблашда икки хил нархда ҳисобга олинади (3-чизма). нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. булардан асосийлари бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади (4-чизма). 4-чизма. нархга таъсир қилувчи омиллар. бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, …
3 / 22
хлар қўлланилади. жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб (базис йил) ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади. 3. тартибга солиш вазифаси. бозор ҳолати (конъюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириши, аскинча ҳол эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқсартирриш зарурлигини билдиради. нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. муайян ишлаб чиқариш ҳаражатлари сақланган ҳолда нарх юқори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. нарх ошса ишлаб чиқариш кенгаяди. бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга оқиб кела бошлайди. хуллас, нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди. 4. рақобат воситаси вазифаси. нарх рақобат курашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. ишлаб чиқарувчилар ўз …
4 / 22
қарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари харажатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади. шартнома нархлар. бу сотувчи ва харидорнинг розилиги билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада қайд қилинган нархлардир. шартнома нархлар одатда шартнома битими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. мазкур нархлар ҳам миллий ва ҳам халқаро бозорда қўлланилади. у халқаро бозорда қўлланилганда товар (хизмат)ларнинг жаҳон нархларига яқин туради. чакана нархлар. бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилади. чакана нархга товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг харажатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни боғловчи ролини ўйнайди ҳамда уларнинг нисбатига қараб юқори ёки паст бўлиши мумкин. давлатнинг нархларни тартибга солиш фаолияти чегараланган (лимитланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. чегараланган нархларда давлат нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. …
5 / 22
вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. бундан ташқари аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган нуфузли товарлар ҳам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади. ривожланган мамлакатларда юқори даромад олувчи аҳоли қатлами учун дала ҳовлига эга бўлиш, машҳур курортларда дам олиш, охирги нусхадаги кийимлар кийиш, янги моделдаги автомашинада юриш — мартабали ёки обрўталаб истеъмол ҳисобланади. мартабали истеъмол нуфузли нархларни юзага келтиради. улар одатдаги нархлардан анча юқори бўлади. нуфузли нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш харажатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва бозордаги рақобатлашув шароити ҳисобга олинади. шунга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий (стандарт) нархлар ва ўзгарувчан нархлар қўлланилади. шундай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ўзгармаслигини афзал кўради. масалан, коммунал хизмат, транспорт хизмати таърифлари шундай нархлар жумласига киради. эркин бозор нархлари – бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нарх ва унинг шаклланиши" haqida

viii-мавзу иқтисодиётда нарх ва унинг шаклланиши. 1 . нархнинг мазмуни, вазифалари ва турлари товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг намоён бўлишини нархда топади. амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни рағбатлантирувчи, уларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида амал қилади. товарнинг харид қилиниши унинг алоҳида олинган бир киши учун эмас, балки жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. шу сабабли, «ижтимоий нафлилик» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, қадр-қийматга эгалигини кўрсатади. шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида фақатгина нафлилик ёки сарфларнинг бирини эмас, балки ҳар иккаласининг бир вақтда мавжудлигини ва уларнинг маълум миқдорини ...

Bu fayl DOC formatida 22 sahifadan iborat (180,5 KB). "нарх ва унинг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нарх ва унинг шаклланиши DOC 22 sahifa Bepul yuklash Telegram