хаяжонланиш ва низоларни бошқариш

DOC 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1406036952_57693.doc мавзу хаяжонланиш ва низоларни бошқариш режа: 1. низолар табиати, тури ва сабаблари. 2. низоли вазиятни бошқариш. 3. стресс холатини (рухий зарбани) бошқариш. 1. низолар табиати, тури ва сабаблари низо - бу аниқ шахс ёки гуруҳлардан иборат бўлган икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида муроса мавжуд бўлмаслигидир. ҳар бир томон ўз нуқтаи назари қабул қилинишига интилиб, бошқа томоннинг шундай ҳаракат қилиш учун тўсқинлик қилади. (масалан икки мухандис станок яратиб, ҳар бири ўз лойихасини қабул қилишини талаб қилади). низо кўпинча тажовуз, тахдид, мунозара, душманлик, уруш ва х.к.лар билан тенглаштирилиб, доимо номақбул ҳодиса сифатида қабул қилинади, унга имкони борича йўл қўймаслик, ёки тезлик билан вужудга келган пайтда ҳамла этиш зарур деб ҳисоблайдилар. низога нисбатан бундай муносабат “илмий бошқарув” ва “маъмурий мактабга” мансуб муаллифлар асарларида акс эттирилган. “инсоний муносабатлар” мактабига мансуб муаллифлар, шунингдек, низоларга йўл қўймаслик мумкин деб ҳисоблаганлар. улар низоларга корхона фаолияти самарадор эмаслиги ва ёмон бошқарув белгиси сифатида қараганлар. улар фикрига …
2
низоларни бошқариш учун низоли вазият вужудга келиш сабабларини билиш лозим. низоларнинг тўрт асосий тури мавжуд: шахснинг ички низоси, шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо, шахслар ўртасидаги низо, гуруҳлар ўртасидаги низо. нахснинг ички низоси бир кишига қарама-қарши топшириқ берилган ва ундан бир-бирини инкор этувчи натижа талаб қилинган ҳолда вужудга келади. масалан, цех бошлиқига ишлаб чиқариш бошлиғи махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни талаб қилса, корхона снб бўлими бошлиқи ишлаб чиқариш жараёнини секинлаштириш йўли билан махсулот сифатини яхшилашни талаб қилади. бундай ҳолда низонинг асосий сабаби - ягона раҳбарлик тамойилининг бузилишидир. шахс ички низоси, шунингдек, ишлаб чиқариш талаблари ходимлар шахсий манфаатларига мувофиқ бўлмаслиги натижасида вужудга келади. масалан, ўша цех бошлиқи шанба ва якшанба кунларини оиласи даврасида ўтказишни режалаштиргн эди, лекин у жума куни раҳбар шанба кунини иш куни деб эълон қилиши ва шошилинч буюртмани бажариш зарурлиги ҳақида буйруқ олади. натижада ҳам ишда, ҳам оилада низоли вазият вужудга келади. шахслар ўртасидаги низо энг кенг тарқалгани корхонада у …
3
умкин. бу хол албатта низога олиб келади, ёки бошқа мисол келтирайлик. раҳбарнинг интизомни мустахкамлаш учун кўрган тадбирлари ходимлар гуруҳига ёқмаслиги мумкин. бу ҳолда гуруҳ раҳбарга нисбатан муносабатини ўзгартириб, меҳнат унумдорлигини пасайтиришлари мумкин. гуруҳлар ўртасида низо гуруҳлар ўртасида келишмовчиликлар вужудга келган ҳамда, масалан, касаба қўмитаси ва маъмурият ўртасида, корхона чизиқли бошқаруви билан штабли бошқарувчилар ўртасида рўй бериш мумкин. чизиқли раҳбарлар кўпинча штаб мутахассислари тавсияларини тан олмайдилар, ҳар бир масала бўйича уларга тобе эканликларини рўкач қиладилар. штаб ходимлари ўз навбатида ўз қарорларини мустақил ҳал этиш имкониятига эга эмасликларидан норози бўладилар. бу вазият вазифани бажаришга қаршилик қилувчи низога мисол бўлади. уларнинг асосий сабаби ресурсларнинг чекланганлиги, масалаларни ҳал этишнинг ўзаро боғлиқлиги, мақсад, қадриятлардаги фарқлар, хаётий тажриба ва хулқдаги фарқлар, қониқарсиз коммуникациялардир. баъзи ташкилий тизимлар ва муносабатлар вазифалар ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқувчи низолар рўй бериши учун шароит яратади. шу сабабли ўзаро боғлиқ бўлинмалар раҳбарлари битта умумий раҳбарга бўйсунуши керак, чунки шундай қилинганда низо вужудга келиши …
4
т вужудга келиш мумкин. кишилар хулқи ва хаётий тажриба фарқ қилиши ҳам низога олиб келиши мумкин. баъзан ҳар бир сўз учун жанжаллашувчи кишилар ҳам учраб туради. бундай кишилар низоли вазият вужудга келишига сабабчи бўладилар. қониқарсиз коммуникациялар, яъни ахборот алмашинуви қйинлашуви низо учун ҳам сабаб, ҳам унинг оқибати мумкин. масалан, ҳар бир бўлим ёки ходим бажариши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб қўйилмаган тақдирда ҳам бўлимлар, ҳам айрим ходимлар ўртасида низо келиб чиқишга олиб келади. бир неча низо манбаининг мавжуд бўлиши низоли вазият эхтимолини кўпайтиради. бир томон иккинчи томонга ўз нуқтаи назари тўғри эканлигини уқтириш натижасида бундай низолар вужудга келади. 2. низоли вазиятни бошқариш низоли вазиятни бошқаришнинг бир қанча самарали усуллари мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги икки категорияга ажратиш мумкин: таркибий ва шахслар ўртасидаги. раҳбар низонинг асосий сабаби кишилар феълидан иборат деб ҳисобламаслиги керак. албатта, бундай фарқлар низога сабаб бўлиши мумкин, лекин улар кўпинча низога олиб келвчи омиллар қаторига киради холос. раҳбар низони …
5
овчи ходим кимга бўйсунишини яхши билади. низоли вазиятни бошқаришда бошқарув иерархияси, вазифаларни боғловчи хизматлар, мақсадли гуруҳлар каби интеграция воситаларини қўллаш зарур. масалан, савдо бўлими билан ишлаб чиқариш бўлими ўртасида низо вужудга келган корхонада буюртма ва сотув объектларини координация қилувчи бўлинмалар хизматларини ташкил этиш йўли билан муаммони ҳал этиш мумкин. умумий ташкилий мақсадлар мажмуини белгилаш низоли вазиятни бошқаришнинг яна бир таркибий усулидир. масалан, ишлаб чиқариш бўлимининг уч сменаси бир-бири билан низо қилган бўлса, ҳар бир смена учун эмас, балки бутун корхона бўлим учун вазифа белгиланиши лозим. худди шундай тарзда бутун корхона учун мақсад белгилаш бўлимлар бошлиқлари фақат бўлим учун эмас, балки бутун корхона учун муҳим қарорлар қабул қилишга олиб келади. низоли вазиятни бошқариш усули сифатида кишилар хулқига таъсир кўрсатувчи тақдирлаш усулини қўллаш мумкин. муаммони ҳал этишга ҳар томонлама чуқур ёндашувчи кишиларга ташаккур эълон қилиниши, мукофот берилиши, ёки лавозим кўтарилиши лозим. низоларни бартараф этишнинг қуйидаги беш шахслараро услублари мавжуд. чекланиш (уклонение) киши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хаяжонланиш ва низоларни бошқариш" haqida

1406036952_57693.doc мавзу хаяжонланиш ва низоларни бошқариш режа: 1. низолар табиати, тури ва сабаблари. 2. низоли вазиятни бошқариш. 3. стресс холатини (рухий зарбани) бошқариш. 1. низолар табиати, тури ва сабаблари низо - бу аниқ шахс ёки гуруҳлардан иборат бўлган икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида муроса мавжуд бўлмаслигидир. ҳар бир томон ўз нуқтаи назари қабул қилинишига интилиб, бошқа томоннинг шундай ҳаракат қилиш учун тўсқинлик қилади. (масалан икки мухандис станок яратиб, ҳар бири ўз лойихасини қабул қилишини талаб қилади). низо кўпинча тажовуз, тахдид, мунозара, душманлик, уруш ва х.к.лар билан тенглаштирилиб, доимо номақбул ҳодиса сифатида қабул қилинади, унга имкони борича йўл қўймаслик, ёки тезлик билан вужудга келган пайтда ҳамла этиш зарур деб ҳисоблайдилар. низога нисбата...

DOC format, 86,0 KB. "хаяжонланиш ва низоларни бошқариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.