савдо, молия ва хўжалик ҳаётини тартибга солиш

DOC 111.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403166007_43632.doc савдо, молия ва хўжалик ҳаётини тартибга солиш режа: 1. ислом ҳуқуқи олди-сотди ҳақида 2. ислом ҳуқуқи қарзни узиш қоидалари, кафиллик ҳуқуқи, кафолат ва сақлаш ҳақида. ҳайвонларни сўйиш, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари савдо - шарқда энг кенг тарқалган машғулотлардан бири. шу боис савдо-сотиқ масалалари ислом қонунлари мажмуасида муфассал тартибга солинган. ислом ҳуқуқи савдо-сотиқ билан шуғулланувчи одамлардан қуйидаги мезонларни билишни талаб қилади: 1) савдо-сотиқ қоидаларини билиш; 2) харидорлар орасида мусулмонларни ажратмаслик; 3) маҳсулотга ҳаддан ташқари қиммат нарх қўймаслик; 4) ўзи билан савдо битими тузган одам фикридан қайтиб, ушбу битимни бекор қилишни сўраса, рад этмаслик. савдогар вояга етган, ақли расо ва омилкор одам бўлиши лозим. у ўз бойлигини фойда келтирмайдиган ишларга сарфламаслиги керак. савдо иши билан шуғулланишга аҳди қатъий бўлиши лозим. шариат ҳар қандай ҳолда, ҳатто ота-онасининг розилигига кўра ҳам, савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланаётган вояга етмаган шахслар билан битим тузишни тақиқлайди. бироқ вояга етмаган шахс харидор ва сотувчи ўртасида воситачилик …
2
ирмаса, савдо битимини бекор қилиши мумкин. сотиб олувчи билан сотувчи ўртасидаги олди-сотди битими юридик ҳужжат таърифини зикр этиш йўли билан, яъни сиға орқали мустаҳкамланади. сотувчи: «молни фалон пулга сотдим», дейди. сотиб олувчи: «молни фалон пулга сотиб олдим», деб жавоб беради. мол нақд пулга ёки насияга сотилади. молни насияга сотиб олишда қарзни қайтариш муддати кўрсатилиши шарт. агар қарздор ўз қарзини қайтариш муддати тугагунга қадар вафот этган бўлса, қарзни тўлаш мажбурияти марҳумнинг меросхўрлари зиммасига тушади. агар қарздор қарзни белгиланган муддатда қайтариш имкониятига эга бўлмаса, ислом ҳуқуқи мазкур муддатни узайтириб, қарздорга қарзни тўлаш имконини беришни таклиф қилади. ислом ҳуқуқи мол ёки хизматни баҳосини белгиламасдан насияга сотишни тақиқлайди. молни оширилган баҳода насияга сотишга ҳам рухсат этилмайди. лекин сотувчи ўзи молни оширилган баҳода сотаётганини билдириб, маълум нархни айтса ва сотиб олувчи молни мана шу шартларда сотиб олишга рози бўлса, битим қонуний ҳисобланади. ўзганинг молини эгасининг розилигисиз сотиш ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. энди савдо битимларининг бекор …
3
тимини бекор қилиш ҳуқуқи; 7) хияр аш-ширкат – савдо ташкилоти билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳуқуқи. сотилган молнинг бир қисми битим шартларига рози бўлмаган ўзга шахсга тегишли эканлиги аниқланган ҳолларда савдо битимининг бекор бўлиши. бу ҳолда сотиб олувчи шартномани бекор қилиш ёки мол учун тўланган пулни олиш ҳуқуқига эга; 8) хияр ар-раият – бунда олди-сотди битимини тузиш чоғида сотувчи сотиб олувчига молни тавсифлайди, яъни сотиб олувчи молни ўз кўзи билан кўрмайди. молнинг тавсифи ҳақиқатга тўғри келмаслиги аён бўлган ҳолларда мижоз шартномани бекор қилиш ёки сотиб олинган молни алмаштиришни талаб қилишга ҳақли; 9) хияр ат-тахир – молни бериш муддатини кечиктириш. агар сотиб олувчи сотувчи билан тузилган битимга кўра ундан молни нақд пулга олиш мажбуриятини олган, лекин уч кун ичида молнинг пулини тўламаган бўлса, сотувчи битимни бекор қилиш ҳуқуқига эга, чунки харидор айни ҳолда молнинг пулини тўлаш муддатини кечиктириш шартини қўймаган. агар битим тез бузиладиган маҳсулотлар билан боғлиқ бўлса, олди-сотди шартномаси биринчи …
4
анини таъкидлайди. ислом ҳуқуқи савдо битимини ўзбошимчалик билан бекор қилишга йўл қўймайди. бунинг учун асос бўлиши керак. ислом ҳуқуқи қоидаларига кўра, сотиб олувчи сотиб олинган молнинг сифатсизлиги туфайли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўтаришга ҳақли эмас, башарти: 1) молни сотиб олиш чоғида у молнинг нуқсонидан огоҳ топган бўлса; 2) мижоз нуқсонли молни сотиб олишга розилик берган бўлса; 3) молни сотиб олиш чоғида сотиб олувчи молнинг нуқсони аниқланган ҳолда даъво қилмаслиги ва нуқсон учун ҳақ сўрамаслигини айтган бўлса; 4) агар молни сотиш чоғида харидор унинг нуқсонларидан огоҳ этилган бўлса. лекин бу ҳолда у, агар сотувчи огоҳ этмаган нуқсонларни топгудек бўлса, битимни бекор қилиш ёки нуқсон учун ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди . +уйидаги уч ҳолда сотиб олувчи битимни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, лекин молнинг нуқсони учун ҳақ тўлашни талаб қилиши мумкин: 1) агар мол сотилганидан кейин ундан фойдаланилган бўлмаса; 2) агар мижоз савдо битими тузилганидан сўнг молни сотувчи …
5
келган савдогарлар учун ҳам меҳмонхона, ҳам даллол воситачилигида йирик улгуржи савдо битимлари тузиладиган жой бўлиб хизмат қилган» . битимларга ҳақ чеклар билан тўланган. чеклар бўйича (чек - келиб чиқиши форсча бўлган сўз) нафақат битим тузилган жойда, балки бошқа шаҳарларда ҳам битимнинг тўлиқ суммасини пулга алмаштириб олиш мумкин бўлган. араб тарихчиси абу шужа ар-рудварий (xi аср) айрим савдо компаниялари томонидан мағрибда берилган чекларга халифаликнинг шарқий вилоятларида ғазнага хирож тушишидан тезроқ ҳақ тўланганини ёзади . 11.2. ислом ҳуқуқи қарзни узиш қоидалари, кафиллик ҳуқуқи, кафолат ва сақлаш ҳақида. ҳайвонларни сўйиш, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари сўнгги зикр этилган қоидалардан бошлаймиз. шуни таъкидлаш зарурки, истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар ва улар билан боғлиқ қонун-қоидалар ислом дини ва мусулмонлар турмушини ўрганиш соҳасидаги муҳим масалалардан бири ҳисобланади. шариат рухсат этилган ёввойи ва уй ҳайвонлари ва паррандаларни улар махсус қоидалар бўйича сўйилганидан кейингина истеъмол қилишни талаб этади. ёввойи ҳайвонларнинг ҳали оёққа турмаган болалари ва қушларнинг учишга кирмаган полапонларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "савдо, молия ва хўжалик ҳаётини тартибга солиш"

1403166007_43632.doc савдо, молия ва хўжалик ҳаётини тартибга солиш режа: 1. ислом ҳуқуқи олди-сотди ҳақида 2. ислом ҳуқуқи қарзни узиш қоидалари, кафиллик ҳуқуқи, кафолат ва сақлаш ҳақида. ҳайвонларни сўйиш, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари савдо - шарқда энг кенг тарқалган машғулотлардан бири. шу боис савдо-сотиқ масалалари ислом қонунлари мажмуасида муфассал тартибга солинган. ислом ҳуқуқи савдо-сотиқ билан шуғулланувчи одамлардан қуйидаги мезонларни билишни талаб қилади: 1) савдо-сотиқ қоидаларини билиш; 2) харидорлар орасида мусулмонларни ажратмаслик; 3) маҳсулотга ҳаддан ташқари қиммат нарх қўймаслик; 4) ўзи билан савдо битими тузган одам фикридан қайтиб, ушбу битимни бекор қилишни сўраса, рад этмаслик. савдогар вояга етган, ақли расо ва омилкор одам бўлиши лозим. у ўз бойлигини фой...

DOC format, 111.0 KB. To download "савдо, молия ва хўжалик ҳаётини тартибга солиш", click the Telegram button on the left.