fuqarolik huquqi savol-javoblari

DOCX 44 sahifa 232,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 44
фуқаролик ҳуқуқи савол-жавоблари 1. fuqarolik qonunchiligi bilan tartibga solinadigan munosabatlar qaysilar ? фуқаролик қонунчилиги фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар. агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонунчилигида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик шахслар иштирокидаги муносабатларга қўлланилади. шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар, агар қонунларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки бу муносабатларнинг моҳиятидан ўзгача ҳол англашилмаса, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади. ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган белгиларга жавоб берадиган оилавий муносабатларга, меҳнат муносабатларига ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муносабатларига нисбатан фуқаролик қонунчилиги …
2 / 44
мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин. ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин. суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин. фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни вужудга келтиради. 3. fuqarolik holati hujjatlarini qayd etish tartibi qanday? қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиш керак: 1) туғилиш; 2) ўлим; 3) …
3 / 44
. фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини бекор қилиш ва тиклаш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса - суд қарори асосида амалга оширилади. фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этувчи органлар, бу ҳужжатларни қайд этиш тартиби, фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини ўзгартириш, тиклаш ва бекор қилиш тартиби, ҳужжат дафтарлари ва гувоҳномаларнинг шакллари, шунингдек ҳужжатлар дафтарларини сақлаш тартиби ва муддатларини белгиловчи органлар қонунчилиги билан белгиланади. 4. mol-mulkning turlarini ayting 207-м. хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. 213-модда. оммавий мулк тушунчаси. республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.қорақалпоғистон республикасида мулкчилик муносабатлари, шу жумладан оммавий мулк муносабатлари ушбу кодекс билан, шунингдек қорақалпоғистон республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. 216-модда. умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари.икки ёки ундан …
4 / 44
азарда тутилган ҳолларда вужудга келади. биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса - суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин. 5. ishonchnomaning amal qilishi qaysi hollarda bekor bo‘ladi ? 141-м. ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: 1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши; 2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши; 3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши; 4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши; 5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши; 6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши; 7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши. ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса - ундан воз кечиши мумкин. бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас. ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш …
5 / 44
италларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса - ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно. 8. jamoat birlashmalariga ta’rif bering? 74-м. маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади. жамоат бирлашмалари ўз уставларида назарда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 44 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"fuqarolik huquqi savol-javoblari" haqida

фуқаролик ҳуқуқи савол-жавоблари 1. fuqarolik qonunchiligi bilan tartibga solinadigan munosabatlar qaysilar ? фуқаролик қонунчилиги фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар. агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонунчилигида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик...

Bu fayl DOCX formatida 44 sahifadan iborat (232,5 KB). "fuqarolik huquqi savol-javoblari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: fuqarolik huquqi savol-javoblari DOCX 44 sahifa Bepul yuklash Telegram